ҚАРШИ МУҲ АНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УЎТ: 633.11+631.58+631.82
Ирназаров Шухрат Исматуллаевич
Минерал ўғитларнинг кузги буғдой ва анғизида етиштирилган такрорий экинлар ҳосилдорлигига таъсири ҳамда кейинги таъсири
Иҳтисослик: 06.01.08-Ўсимликшунослик
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (Doctor of Science) илмий даражаси олиш учун тайёрланган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий маслаҳатчи: Қишлоқ хўжалик фанлари
доктори, профессор Р.Ш.Телляев
Қарши-ҚарМИИ-2022
Тадқиқот мақсади: Асосий экин сифатида етиштирилган кузги буғдойга минерал ўғитларнинг турли меъёрлари ва нисбатларини ўсиш ва ҳосилдорликка таъсири ва уни анғизида такрорий экинлар сифатида етиштирилган тариқ ва мошга тупроқдаги қолдиқларининг кейинги таъсирини аниқлаш ва асослаш йўли билан ўғитлар ва ҳар бир гектар ер майдони самарадорлигини ошириш, ишнинг асосий мақсадини ташкил этади.
Тадқиқот вазифалари:
Қашқадарёнинг чўл, тақирсимон тупроқлари ҳамда ғўза + ғалла навбатлаб экиш тизими шароитида, минерал ўғитларнинг турли меъёрлари ва нисбатларини кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш.
Асосий экин сифатида етиштирилган кузги буғдойни озиқлантириш учун қўлланилган минерал ўғитларнинг тупроқдаги қолдиқлари анғизида такрорий экинлар сифатида ёзнинг иккинчи ярми мобайнида етиштирилган тариқ ва мошга кейинги таъсирини ўрганиш.
Минерал ўғитларнинг кузги буғдой анғизида етиштирилган такрорий экинлар ўсиши ва ривожланишига таъсирини тадқиқ қилиш; ҳамда кейинги таъсирини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.
Асосий экиндан қолган минерал ўғитларни такрорий экинлар (тариқ, мош)нинг ўсиши, ривожланишига кейинги таъсири.
Ердан йил давомида ўзлуксиз фойдаланиб, бир йилда икки марта дон ҳосили етиштиришда қўлланилган минерал ўғитларнинг асосий экинга таъсири ва такрорий экинларга кейинги таъсири бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.
1-тажриба тизими
Минерал ўғитлар меъёрлари ва нисбатларининг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири
Т/р
|
Тажриба
вариантлари
|
Тажриба вариантларининг номланиши
|
1
|
Ўғитсиз (st-1)
|
Биринчи назорат варианти (st-1)
Минерал ўғитлар қўлланилмаган
|
2
|
N150P75K50
|
Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёр ва нисбатда камайтирилиб қўлланилиши
|
3
|
N180P90K60 (st-2)
|
Иккинчи назорат варианти (st-2)
Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёр ва нисбатда қўлланилиши
|
4
|
N210P105K70
|
Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёр ва нисбатдан оширилиб қўлланилиши
|
5
|
N210P120K80
|
N-30 кг/га; Р2О5-30 кг/га; К2О-20 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
6
|
N210P135K90
|
N-30 кг/га; Р2О5-45 кг/га; К2О-30 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
7
|
N210P150K100
|
N-30 кг/га; Р2О5-60 кг/га; К2О-40 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
2-тажриба тизими
Кузги буғдойни озиқлантиришда қўлланилган минерал ўғитлар меъёрлари ва нисбатларининг тупроқдаги қолдиқларини такрорий экинлар: тариқ ва мош ҳосилдорлигига кейинги таъсири
1
|
Ўғитсиз (st-1)
|
Биринчи назорат варианти (st-1) Минерал ўғитлар қўлланилмаган
|
2
|
N150P75K50
|
Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёри ва нисбатдан камайтирилиб қўлланилиши
|
3
|
N180P90K60 (st-2)
|
Иккинчи назорат варианти (st-2) Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёр ва нисбатда қўлланилиши
|
4
|
N210P105K70
|
Минерал ўғитлар тавсия этилган меъёр ва нисбатдан оширилиб қўлланилиши
|
5
|
N210P120K80
|
N-30 кг/га; Р2О5-30 кг/га; К2О-20 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
6
|
N210P135K90
|
N-30 кг/га; Р2О5-45 кг/га; К2О-30 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
7
|
N210P150K100
|
N-30 кг/га; Р2О5-60 кг/га; К2О-40 кг/га оширилиб қўлланилиши
|
Do'stlaringiz bilan baham: |