Фармакология ва клиник фармация кафедраси 70910703 «Экспериментал ва спорт фармакологияси» мутахассислиги I боскич магистратура талабаси Набиев Ғайратнинг
Фармакология ва клиник фармация кафедраси 70910703 «Экспериментал ва спорт фармакологияси» мутахассислиги I боскич магистратура талабаси Набиев Ғайратнинг илмий педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти бўйича 2021 йил декабрь ойи учун хисоботи.
Ўқув ишлари бўйича куйидаги ишлар бажарилди: «Клиник изланиш асослари», «Клиникагача бўлган фармакологик изланиш асослари» «Дори воситаларининг биологик самарадорлиги», «Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси», «илмий-тадқиқот методологияси» ва «Инглиз тили» фанларидан таълим олмоқдамиз.
Илмий педагогик фаолият бўйича Декабрь ойида илмий-педагогик фаолиятим бўйича Фармакология ва клиник фармация кафедраси профессор ўқитувчиси З.Т. Файзиеванинг Клиник фармакология фанидан, “Юқумли касалликларнинг фармакотерапияси асослари” мавзуси бўйича 5 курс талабалари дарс жараёнида қатнашдим ва ўзимга керакли билим хамда кўникмаларни олдим. Бу мавзу менинг магистрлик мавзуйимга яқин бўлганлиги сабабли барча маьлумотларни ўзлаштириб олишга харакат қилдим. Машғулот давомида ўқитувчи ва талабаларни кузатдим ва педагогик фаолият учун келажакда керакли бўлган кўникмаларни эгаллашга астойдил ҳаракат қилдим. Барча талабалар дарсда яхши қатнашиб керакли балларни олишди.
Илмий тадқиқот ишлар бўйича “Маймунжон (Rubus Foliis) ва қора қорақат (Ribis nigri folium)” ўсимликлари йиғмасининг кимёвий таркибини аввал аниқланган маьлумотларга асосланиб ўргандим. Бу доривор ўсимликлар таркибида мавжуд бўлган моддалар яллиғланиш жараёнига қандай таьсир кўрсатиши ҳақидаги маьлумотларни мавжуд адабиётлар, интернет материаллари асосида тўплашга ҳаракат қилдим.
Мақсад: гуруҳ талабаларининг ҳаммасини 1 вақтнинг ўзида билимини назорат қилиш. Иш ўтказиш тартиби: Гуруҳ 2 – 3 талабадан иборат кичик гуруҳларга бўлинади .Гуруҳ талабаларининг ҳаммаси битта савол ёки вазиятни ўзаро таҳлил қилишади . Ҳар бир тўғри жавоб берган гуруҳчага балл сифатида "қорбўрон" ёзиб қўйилади. Натижада енг кўп қорбўронлар тўплаган гуруҳча ғолиб бўлади. Иш ўйинини ўтказиш учун саволлар тўплами: Антиаритмик воситаларнинг таъсири, механизми ва таснифи. Турли фармакологик группаларга мансуб, антиаритмик моддалар:-адреноблоктаорлар (анаприлин, пиндалол), калсий калсий антогонистлари – verapamil (изоптин), аралаш таъсирли антиаритмик моддалар – амидарон, махалий оѓриќсизлантирувчилар (лидокаин) ва бошқалар. Антиаритмик моддалар асосий вакиллари фармакокинетикаси. Қўллашга тавсиялар. Сув-туз алмашинувини таъминловчи специфик моддалар. Уларнинг нефронга таъсири, таъсир механизми ва классификацияси. Турли уратлар ва тошларни еритишда пешоб рн-нинг ахамияти. Антиаритмик дори воситалари. Диуретиклар. Сийдик кислотасини чиқаришига таъсир етувчи дори воситалар фармакологияси.