Чуқурлашувчи қазиб олиш тизимларида ишчи горизонтларни очиш



Download 2,64 Mb.
Sana01.04.2022
Hajmi2,64 Mb.
#523310
Bog'liq
31-MA’RUZA MAVZUTASHQI VA KAPITAL TRANSHIYALAR BILAN OCHISH.

ЧУҚУРЛАШУВЧИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИДА ИШЧИ ГОРИЗОНТЛАРНИ ОЧИШ.

  • Мавзу: Ташқи капитал траншеялар билан очиш.
  • Режа:
  • 1. Ташқи капитал траншеялар билан очиш.
  • 2. Ички траншеялар билан очиш.

1.Очувчи кон лаҳимларининг талаб этиладиган ўтқазиш қобилияти (поезд/сут): (1) Бунда, f – заҳира коэффициенти (f=1.2÷1.25); - битта трасса билан ҳизмат кўрсатиладиган ишчи горизонтларнинг ўртача суткали юк алмашинуви, ; –составнинг сиғими (бутун танада), ; -поғона ишлари фронтининг ўртача узунлиги, м; - шу трасса томонидан ҳизмат кўрсатиладиган ишчи поғоналар сони; - кон ишлари фронтининг силжиш тезлиги, м/йил; - йилдаги карьердаги ишларнинг давомийлиги, сут.

Ишчи поғоналарни капитал траншеялар билан очишда йўлнинг юқори ўтқазиш қобилияти таъминланади, шунингдек карьерда капитал траншеяларнинг ва кон ишларининг мустақил амалга оширилиши таъминланади, бунинг натижасида карьер қурилишининг вақти қисқаради ва карьер фойдаланилишининг бошланғич тавридаёк юк айланмалари алоҳида бўлади. Лекин ташқи траншея чуқурлигининг H ошиши билан унинг ҳажми пропорционал тарзда ошиб боради, бу эса ўз ўрнида охирги H ни чегаралаб қўяди.

Карьернинг керакли юк алмашинуви ва экскаваторларнинг унумдорлигини таъминловчи ташқи траншеянинг жойлишиш чуқурлигининг турли вариантлари, карьернинг қурилиш вақти инобатла олиниши билан капитал ва фойдаланиш ҳаражатларига кўра таққосланади. Агар ташқи траншея жойлашишувининг чуқурлиги карьернинг ишлаб чиқариш ҳажми билан чегараланса, бу техник-иқтисодий ҳисобларда инобатга олиниши керак*.

Очиш ва горизонтларни тайёрлаш бўйича қилинадиган ишлар ҳажми кўрсатувчи асосий иқтисодий кўрсаткичлардан бири қурилиш ишлари учун амортизацион ажратмалар ҳисобланади (сум/), бу ҳисоб 1 эксплуатацион ишларга тегишли: (2) Бунда, - кон-тайёрлаш ишларининг ҳажми, ; - кон – тайёрлаш ишлари учун нисбий ҳаражатлар, сум/; - кон – эксплуатация ишлари ҳажми, .

2. Ички траншеялар билан очишда кон-тайёрлов ишлари учун амортизацион ҳаражатлар (руб/) қуйидаги формула орқали аниқланади: (3) Бунда, - бортнинг қўшимча йўли ҳажми, ; - кон-эксплуатация (очиш) ишлари учун нисбий ҳаражатлар, руб/. Бир неча горизонтларни ташқи траншеялар тизими орқали очишда юқори траншеялар (шу билан бирга, уларга бўлган ҳаражатлар) қурилиш ҳажмини очувчи горизонтнинг кон массаси ҳажмига мослигига тенг.

Унинг қурилиш ҳажми кон массаси ҳажми очувчи каби, пастда жойлашган горизонларга ҳам тарқалади. Шундай қилиб, ташқи траншеялар ётишда карьер майдонининг катта ҳажмларида кўпроқ чуқурликка эга бўлиши мумкин, бунда асосий ҳолатда ётқизиқнинг чўзилишига кўндаланг ва карьернинг охирги катта чуқурлигига мос ҳолда бўлади.


Чизма 1. Качар темир рудаси карьерининг (институт Гопроруда) кон ишлари проектдаги жойлашуви. а ва б – қурилиш вақтидан мос равишда 6 ва 11-йиллар (ҳисобдаги).

Н чуқурликка эга бўлган ташқи траншеяни кон массасини қабул қилиш нуқталари томонига қараб ўтқазишда, ички траншеяларни очишдаги ишларга қараганда кўчириш масофаси камаяди, бу автомобиль транспортини қўллашда жуда муҳим. Поғонанинг баландлигида, карьернинг ва юк айланмасининг катта бўлмаган ҳажмида траншеяни якуний чуқурлиги 15-20м ни ташкил этади. Ўлчамлар бўйича ўртача ва катта бўлган карьерлар учун Н мос равишда 25-30 ва 40-50 метрни ташкил этади.

Аралаш ётқизиққа эга бўлган карьерларда траншеялар билан очишда трассировка қилиш ҳолатларига кўра тарқи траншея чуқурлигини бир горизонтга ошириш қуйидаги ҳолатларда мумкин: ички траншеялар билан очиладиган боши берк йўл пастки горизонтгача қисқарганда. Бундай ҳолатда эксплуатация ҳаражатлари бўйича бўлган тежаш ишлари ташқи траншеяникига нисбатан анча ошади. Чегараланган чўзилишга эга ётқизиқларни қазиб олишда, карьернинг ўлчамлари биринчи босқичда нисбатан кичик бўлади.

Бундай ҳолатларда ётган ён бўйича капитал траншеяларнинг ички жойлаштирилиши йўлнинг керакли бўлган ўтқазиш қобилиятини таъминлай олмаслиги мумкин ёки боши берк йўллар ва тугунсимон боғланмалар учун бортнинг қўшимча очилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолларда ташқи траншеяни 60-80 метргача чуқурлаштирилади, ва оқибатда карьернинг очилиши биринчи босқичида ётқизиқни тезроқ очиш ва бўш тоғ жинси ва фойдали қазилма нисбатини яхшилашга эришилади.

Лекин карьернинг фойдаланишга топширилиш вақтида умумий кон – қурилиш ишлари ошади, лекин юқори поғоналарда очиш ишларини ошириш зарурияти камаяди. Катта (80 метрдан юқори) камтурғун жойлашмаларга (нанос) эга катта карьерларда ташқи траншеялар чуқурлиги оширилиши мумкин, фақатгина траншеялар билан фойдали қазилма ётқизиқлари очилган ҳолда. Бундай ечимда карьернинг катта юк айланмаси таъминланади, фойдали қазилма ва бўш тоғ жинси юк айланмаси ажратилади ва транспорт схемаси ишончлилиги ошади.

Қалин қопловчи тоғ жинсига эга (80-200м) конларни қазиб олиш учун ҳос бўлган ҳолат бу, унинг чегараланган таг қисми ва юқори қисми ўлчамларига эга бўлган ва кон-капитал ишлари ҳажмини камайтириш учун биринчи ўринли карьер қуриш (“бошланғич карьер”) (чиз. 1). Шу ўринда, ташқи траншеяни жойлаштириш учун қурилиш даврида ишламайдиган борт (карьернинг оралиқ ва охирги контури бўйича) майдонини қуриш керак.

Комбинацион транспорт, мисол учун, автомобиль-конвейер-темирйўл транспортининг ишлаши учун ўткир бурчакли траншеялар билан фойдали қазилма горизонтларини очишда бундай бортни ташкил этиш мажбурий ҳисобланади. “Ярим турғун” ташқи траншеяларнинг очилиши карьернинг қурилиши вақтини тезлаштириш ва унинг хажмини аниқлашга, шунингдек фойдаланишнинг биринчи даврида бўш тоғ жинси ҳажмини камайтиришга ёрдам беради.


Фойдаланилган адабийтлар.
1. В.В.Ржевский «Открытые горные работы» Москва.
2. Ржевский. В.В. Открытые горные работы: Производственные просессы.
3. Цытович Н.А. Механика грунтов: Краткий курс.
4.Караулов В. Б., Никитина М. И. Справочник по основным геологическим понятиям и терминам.
Download 2,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish