Ҳозирда пахтани ифлосликлардан тозалашда қўлланилаётган тозалагичларда асосан бир хил конструкциядаги ва ишлаш тартибидаги қозиқли ва аррачали барабанлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда бир хил ишчи органларга эга тозалагичларни умумий тозалаш самарадорлигини тозалаш секциялари сонига боғлиқлиги таҳлил этилди ва у геометрик прогрессия таснифига эга эканлиги аниқланди, яъни:
(2.1)
Бу ерда: К1 – бирламчи секция тозалаш самарадорлиги, %.
q- геометрик прогрессия махражи;
m- тозалаш секциялари (ишчи барабанлар сони), дона.
Геометрик прогрессия махражи биринчи секция тозалаш самарадорлиги орқали аниқланади:
(2.2)
(2.1) формулани таҳлили шуни кўрсатадики, тозалагичда бир хил конструкциядаги органларни кўпайтириш орқали тозалаш самарадорлигини сезиларли тарзда ошириб бўлмайди.
Тозалаш секциялари сони кўп, яъни m→∞ бўлганда умумий тозалаш самарадорлиги қуйидагига тенг:
(2.3)
Биринчи секциядаги тозалаш самарадорлиги ҳисобга олинса: К1=7%
(2.4)
Қуйидагини оламиз: (2.5)
Бундан хулоса қилиш мумкинки, пахтани майда ифлосликлардан тозалагичда ишчи тозалаш секцияларини ҳар қандай сонида тозалаш самарадорлиги 50 % дан ошмайди.
Жаҳон амалиётида ҳам паҳтани майда ифлосликлардан тозалашда, асосан қозиқли барабанлардан фойдаланилади, фақат уларни конструкциялари, ўлчамлари ва ишлаш тартибларида фарқ бўлиши мумкин. Хорижий мутахассисларни тадқиқотлари натижаларига кўра қозиқли барабанларни ишлатиш сони чигитли пахтани қайта ишлаш технологик жараёнида олинадиган тола синфи ва ташқи кўринишига катта таъсир қилади. Қозиқли барабанлар сони 1 дан 7 гача ошганда тола синфи ва ташқи кўриниши кескин ошади, 7 дан 20 гача ошганда эса нисбатан секинроқ ортади, аммо 20 дан ортиқ қозиқли барабан шлатилишида тола сифати ва ташқи кўринишини яхшиланиши кузатилмайди[44, 130-133 б, 45, c.328-331, 46, 46-48 б].
Шу билан бир қаторда, қозиқли барабанларни қўлланилиш сони ортиши толани механик шикастланишини оширади. Мутахассислар қозиқли барабанларни муқобил сонини 13 та деб белгилашган. Технологик жараёнда кўплаб ишчи органларни қўллаш билан бирга уларни пахта сифатига салбий таъсирини максимал камайтиришга қаратилган.
Пахтани ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ошириш учун тўқимачилик саноати тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувафиқдир. Тўқимачилик саноатида толани тозалаш технологик жараёнида кетма-кет бир хил конструкциядаги ва ишлаш тамойилигидаги тозалагичлардан деярли фойдаланилмайди.
Шунингдек, майда ифлосликлардан пахтани тозалашда бир хил конструкциядаги қозиқли барабанни қўллашдаги уларни ҳар бирининг тозалаш самарадорлигига таъсири ўрганилди.
Таҳлил шуни кўрсатадики, 1ХК русумли пахта тозалагич бўйича ҳаракатланишда биринчи тўртта қозиқли барабанларда талаб даражасидаги тозалаш самарадорлиги юқорилиги, кейинги тўртта қозиқли барабанларда эса тозалаш самарадорлиги пасайиши кузатилди, чунки пассив ифлосликлар олдинги қозиқли барабанлар ёрдамида чиқариб юборилади, пахтада асосан фаол ифлосликлар қолади ва уларни чиқариб юборишда, биринчи тўртта қозиқли барабанлардан сўнг винтсимон ишчи орган қўллаш, яхши натижа беради.
Кутилаётган натижа –пахтани қайта ишлаш технологик жараёнида, 1ХК тозалагичида пахтани тозалашда, қолган актив ифлосликларни шнекли тозалагичда ажратиш юқорилиги сабабли тозалаш самарадорлигини оширилишидир.
Маълумки, ҳозирда мавжуд майда ифлосликлардан тозалагичларда асосий камчиликлардан бири тозаланадиган пахта машинага нисбатан катта бўлакларда тушиши, яъни талаб даражасида титилмаганидир. Бунинг натижасида бундай бўлаклардан ифлосликларни чиқариб юборишда маълум қийинчиликларга дуч келинади, чунки барабан қозиқларини фақат гравитацион ва марказдан қочма кучлар орқали пахта технологик таъсири жуда ҳам кам вақтга эга (6-8 сек.) ва шунинг учун материал етарлича титкиланишга улгурмайди.Тозалагичга катта пахта бўлакчаларини тушиши, шунингдек, комбинациялашган чигаллашишлар кўриишидаги юмшоқ нуқсонларни пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
Қайта ишланаётган маҳсулотни тозалаш самарадорлигини ва сифатини ошириш бўлган таклиф этилаётган қурилма жуфт қозиқли барабанлар,чиқариб юборувчи юза, ифлослик камерасига эга бўлган ҳолда, қўшимча жуфт қозиқли барабанлар ва ҳар бир жуфт қозиқли барабанлардан кейин жойлаштирилган шнекларга эга, бунда материални ҳаракатланиши йўналишида ҳар бир кейинги барабандаги қозиқлар сони оширилган[47, 9-11 б]. Биринчи жуфт қозиқли барабандан кейинги жойлашган шнекдаги қозиқлар иккитали қилиб тайёрланган, қўшма жуфт қозиқли барабанлардан кейин жойлашган шнек икки киримли қилиб тайёрланган (2.1-расм).
Янги белгиларни киритилиши-пахтани тозалагични биринчи бўлимидаги шнеклар қозиқларни иккитали қилингани ва тозалашни иккинчи бўлимидаги шнекни икки киримли бажарилганлиги ҳамда ҳар бир кейинги титувчи қозиқли барабанлардаги қозиқли планкалар сонини ортиши туфайли пахтани яхшироқ титкиланиши натижасида ифлосликлардан самаралироқ тозалаш имкони яратилади.
2.1- расм. Комбинациялашган пахтани майда ифлосликлардан тозалагич
Толалаи материал тозалагич икки жуфт қозиқли барабанлар 1 ва 2, ифлосликни бункерга чиқарувчи тўрли юзалар 3 ва 4, иккиланган қозиқлар 6 га эга шнек 5, қия тарновлар 7 ва 8, тақсимлавчи қурилма 9 ва икки киримли шнек 10 га эга. Бундан ташқари ажратилган ифлосликни ташқарига чиқариб юборувчи бункер 11 ва тирқишли тешик 12 назарда тутилган.
Иш жараёнида ифлосликларга эга бўлган пахта қурилмани биринчи бўлимига келиб тушади, бу ерда у қозиқли барабанлар 1 ёрдамида жадал титилади ва бир вақтда ифлосликлардан тозаланади. Сўнгра қия тарнов 7 бўйлаб пахта паррагига иккитали қозиқлар 6 ўрнатилган шнек таъсирига учрайди ва бу ерда ҳам жадал тозаланади. Тозалагичнинг иккинчи бўлимида пахта навбатдаги қозиқли барабан 2 эни бўйича тақсимловчи қурилма 9 ёрдамида тақсимланади ва қўшимча титилади. Кейинги ҳар бир қозиқли барабан 2 даги қозиқли планкалар сонини ортиши ҳисобига бундай титилиш нисбатан жадалроқ боради. Иккинчи шнек 10 га пахта биринчи тозалаш бўлимидан сўнг нисбатан тозаланган ҳолда келади, аммо унда асосан илашиб қолган фаол ифлосликлар кўпроқ миқдорни ташкил этади ва шнек 10 ни икки киримли қилиб тайёрланиши ҳисобига тозаланаётган материалга технологик таъсир жадаллиги ортади, бу эса пахтани ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини оширади.
Ажратилган ифлослик машинадан бункер 11 ва тирқишли тешик 12 орқали чиқарилади.
Ишлаб чиқилган ушбу тозалагичга Ўзбекистон Республикасининг №FAP 01533 - рақамли фойдали моделга патенти олинди[48].
Do'stlaringiz bilan baham: |