topshiriq 5-mavzu
Axborotning ta’sir ko‘rsatish texnologiyasi.
Pedagogik vaziyatlarni yaratish va uni yechish texnologiyasi.
Бугунги кунда республикамизни ривожланган давлатлар даражасига чиқариш мақсадида бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Таълим Ўзбекистон давлати сиёсатининг устувор соҳасига айланди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ривожланган мамлакатлар даражасида рақобатбардош, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни эгаллаган, юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсади ва вазифаси кун тартибига қўйилди. Аудиторияларга кириб ўқув жараёнини кузатган киши мавжуд педагогик тизим биринчи ва иккинчи босқичларга хос эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Педагогик технологиянинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
1. Педагогик мулоқот технологиясида ўқитувчи (педагог)нинг ўқувчи- талабалар билан мулоқоти.
Мулоқотнинг вазифалари:
шахсни таниш, ахборот алмашиш;
келгуси педагогик мулоқотни моделлаштириш ва таҳлил этиш;
мулоқотдан олинадиган тасаввурлар;
мулоқот юзасидан фикрлаш ва фикр алмашиш;
педагогик мулоқотни ташкил этишнинг техникаси ва технологияси ;
ишга ижодий ёндашиш ва бошқалар.
Педагогик талаб технологияси.
«педагогик талаб» тушунчаси, унинг ўзига хос хусусиятлари;
хулқ-атвор ва ижтимоий-маданий қоидаларнинг намоён бўлиши;
ўқувчи-талабага бўлган ҳурмат ва талаб;
педагогик талабнинг психологик тамойиллари ва мезонлари.
2.Баҳолаш технологияси, педагогик баҳо ва уни мезонлаш.
хатти-ҳаракатлардан олинган таассурот, воқеликни, объект ва субъектни қабул қилиш;
баҳо бериш усулларини танлаш, ўқитувчи(педагог)нинг ўз имкониятини таҳлил этиши ва таъсир самарадорлигини ошириши);
-педагогик баҳолаш технологияси.
Ахборотнинг таъсир кўрсатиш технологияси.
нутқий-ахборот бериш, «рационал ахборот бериш» тушунчалари, демонстрацион ва кўргазмали воситалар-ахборот олиш воситаларидан бири сифатида;
нутқий таъсир этиш, суҳбат, ҳамкорлик, тезис, аргумент, кўргазмалар ва образлар;
нутқий таъсир этиш технологияси;
демонстрацион ва кўргазмали воситалар, этик, иқтисодий, эстетик, гигиеник материаллар;
қабул қилишнинг физиологик ва психологик хусусиятларини демонстрация қилиш технологияси.
Педагогик вазиятларни яратиш ва уни ечиш технологияси.
педагогик конфликт тушунчаси – конфликт педагогик технология элементи сифатида, конфликт субъектлари орасидаги қарама-қаршиликлар, бўш ва мазмунли конфликт;
ҳолат таҳлили (воқеани аниқлаш);
конфликт;
конфликтнинг хилма-хиллиги (норозилик, қарши чиқиш);
конфликтни ечиш шакллари (юмор, ҳазил, мутоиба).
Замонавий педагогик технологиянинг қўшимча элементлари:
Психологик муҳит яратиш технологияси.
Гуруҳ фаолиятини ташкил этиш технологияси.
Муваффақиятли ва муваффақиятсиз ҳолатларни ташкил этиш технологияси.
Ўқувчининг хатти-ҳаракатига педагогик реакция қилиш технологияси.
Хулқи ва одоби ёмон ўқувчи-талабалар билан ишлаш технологияси.
Этик ҳимоя технологияси.
Муаммоли вазиятлар яратиш технологияси.
Педагогик восита технологияси.
Педагогик импровизация технологияси.
Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда таъриф берган. Ҳали бу тушунчага тўлиқ ва ягона таъриф қабул қилинмаган. Ушбу таърифлар ичида энг мақсадга мувофиғи ЮНЕСКО томонидан берилган таъриф саналади.
Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнининг инсон салоҳияти ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Шунингдек, технология деганда, субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат ўзгаришига олиб келувчи жараён тушунилади. Технология ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган аниқ мақсадли амалларни муайян кетма - кетликда бажаришни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |