Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф солаётган диний
экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи
омиллардан бири диний мутаассибликдир. Диний мутаассиб
оқимларга аъзо бўлганлар ундан чиқиб кетиш учун шахсий ва
ижтимоий омиллардан маҳрум бўлган қулларга айланадилар.
Оқим вакиллари тафаккурни усталик билан бошқариш усулла-ридан фойдаланадилар.
Диний мутаассиблик муаммоси бир қатор фанлар тизимида
турлича ўрганилган. Жумладан, тарих, социология, фалсафа,
диншунослик ва психология фанлари доирасида. Масалан,
тарих фани тизимида диний мутаассиблик тарихий ёндашув
асосида таҳлил этилганида диний мутаассибликнинг ривожла-нишига бир қатор асослар мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, тарих фани доирасидаги тадқиқотларда диний му-таассибликнинг пайдо бўлишини сиёсий (имомат) масала-сидан бошланганлиги ва ривожланишига сабаб бўлувчи асосий
омиллар қаторида мафкуравий бўшлиқнинг таъсири алоҳида-лиги таъкидланади. «Мафкуравий бўшлиқ, кўпинча, инсонда
жамиятдаги мавжуд ҳолат, ижтимоий муҳитни нотўғри идрок
этишга, ўзининг иродасини бошқа шахсга бўйсундириш ва ду-нёқарашида агрессивликни шакллантиришга хизмат қиладиган
носоғлом ғоялар билан тўлдирилишига замин яратади» [1]. Қо-лаверса, А. К. Каримовга тегишли диссертациянинг «Мутаассиб
гуруҳлар ғояларининг тарқалиш сабаблари ва уларнинг фаоли-ятидаги мақсад ва услублар» номли бўлимда халқаро экстреми-стик гуруҳлар томонидан қўлланилаёттан тактик услубларни
Марказий Осиё минтақасида фаолияти кузатилган мутаассиб
тузилмалар фаолиятида хам кузатиш мумкинлиги таъкидла-нади. Улар аҳоли орасидан асосан, оила аъзолари, яқин қарин-дошлар, кўпроқ иқтисодий қийинчиликка учраган ёки етарли
эътиборга эга бўлмаган шахслар турли йўллар орқали жалб қи-линган. Америкалик мутахассис Б. Женкинс мутаассиб-тер-рорчи ташкилотларнинг энг хатарли жиҳати бу узоқ вақт аҳоли
ўртасида қўрқув ва ваҳима солишга хизмат қилувчи психологик
хужум услуби сифатида талқин қилади.
Тарих фани доирасидаги адабиётларда диний мутаассиблик
масаласи хронологик ва ижтимоий-сиёсий ва тарихий бир вази-ятнинг тақозоси сифатида таҳлил килинади. Асосий мавзу бўлиб
диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, ривожланиши ва
ҳозирги кўринишлари ҳисобланади. Аммо тарих фанлари тизи-мида мутаассиб шахс, унинг фаолияти, шаклланишининг аниқ
системаси, психологик усулларнинг илмий таҳлили ва уларга
оид илмий ечимлар деярли учрамайди. Унда бўлган воқеалар
даврийлик жиҳатидан таҳлил этилади, холос. Шунингдек, диний
мутаассиблик масаласи кенг қамровли муаммо бўлиб, уни фақат-гина биргина фан доирасида тўлиқ ўрганиб бўлмайди.
Диншунослик (Исломшунослик) ва Фалсафа йуналиши-даги адабиётларни тадқиқ этиб, бошқа тадқиқотларга нисбатан
айнан бу фанлар тизимида диний мутаассиблик муаммоси ба-тафсилроқ ёритилганлигини кўришимиз мумкин.
«Мутаассиблик — кенг маънода муайян ғояларнинг тўғри
эканлигига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилган-ликни, »ўзгалар« ва »ўзгача« қараш ва ғояларга муросасиз му-носабатни ифодаловчи қарашлар ва хатти — ҳаракатларни ан-глатади». Юқоридаги адабиётда диний мутаассиблик масаласи
нисбатан аникрок таҳлил этилган бўлиб, унда «ўзгалар» ва «ўз-гачалар» алоҳида таъкидланган [2].
«Диний мутаассиблик эса ўз ақидасининг шак-шубҳасиз
тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай
рад этган ҳолда уларни тан олмасликни билдиради». Мазкур
таърифда диний мутаассиблик фаолият сифатида таҳлил этил-моқда. Бу фаолиятни асоси қилиб эса «ўзи»никига шак —
шубҳасиз ишониш ва шуни асосида «бошқа» ҳар қандай мазҳаб
ва фирқани тан олмаслик, балки ўз қарашларини бошқаларга
мажбурлаб сингдириш ҳолати олинади. Қолаверса, диний му-таассиблик фаолиятига хос қатор хусусиятлар санаб ўтилади.
Улардан:
1. Диндаги муайян қоидаларни ўз ғояларига ва унда ифода-ланган мақсадларига бўйсундириш;
2. Шу мақсадларини амалга оширишда тушунтириш,
ишонтириш ва энг асосийси, муросасизлик, куч ишлатиш ва
зўравонликка таяниш;
3. «Соф Ислом» дан чекинган давлат раҳбарларини
жисмонан йўқ қилиш ва исломда «ширк» (бутпарастлик)ка
барҳам беришга даъво килиш;
4. Азиз-авлиёлар хотираларига ҳурмат, қабрлари жой-лашган ҳудуларни обод килиш ва озода сақлашни ҳам бутпа-растлик деб ҳисоблайдилар;
5. Ақидапарастликка асосланган ғояларни ёйиш орқали
давлатга, унинг раҳбарларига бўлган ишончни йўққа чиқариш;
Қолаверса, ушбу манбада мутаассибликни «инсон билим-сизлиги ва жоҳиллигининг бир шаклидир», деган фикр ил-гари сурилади. Диний таассуб тушунчаси фанатизм иборасида
ҳам ўз ифодасини топади. Фанатизм ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни
бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни
диний асосларни бузишда айблаб, уларга карши уруш очишга
чақирадиган омиллардандир. «Диний фанатизм диний экстре-мизм ва терроризмга замин яратади. Айнан муайян диний кон-фессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб, фанатик ун-сурларнинг фаолият мафкурасини »диний экстремизм« деб
аталади» [2].
“Young Scientist” .
# 40 (382) . October 2021 227 Young scientist O'zbekiston
Ҳозирги даврдаги тараққиёт, халқлараро муносабатлар
уруш муносабатидан кўра тинчлик ва ҳамкорликка асосланади.
Шу муносабат билан ҳар қандай диндаги таассубона қарашлар,
дунёда тинчлик ва тенгликка салбий таъсир кўрсатиши таби-ийдир. Қолаверса, ҳадисларда «Ибодатнинг яхшиси енгилро-гидир» дейилади. Диний манбаларда мутаассибликка қарши
катор чақирув ва буйруқлар мавжудлигига қарамай, шахсларни
динга таассубона ёндашувлари уларни диний билимлари саёз
эканликларидан хабар беради.
Диний мутаассиб гурухларнинг яна бир муҳим жиҳати
бу — уларга жамоавий психологик таъсир ўтказиб, дунёвий
давлат ҳокимияти фаолиятига нисбатан ишончсизлик ҳола-тини шакллантириш мумкин. Бошқа бир адабиётда эса экс-тремизм тушунчаси лотинча «ашаддий» сўзидан олинганлиги
таъкидланади. «Бундай дунёқарашга эга бўлган киши бошқача
нуқтаи-назарлар билан умуман келишмайди ва ўз қарашларини
амалга ошириш учун сўнгги чора — мавжуд тузумни ағдариб
ташлаш, ўз ғояларини куч ишлатиш ёрдамида сингдириш, бо-шқача фикрлайдиган кишиларни йўқ қилишгача бўлган амали-ётни кўллайди» [3].
Чиндан ҳам, мутаассиб оқимлар фаолиятини таҳлил этишда
уларни чора қолмаган тақдирда энг қабиҳ усуллардан ҳам фой-даланишларини яхши биламиз. Бундай разиллик ислом динида
катъий кораланган бўлса-да, улар ўз сиёсий мақсадлари йўлида
ҳеч нимадан қайтмайдилар.
Хулоса қилганда эса, фалсафа тизимидаги адабиётларда
диний мутаассиблик бу — мафкуравий қарамлик билан ха-рактерланса, диншунослик (исломшунослик) фанларида эса,
асосан ақидавий бўлинишлар асосида пайдо бўлувчи ва асл
мақсади сиёсий ҳокимятга эга бўлиш, жамият ва инсонларга
катта хавф туғдираётган куч сифатида ифодаланади.
Юкоридаги фанлар тизимида ҳам мутаассиб шахс, унинг
ўзига ҳос хусусиятлари, диний мутаассибликнинг шаклланиш
омилларига аниқ психологик далиллар билан ёндашилмаган.
Диний мутаассиб шахс ва гуруҳни коррекциялашга оид аниқ
дастурлар ишлаб чиқилмаганлигини эътиборга олиш лозим.
Адабиёт:
1. Каримов А.К «Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари замонавий кўринишлари ва унга қарши курашиш асослари»
Ўзбекистан мисолида диссертация автореферати. — Т.: 2012. 15. б.
2. Бекмирзаев И., Аллоқулов А. «Исломшунослик асослари». Тошкент ислом университети, — Т.: 2012. 97. б.
3. Олтинов У., Примов Т. «Ёшларни бузғунчи ғоялардан асраш: муаммо ва ечимлар». — Т.: 2006. 6. б.
4. Arena, M. P., and Arrigo, B. A. (2005). Social psychology, terrorism, and identity: a preliminary re-examination of theory, culture, self
and society. Behav. Sci. Law 23, 485–506. doi: 10.1002/bsl.653.
5. Armstrong, K. (2000). The Battle for God: Fundamentalism in Judaism, Christianity, and Islam. New York: Knopf/HarperCollins.
Do'stlaringiz bilan baham: |