Департаментнинг Андижон вилоят Андижон шаҳар бўлими бошлиғи



Download 49,88 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi49,88 Kb.
#724779
Bog'liq
Тақдимнома БАНК



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BOSH PROKURATURASI
HUZURIDAGI IQTISODIY JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH DEPARTAMENTI
ANDIJON VILOYAT
BOSHQARMASI

170100, Andijon shahar, Oqravot ko’chasi 1-uy


2022 yil « » yanvar


- - -sonli

Марказийбанк Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи


Э.Т.Усмоновга



Т А Қ Д И М Н О М А
Хизмат текширув тайинлаш тўғрисида


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ПФ-5446-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бюджетдан ажратилган маблағларни тўғри сарфланиши бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса бу борада, биринчи навбатда бюджетдан маблағ ажратиш учун бюджет маблағларини шакллантиришга йўналтирилган асосий манбаа ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳудудларларда бирдек ҳисобланиши, тўланиши, солиқларни бюджетга белгилган меъёрий ҳужжатларга асосан тўғри йўналтирилиши муҳим аҳамият касб этади.
Бироқ, олиб борилаётган тезкор-таҳлилий тадбирларда, баъзи бир инсофли тадбиркор ниқоби остида ташкил топиб, солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган “корхоналар” ҳанузгача фаолият юритиб келаётганлиги аниқланмоқда.
Жумладан, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Андижон шаҳридан давлат рўйхатидан ўтган “Famous 777” МЧЖ (СТИР:308085688) томонидан фаолиятида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши ҳамда бюджетга тўланиши юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра жамият фаолиятида бир қатор солиққа оид қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, ҳарид қилинган ҳамда реализация қилинган маҳсулотлар номенклатураси мос эмаслиги, шубҳали молиявий операцияларни амалга оширганлиги кузатилди.
Хусусан, жамият томонидан АТБ Капиталбанк (01088) бош офиси хамда АК Алоқабанк (00401) бош офиси ҳисоб рақам очилиб фаолият кўрсатиб келгани ҳолда, 2021 йилнинг 7-сентабрдан 13-октабрь кунига қадар
32,3 млрд. кредит айланмалари амалга оширилган бўлиб, жамиятнинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларининг тўлов мақсадларида кўрсатилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун жамият ҳисоб рақамидан пул маблағлари кўчирилмаганлиги, яъни жамият мансабдор шахслари томонидан киримсиз маҳсулотлар савдоси амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, ўрганилган даврда жамият томонидан 32,3 млрд. сўмлик дебет айланмалари амалга оширилган бўлиб, жамиятнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган пул маблағлари бўйича тўлов мақсадларида кўрсатилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун жамиятнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари келиб тушмаганлиги ёки нақд пул кўринишида кирим қилинмаганлиги, жамиятнинг юридик манзили сифатида кўрсатилган манзилда жамиятга қарашли омбор ёки бошқа маъмурий бинолар мавжуд эмаслиги кузатилиб, мазкур ҳолатда жамият мансабдор шахслари томонидан СКнинг 223-моддасида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамият мансабдор шахслари томонидан
2021 йилнинг январь ойи давомида амалга оширилган фаолият даврида, солиқ базаси қасддан яшириб кўрсатилганлиги натижасида давлат бюджетига жуда кўп миқдорда, яъни 784.481,7 минг сўм солиқлар ҳисобланмасдан ва тўланмасдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилганлиги аниқланиб, ушбу модда тартибида “Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида” хабарнома юборилди.

Қайд этилганларга кўра, “Famous 777” МЧЖ хуфёна тарзда қисқа муддат ичида фаолият юритиб, пул маблағларини “нақдлаштириш” билан шуғулланиб келганлиги аломатлари яққол кўриниб турган бўлсада, АТБ Капиталбанк (01088) бош офиси хамда АК Алоқабанк (00401) бош офиси мансабдор шахслари томонидан етарлича назорат олиб борилмаган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 23.05.2017 йил кунги рўйҳатдан ўтказилган 2886-сонли “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, тижорат банкларининг ички назорат тизимининг асосий вазифалари, улар тўғридан-тўғри ёки тўлов агентлари ва (ёки) тўлов субагентлари орқали ҳаракат қилишидан қатъи назар, таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича ва идентификациялаш чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш, шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар, жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлар, иштирокчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа тижорат банклари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш ва бошқалардан иборат.
22-бандига кўра, тижорат банклари юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак.
24-бандига кўра, мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда тижорат банклари ушбу мижозга нисбатан мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш, мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш, мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш, ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш каби лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Шунингдек, мазкур бандга кўра, мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини, айнан мижоздан, у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш ва (ёки) мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганишни амалга ошириш имкони бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан амалий иш муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишни рад этиши керак.
461–бандга кўра, тижорат банклари, бир вақтнинг ўзида мазкур Қоидаларнинг 49-бандида келтирилган мезонларга эга бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк манбаларини шаклланиши билан боғлиқ ва ўтказилиши режалаштирилган операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органига дархол хабар беради ҳамда узоғи билан уч иш куни мобайнида уларнинг ўзаро алоқадорлигининг таваккалчилик даражасини аниқлаш мақсадида тўлиқ таҳлил қилганидан сўнг бундай операцияларни амалга оширади.
48-бандга кўра, операциялар аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги, мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши, тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги кўринишидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади.
49-бандга кўра, операциялар янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс-мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг
20.000 бараварига тенг ёки ундан ошса шубҳали операция деб тан олинади.

54-бандга кўра, тижорат банклари таваккалчилик даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.
55-бандга кўра, тижорат банки аввалдан ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим.
62-бандга кўра, масофавий хизматларни кўрсатувчи тижорат банклари таваккалчиликни камайтириш мақсадида:
масофавий хизматларни кўрсатиш тўғрисида мижозлар билан имзоланадиган шартномаларда мижоз томонидан ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар (бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш; ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш)ни кўзда тутишлари керак;
масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганлиги ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда тижорат банки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган шахс томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзил бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга;
масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганда, бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатга масофавий хизматларни кўрсатишни тўхтатишлари керак.
63-бандга кўра, идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижоз билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси мижоз томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.
64-бандга кўра, мижозларни идентификациялаш ва улар операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) ходимлар томонидан ўтказилади, улар шубҳали ва (ёки) гумонли аломатлари мавжуд операциялар аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда зудлик билан хабар бериши лозим.
69-бандга кўра, мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, Ички назорат хизмати шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш, мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш, мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш, мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш чораларини кўриши керак.
Юқоридагиларга кўра ,
- АТБ Капиталбанк (01088) бош офиси хамда АК Алоқабанк (00401) бош офиси томонидан “Famous 777” МЧЖнинг фаолиятини назоратга олишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 23.05.2017 йилда 2886-сон билан рўйҳатдан ўтказилган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”га ҳамда бу борадаги бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига, банк тизимидаги ички тартибларга тўлиқ риоя этилганлиги;
- Жамият мансабдор шахсларининг банк ходимлари билан ўзаро алоқалари ва бошқа ҳолатлар юзасидан 10 кун муддат ичида ҳизмат текширув ўтказиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда Департаментнинг Андижон вилоят бошқармасига ахборот беришингизни сўрайман.


Бошқарма бошлиғи ўринбосари
адля маслахатчи Б.М.Хокимов
Download 49,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish