Ҳар онимизни сифатли хизмат кўрсатиш,
Илм равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат
қилиш ва жамият учун фойдали ишларни
амалга оширишга сарфлайлик.
АРМ Директори Мурожаати.
Қадрли профессор - ўқитувчилар, азиз талабалар, ходимлар!
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси асосида китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган муҳим вазифалар, устувор йўналишларни босқичма-босқич ҳал этишда АРМ жамоаси муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ҳозирги пайтда Университетимиз раҳбарияти томонидан энг муҳим ва аҳамияти жиҳатидан халқаро жамоатчилик нигоҳида бўлган ўнлаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирлардан илҳомланиб, бундан буён ҳам хизмат кўрсатиш соҳасида олиб бораётган фаолиятимизни янада жадаллаштириш талаб этилади.
Университетимизнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан АРМда хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган стратегиямиз - янги адабиётлар билан фондимизни бойитиш, мавжуд китобларимиз электрон нусхаларини кўпайтириш, кўргазмалар ташкил қилиш, сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.
Ушбу стратегияни амалга оширишда университет профессор- ўқитувчилари, илмий изланувчи ва иқтидорли талабаларни АРМ жамоаси томонидан кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланишларига чорлаб қоламиз. Зеро доно халқимиз айтганидек: “ (Китоби йўқ олим мевасиз дарахт)” ушбу мақолдан келиб чиқиб, Олим бўлиш эса барчамиздан тинимсиз меҳнат ва ўрганишни талаб этади.
Г. Исамухамедова.
АРМ миссияси
АРМ миссияси – китобхонларга ситқидилдан хизмат кўрсатиш, китобхонликни тарғиб қилиш, замонавий электрон базани такомиллаштиришдан иборат.
АРМнинг ташкил топиши тарихи.
1931 йилда кутубхонамиз ташкил этилганда кутубхона захирасида атиги 38 минг китоб бор эди, ҳозирги кунга келиб 300 мингдан ошди. Китоблар ва оммавий-ахборот воситалари билан китобхонларни таъминлаш мақсадида университет раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар кўлами ниҳоятда салмоқли бўлиб, кейинги йилларда бу борадаги кўрсаткичларимиз ҳажми юқори суръатлар билан ўсиб борган.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари:
- таълим мақсадларига эришиш;
- мустақил иш талабларини қондириш;
- мутахассисларга ахборот маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
- ахборот маданиятини тарбиялаш, кадрларни ўқитиш;
- уларга ўз малакаларини оширишлари учун кўмаклашиш;
- турли тадбир ва танловлар ўтказиш;
- тўпланган тажрибаларни умумлаштириш, жойида тарғиб қилиш;
- маданий меросни тарғиб қилиш ва бошқалар.
Кутубхонада мустақил равишда китоб танлаш ва шу китобдан билим олиш йўлларини, ўқилган маълумотлар ҳақида фикр юритишни ва унга танқидий ёндошиш, шу билан бирга китобларни тартибли равишда ўқишни ўргатади.
Мазкур фаолиятда кутубхонанинг турли бўлим ва бўлинмалари иштирок этади.
АРМда бажарилаётган хизматлар қуйидагича: йилдан-йилга ҳажми ошиб бораётган захира билан таништиришда ахборот аппарати картотека, библиография ва каталогларнинг аҳамияти муҳим. Шу ўринда улардан фойдаланиш борасида маслаҳатлар бериш, ўқув ва илмий абонементларда, 7та ўқув залида китобхонларга анъанавий хизмат кўрсатиш билан бирга электрон каталогдан, виртуал кутубхонада тўлиқ матнли маълумотлар базалари, Интернет тармоғидан фойдаланиш, турли долзарб мавзулар бўйича ўқув залларида китоблар кўргазмаларини ташкил этиш, янги келган адабиётлар кўргазмаси, анжуман, семинарлар ўтказиладиган жойларда мавзули очиқ адабиётлар кўргазмаларини уюштириш; “Ахборот кунлари”, “Кафедралар кунлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш; режали ва буюртма асосида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатларини тайёрлаш ва нашр этиш; хужжатлармавзуси бўйича тикламасини тайёрлаш; ректорат, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар буюртмаси билан турли оғзаки ва ёзма библографик маълумотлар бажариш; талабалар савиясини ошириш мақсадида турли тадбирлар уюштириш ва бошқалар киради.
ХХI аср-ахборот асри. Ўз-ўзидан маълумки, ахборот асрида ахборот марказларнинг нуфузи ошиб ортиб боради. Ҳозирги пайтда бутун ривожланган дунёда кутубхоналар ана шундай ахборот марказларига айланмоқда. Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнлари хам шуни тақозо этади.
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида 2017 йил 19 сентябрда Республика Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборатлиги кўрсатилган эди.
Кутубхона ўқув жараёнига кўмакчи муассаса бўлиш билан барча университет талабалари, профессор-ўқитувчи ва олимларининг ахборот-китоб таъминоти марказига, яъни шахснинг ахборот маданиятини ҳам шакллантириш манбаига айланди. Бунда университет ректорати саъй-ҳаракати (ректор профессор К. Шарипов, проректорларимиз, профессорлар
М.П. Эшов ва Г.Қ. Абдурахманова, Н. Идиев) билан янги замон талабларига мос замонавий компьютерлар, жиҳозлар ва техника воситалари билан бойиган АРМи ташкил этилди. Таълим самарадорлигини ошириш мақсадида талабчан олимлар, синчков тадқиқотчилар, ўқитувчи ва талабаларга уларнинг вақтини тежаб, ижодий салоҳиятини мақсадга мувофиқ равишда йўналтиришга ёрдам бериб, ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Тафаккур қасримиз жамоаси ўз захираларини китобхонларимизнинг юксак маънавият-интеллектуал эҳтиёжларига яраша адабиётлар билан бойитиб, ахборот базасини яратиб, янги технологиялар асосида замонавий хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқда. Керакли адабиётларни излаш, буюртма бериш, каталогларни тартибга келтиришдан китобхон талабларини бажаришгача бўлган барча босқичлар АРМда автоматлаштирилмоқда.
Хорижий хамкорлар, Ўзбекистонда жойлашган хорижий мамлакатлари элчихоналари, халқаро ташкилот ва жамғармалари билан алоқалар боғланиб, АРМ захирси анча бойиди. Халқаро, маҳаллий ахборот ва маълумотлар базаси (Scopus, Web of Siense ва ҳ.к)дан фойдаланиш имкониятлари яратилди.
Бундан ташқари захирамизда диссертация ва авторефератлар, университетимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари тайёрлаган маъруза матнлари, университетда ўқитиладиган фанлар бўйича намунавий ва ишчи дастурлар мавжуд. Талабалар вақтли матбуот нашрлари, конференция ва семинарлар материалларидан кўп фойдаланадилар.
Янги авлод буюк аждодларимиз дек комил инсон бўлиб етишлари учун янги миллий ғоя, янги мафкура руҳи билан суғорилган адабиётлар билан зиё масканимиз тўлдириб борилади. Талабаларимизни, олиму ўқитувчиларимизни жаҳон фани ва билимлари хазинасидан баҳраманд этиш мақсадида турли хорижий мамлакатлар адабиётлар билан ҳам АРМ захираси бойитилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |