геометрик шакллар машғулот ишланмаси
Мактабга бориш олдидан болалар қатор геометрик фигуралариннг асосий хоссалари ва белгиларини билишлари ҳамда номини айта олишлари шарт: доира, овал шаклидаги фигуралар, тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, куб, цилиндр каби фигураларни нарса-буюмлар орасидан ажрата билишлари лозим. Улар жуфт-жуфт қилиб солиштирилади, сезги-ҳаракатлар ва кўз билан кўриб текширилади.
Болаларга геометрик шакллар ҳақидаги билимларни беришда асосан амалий машғулотларнинг аҳамияти катта. Болаларнинг кичик гуруҳдан бошлаб мактабгача тайёрлов гуруҳига қадар олган билимлари мустаҳкамланиб, янгилари билан бойитилади. Билимларни мустаҳкамлаш ва аниқлаш учун нарса-буюмларни эсга туширишга оид турли топшириқлар бериб борилади. Бунда ҳар хил ўйинлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Маълумки, мактабгача ёшдаги болалар ҳаётининг асосий мазмунини ўйин ташкил қилади. Ўйинда болаларнинг қобилияти, идроки, диққати ва бошқа психологик хусусиятлари ривожланади, чиниқади, соғломлашади, иродаси мустаҳкамланади. Болаларга маълум бир ўйинни тавсия этишда уларнинг ёши, жинси, қобилияти, қизиқишлари, руҳий ва жисмоний талаблари ҳисобга олиниши керак. Негаки, бир ўйиннинг ўзи бир болага ёқса, бошқасига ёқмаслиги мумкин.
Геометрик тушунчаларни ривожлантиришда болаларда мустақил фикрлашни шакллантирувчи бошка билим ва кўникмаларни шакллантириш муҳимдир.
Болаларда математик тушунчаларни ривожлантириш бир катор шартларга боғлиқ:
Биринчидан, бола олдин эгаллаган билим ва куникмаларга эга бўлиши муҳимдир.
Иккинчидан, математик тушунчаларнинг мазмуни кетма-кетликда бўлиши шартдир.
Учинчидан, бола математик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнини ўрганиб, келиб чикадиган хулосаларни билиши шарт.
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши боланинг билим ҳажми ва ақлининг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Шунинг учун биринчи босқичда педагог (тарбиячи)га ақлий куч ва тиришқоқликни кўп талаб қилмайдиган масалаларни таклиф этиш керак.
Бунда бола содда математик тушунчани ўзлаштириши, кейин эса бора-бора боланинг ўзи мустақил ишлаш кўникмасини ҳосил қилгунича математик тушунчаларни ривожлантириб, мураккаблаштириш керак. Математик тушунчани узлаштириш жараёнидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги шу тушунчанинг мазмунига ҳам боғлиқ. Ҳар бир тушунчадаги маълумотлар математик тушунчалар ва гояларнинг мантиқий тугалланган доирасидир,бу эса тарбиячи томонидан фаол ўзлаштирилган, қайтадан ишлаб чиқилиб охиригача ўйланган бўлиши керак.
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, агар танланган математик тушунчалар тизими куйидаги талабларгажавоб берса, бундай ҳолда танланган ҳар бир математик тушунчалар тизими ва ҳар бир математик тушунча тарбиявий-педагогик ютуққа эга бўлади:
1. Ҳар бир математик тушунчада қандай мақсад кўзда тутилган?
2. Бу математик тушунчанинг бошка математик тушунчага нисбатан зарурийлиги нимада?
3. Нима учун бу математик тушунча танланган ва математик тушунчалар тизимига киритилган? Математик тушунчани киритиш билан кандай тарбиявий-педагогик мақсад кўзда тутилган?
4. Борди-ю, математик тушунча бола учун қизиқарли бўлса, унинг жавоби ва огзаки ечиш усули болани ўзига жалб қиладими?
5. Берилган математик тушунчани болалар мустақил қабул қила оладими? Бунинг учун у нимани билиши, эслаши керак?
Амалий максадлар: математик билим беришдан кузатилган амалий мақсадлар болаларнинг назарияни амалиётга боглай олишидан, яъни олинган билимларни амалий масалаларни ҳал қилишга, болалар тўплам ва сон ҳақида, катталик (миқдор)ларнинг бир-бирига нисбати ҳақида, энг оддий геометрик шакллар ҳақида бошланғич тасаввурга эга бўладилар, жой ва вақтни билишни ўрганадилар: болалар олган билимларини ўзларининг кундалик меҳнат ва ўйин фаолиятида ва маиший ҳаётида учрайдиган математикага дойр савол ва масалаларни ҳал қилишга татбиқ эта билиш малакаларини ҳосил қилиш керак.
1. Мактабгача тарбия муассасаларида талабаларда математика элементлари билан таълимнинг назарий асосларини болаларнинг математик ривожланишини руҳий хусусиятларини билишнинг мазмуни ва методикасини шакллантириш.
2.Талабаларда болалар МТМсида таълим жараёнининг математика элементлари билан ташкил қилишнинг касбий кўникмасини ривожлантириш, машғулотларни режалаштириш, матнларни тўзиж ва таҳлил қилиш: методик усуллар ва таълимий ўйинлар тўплаш: уларнинг мазмуни ва методлари билан ишлашни таҳлил қилиш.
З.Талабларни мактаб билан оиланинг узвий боғлиқликда бўлишини ўрнатишга ўргатиш.
Талабаларни ушбу курс бўйича мактабгача таълим коллежида ишлаш мазмуни ва шакллари билан таништириш.
4. Мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаввурларни шакллантиришнинг вазифалари (таълимий ва тарбиявий) ўқитиш мазмуни ва йўлларининг умумий тавсиф
Do'stlaringiz bilan baham: |