1-Вариант Тижорат банклари ликвидлилиги тушунчаси ва уни моҳияти. Тижорат банклари активларининг рисклилик даражасига кщра гуруҳланиши. Жавоблар



Download 25,35 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi25,35 Kb.
#257733
Bog'liq
1-вариант


1-Вариант

  1. Тижорат банклари ликвидлилиги тушунчаси ва уни моҳияти.

  2. Тижорат банклари активларининг рисклилик даражасига кщра гуруҳланиши.


Жавоблар:

  1. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида бозор иқтисодиётига хос бўлган икки поғонали банк тизими шакллантирилди, айни пайтда ушбу тизим мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда. Бозор иқтисодиётида доимо "рақобат" деган бозор унсури фаолият кўрсатади. Иқтисодий рақобат йўлида банкларнинг муҳим вазифаларидан бири - ўз мижозлари ва контрагентлари олдидаги мажбуриятларини бажара олиш қобилиятидир. Шу боис ушбу омилга Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, банк-молия тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011 – 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли ва 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 2344-сонли қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросига қаратилди. Сўнгги йилларда республикамиз тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ликвидлилиги, тўловга қобилиятлилиги ва барқарорлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Банклар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун мижозлари олдида ишончли имижига эга бўлиши лозим. Бу ишонч эса банкларнинг ликвидлилиги негизидан келиб чиқади. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида тижорат банклари ўз фаолиятлари барқарорлигини таъминлаши учун, аввало, ликвидлиликка, тўлов қобилиятига, даромадлиликка мунтазам эътибор қаратиши талаб этилади. Бунга яқинда тасдиқланган ва бажарилишга ўтилган 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси[4] ишлаб чиқилгани ҳам кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигидан дарак бермоқда. Ушбу ҳаракатлар стратегиясининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хусусан, банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш масалалари кўрсатиб ўтилган. Юкоридаги ҳолатлар тижорат банкларида ликвидлилик муаммосининг долзарблигини белгилаб беради ва банклар ликвидлилиги таъминланишини такомиллаштириш йўлларини чуқур илмий таҳлил қилишни тақозо этади.



  1. Банк активлари таваккалчилик даражаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

I гуруҳ — таваккалчилик даражаси 0 фоиз;
II гуруҳ — таваккалчилик даражаси 20 фоиз;
III гуруҳ — таваккалчилик даражаси 50 фоиз;
IV гуруҳ — таваккалчилик даражаси 100 фоиз;
V гуруҳ — таваккалчилик даражаси 150 фоиз;
VI гуруҳ — таваккалчилик даражаси 200 фоиз;
VII гуруҳ — таваккалчилик даражаси 300 фоиз.

Таваккалчилик даражаси бўйича I гуруҳга қуйидагилар киради:


банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек, бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига қўйиладиган бошқа мажбуриятлар;

Таваккалчилик даражаси бўйича II гуруҳга қуйидагилар киради:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар;
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда А, А ва А2 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва халқаро молия институтлари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган активлар ва уларнинг қисмлари;
банкнинг таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларга кирмаган мамлакатларнинг миллий валюталарига деноминация қилинган ва миллий валютадаги мажбуриятлар билан қопланган, ушбу мамлакатлар Ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблари;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар Ҳукуматлари томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак;
ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар).

Таваккалчилик даражаси бўйича III гуруҳга қуйидагилар киради:


«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда BBB-, BBB- ва Baa3 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой билан таъминланган кредитлар. Бунда кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Таваккалчилик даражаси бўйича IV гуруҳга қуйидагилар киради:


банк томонидан берилган барча кредитлар, мазкур Низомнинг 20, 21, 22, 24, 241 ва 242-бандларида кўрсатилган кредитлар бундан мустасно;
банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари;
«ўстирмаслик» мақоми берилган кредитлар;

Таваккалчилик даражаси бўйича V гуруҳга қуйидагилар киради:


суд жараёнидаги активлар ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган активлар, мазкур Низомнинг 242-бандида кўрсатилган активлар бундан мустасно;
қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк;
икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари;
шартлари қайта кўриб чиқилган ёки муддати бир маротабадан ортиқ узайтирилган кредитлар.
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробари ва ундан паст бўлган кредитлар.

Таваккалчилик даражаси бўйича VI гуруҳга қуйидагилар киради:


аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан юқори бўлган кредитлар.

Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга қуйидагилар киради:


енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
автомобиль сотиб олиш учун аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2,5 баробари ва ундан юқори йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари, шунингдек суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.
Download 25,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish