Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими
абонементларга хизмат кўрсатиш, ўқув заллари ва китоб сақлашни инобатга олган ҳолда). Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими ўз анъаналарига эга, турли тоифадаги китобхонларга хизмат кўрсатиш, адабиётларни жойлаштириш, сақлаш. Унверситет профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабаларни кутубхонага ARMAT дастури асосида аъзо қилинади. Китобхонлар талаблари бўйича буюртмалар бажарилишини таъминлаш ва бажарилган буюртмалар бўйича назоратни олиб бориш.
Электрон ахборот ресурслари бўлими. Электрон ахборот
ресурслари бўлими кутубхона фондига келтирилган янги адабиётларни сканер қилиб, электрон китоб (PDF) шаклига ўтказиш, уларни ARMAT дастурига электрон нусхаларини боғлаш, фондаги ва фонддан ташқари китоблар буюртма ва таклифлар асосида ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда тақдим этиб борилади: https://t.me/tdiu_books, https://t.me/tdiu_arm. Бўлимга 70 ўринли компьютер техникаси билан жиҳозланган залда фойдаланувчиларнинг йиғилган маьлумот базасидан тўлиқ фойдаланишни таьминлаш, шунингдек ман қилинган маълумот базасига киришдан ҳимоя қилиш вазифалари киради.
Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш
бўлими. Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлимида хорижий адабиётлар билан талаба ва мустақил изланувчиларга хизмат кўрсатиш. Адабиётларнинг ёзма ва электрон каталогини тузиш ҳамда уларга сифатли хизмат кўрсатиш вазифалари киради.
АРМ ҳамкорликлари.
Университет профессор-ўқитувчлари, докторантлари ва магистрларининг Scopus маълумотлар базасидан пандемия шароитида университет ҳудудидан ташқарида масофадан туриб фодалана олишлари учун Scopus маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтган 200 дан зиёд электрон почта манзиллари Elsevier компаниясига жўнатилди (университетнинг
2020 йил 6 июлдаги 04/118-сонли хати). Elsevier компаниясидан Sciencedirect маълумотлар базасидан университет иштирокчилари масофадан туриб фойдалана олишлари учун ID ва калит(passcode)лар келди ва ўз эгаларига тарқатилди.
Хорижий нашриёт уйлари билан он-лайн ресурслардан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бориш, Хорижий даврий нашрларига (журнал, газета) аъзоликни таъминлаш, профессор-ўқитувчилар учун академик инглиз тилини ўқитиш курсларини ташкил қилиш, бакалаврнинг биринчи босқичидан инглиз тилида ёзма баён қилиш қобилиятни ривожлантириш мақсадида иншо, эссе, техник хатлар (technical letter) тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш, илмий тадқиқот методологияси ёритиб берилган адабиётлардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.
Springer нашриёт уйи билан музокаралар натижасида ТДИУ профессор-ўқитувчилари ва докторантларига Open Access электрон китоблари ва барча монографияларни юклаб олиш имконияти яратилди.
Фондларни тўлдиришдаги ҳамкорлик, китобхонларга хизмат кўрсатиш ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасига тажриба алмашиш, методик ва илмий тадқиқот ишлари, малака ошириш ва тажриба алмашишга доир тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш, ижтимоий ҳамкорлик, кутубхоналарнинг жамоатчилик билан алоқаси, ҳужжатларни электрон форматда етказиб бериш, хорижий маълумотлар базасидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент Молия институти, Webster UNIVERSITY филиаллари билан 2020 йил 12 мартдан бошлаб кучга кирди ва 2022 йил 31 декабргача ҳамкорлик битимлари тузилиб имзоланди. Ушбу битимлар профессор-ўқитувчи ва талабаларга ушбу ОТМлар ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиб берди. Шунингдек, КРЕМС ва Урал давлат университети билан ташкил этилган қўшма дастурлар доирасида ушбу ОТМлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига ТДИУ Ахборот-ресурс марказининг электрон базасидан масофавий тарзда фойдаланиш имконияти яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |