Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» овул фуқаролар йиғинида
ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И №
«_____» ________ 2022 йил «Ўзбекистон » ОФЙ
Йиғилиш раиси: Х.Жуманиязов
Котиби: A.Раимбердиев
Қатнашганлар: Тўрткўл туман прокурори ёрдамчиси Р.Юсупов, ОФЙ раиси Х.Жуманиязов, Профилактика инспектори Х.Маткаримов, Тўрткўл туман Кишлок ва сув хўжалиги назорат бошлиғи Б.Машарипов, СИУ ходимлари ,фермер хўжалиги раислари жами 40 фукаро катнашди.
КУН ТАРТИБИДА:
Сув ва сувдан фойдаланиш тугрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конуни хамда Вазирлар Махкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82- сонли Карори билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тугрисида”ги Низом ижросини буйича
ТИНГЛАНДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш котиби А.Раимбердиев, йиғилишни очди ва катнашчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб, сўзни Тўрткўл туман прокурори ёрдамчиси Р.Юсуповга берди.
Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» овул фуқаролар йиғинида 1293 гектардан ортик сувғориладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб шундан 639 гектар пахта,303,9 гектар ғалла ва 350 гектардан ортик боғ,токзорлар томорка бошка экин экиладиган экин ер майдонларини ташкил килади.
Ўрганишлар ва соха вакилларининг хисоб китобларига кура сув ўтган йилдагига нисбатан кам эканлиги ва сув танкислиги сакланиб колиши прагноз килинган.
Шу сабабли Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида худудида хам сув кам булиш кутилмокда ва Сув ва сувдан фойдаланиш тугрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конунинг 115- моддасида сув тугрисидаги конунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек , конуннинг 117-моддасида кархоналар,муассасалар,ташкилотлар,кишлок хужалиги кооперативлари фермер ва дехкон хужаликлари ва фукаролар сув тўғрисидаги конунчиликни бузиш натижасида етказилган зарарларни конунчиликда белгиланадиган микторда ва тартибда коплашлари шарт эканлиги кўрсатилган.
Туман Хокимининг корори билан мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишва 2022 йил хосили учун кишлок хужалиги экинларини окилона жойлаштириш тўғрисидаги карори билан Ўзбекистон Овул фуқаролар йиғинида худудида 639 га пахта,303,9 га галла ,23 га картошка,40 га сабзи 15 га пиёз ,10 га соя ва бошка экинларни экиш режалаштирилган.
Юкоридагилардан келиб чикиб,Сиз сувгориш мавсумида кутилаётган сув танкислигининг салбий таъсирини юмшатиш чораларини курмасангиз,уз ваколатингизни суиистеъмол килиб туман хокимининг юкоридаги карорида белгиланмаган ,куп сув сарфига сабаб буладиган шоли ва бошка кишлок хужалиги экинларини узбошимчалик билан жойлаштирсангиз ,сувдан фойдаланишда шартномавий муносабатлар хамда тўлов интизомига риоя этмасангиз табиий ва сунъий сув окимлари сув хавзалари ва бошка сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли коидаларини бузсангиз ,яъни сувдан хужасизларча фойдаланиш сувларнинг ва сув объектларининг холатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошка ишларни ўзбошимчалик билан бажариш сув объектларидан ва белгиланган сув олиш лимитлари , сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузсангиз белгиланган хажмларда кишлок хужалиги махсулотлари етиштирилмаслигига,фукароларнинг хукуклари ёки конун билан қўриқланадиган манфатларига ёхуд давлат ва жамоат манфатларига кўп микторда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлишинггиз мумкин.
Шунинг, Тўрткўл туман прокурори ёрдамчиси Р.Юсупов худуддаги корхоналар,муассасалар,ташкилотлар,кишлок хужалиги кооперативлари фермер ва дехкон хўжаликлари ва фуқароларни сув тўғрисидаги конунчилик билан таништириш кераклиги айтиб ўз тавсия ва топширкларини берди.
Шундан сўнг, йиғилиш катнашчилари кун тартибидаги масалалар буйича карор кабул килди.
КАРОР
1. Ўзбекистон Овул фуқаролар йиғинида худудида Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конуни хамда Вазирлар Махкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82- сонли Карори билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом билан таништириш ва огохлатириш ишлари олиб борилсин.
2.Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килишни Тўрткўл туман Кишлок ва сув хўжалиги назорат бошлиғи Б.Машариповга юклансин.
Йиғилиш раиси: Х.Жуманиязов
Котиби: A.Раимбердиев
Do'stlaringiz bilan baham: |