Америкалик олим Семюэл (Симха) Ной Крамер 1959 йилда дастлаб инглиз тилида босилиб чиккан китобини



Download 46,7 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi46,7 Kb.
#245583
  1   2   3
Bog'liq
Шумер адабиёти


  1. Шумер адабиёти

Америкалик олим Семюэл (Симха) Ной Крамер 1959 йилда дастлаб инглиз тилида босилиб чиккан китобини "History begins at Sumer" яъни "Тарих Шумердан бошланади" деб атаган. Бу китоб жаҳон тарихида шу бугунгача маълум булган энг қадимги ёзма адабиётни яратган Сумер (Шумер) халқи ҳақида бўлиб, бу халқ милодий эрадан илгариги IV мингйиллик бошларида Дажла ва Фурот дарёлари оралиғида (Европа анънасида «Месопотамия» – тахминан ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида) пайдо бўлган. Икки дарё оралиғи ўлкасида шумерлар келиб жойлашиши олдидан жуда катта сув тошқини – тўфон юз бериб сув қуруқлик устида 8 метргача кўтарилганлиги ва натижада маҳаллий аҳоли ва иморатлар аввал сув тагида, сув қайтгач, уч метрли лойқа остида қолиб кетганлиги ўша давр ривоятларида акс этган бўлиб, кейинча қадимшуносларнинг тадқиқотлари орқали ўз тасдиғини топган. Шундай қилиб, шумерлар келиб жойлашгунча бу ўлкада яшаган халқлар тўфон пайтида ҳалок бўлишган. Уч метрли лойқа остидан топилган тўфондан илгари яшаб ўтган халқлар маданиятидан бизгача етиб келган осори атиқалар Эл-Убайд тепалиги остидан топилгани учун Убайд маданияти деб номланади. Бу даврда яшаган халқлар тўқувчилик ва кулол­чиликдан хабардор бўлишган, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган. Асосан тош қуроллардан фойдаланишган, аҳён-аҳёнда мисдан ясалган буюмларни ҳам ишлатишган. Улар арпа ва буғдой экишган, қўй-эчки, қорамол боқишган. Эшак кучидан фойдаланишган. Улар кўпроқ қамишдан ясалган енгил чайлаларда истиқомат қилишган. Қадим Шумер ривоятларида «тўфондан олдин» мавжуд бўлган беш шаҳар номи тилга олинади. Булар – Эредуг (Эриду), Шуруппак, Сиппар, Бадтибира ва Лараг (Лагаш?) шаҳарлари бўлиб, Эредугда тўфондан олдинги маданий қатлам мавжуд бўлганлигини қадимшунослар аниқлашган. Ушбу 5 шаҳар ҳақидаги маълумот тўфон ҳақидаги қадим Шумер ривоят-достонида келтирилган бўлиб, балки улар том маънодаги «шаҳар-давлат» бўлмагандир. Ҳар ҳолда қадим Шумер шаҳар маданияти шаклланмасдан олдин ҳам Икки дарё оралиғида муайян маданий қатлам яратилганлиги бор ҳақиқат.
Шумерлар (сумерлар)нинг бу юртга қаердан келиб қолган­ликлари фанда ҳануз баҳсли. Баъзи олимлар уларни ҳозирги Ўрта Осиё тарафдан борган дейишади. Дарҳақиқат, милодий эрадан 10–12 минг йиллар илгари Амударёнинг бир қисми Каспий ден­гизига қуйилган пайтларда (ҳозирги Ўзбой ўзани) ушбу дарёнинг тўқайзор қирғоқларида овчилик ва йиғувчилик билан шуғул­ланувчи илк инсонлар жамоаси яшаган. Қадимшунослар минта­қамиздаги ушбу энг қадимги инсонлар жамоасидан сақланиб қолган осори атиқаларни Жабал маданияти деб аташади. Милодий эрадан илгариги VI мингйилликлар бошида улардан бир қисми Копетдоғ этакларидаги дарёчалар ёйилиб оқувчи жойларга келиб ўрнашган ва буерда олимлар кейинчалик Жайтун маданияти деб ном берган ўтроқ деҳқончилик маданиятига асос сола бошлаган. Ўрта Осиё ҳудудидаги ҳозир­гача фанга маълум бўлган дастлабки ўтроқ деҳқончилик маданиятига асос солган бу халқ милоддан аввалги VI минг­йилликда ҳали фақат тош асбоблардан фойдаланган бўлса, V мингйилликка келиб ушбу ўлкада мис буюмлар ҳам пайдо бўлганлиги аниқланган. IV мингйиллик охири – III мингйиллик бошланишига келиб бу ўлкада ҳозирги Намозгоҳтепа, Олтинтепа каби жойлар ўрнида илк шаҳарлар пайдо бўлди, металлургия, кулолчилик кенг ривожланди, Геоксюр водийсида дастлабки ҳовуз ва ариқлар - сунъий суғориш иншоотлари вужудга келди. Аста-секин шаҳар ва қишлоқ орасида фарқ пайдо бўлди, ҳунармандлар бозор учун маҳсулот ишлаб чиқувчи алоҳида тоифага айландилар, шаҳар зодагонлар тоифаси шакллана бошлади, катта ибодатхоналар қурилди, шаҳарларни қўрғон билан ўраб олиш расм бўлди. V–IV мингйилликлардан чорвадор кўчманчи қабилалар ерга ишлов берувчи деҳқонлардан ажралиб чиқиб мустақил ҳаёт кечира бошлаганлар. Аммо ҳали от ва туя қўлга ўргатилган эмас эди.
Шундай қилиб, инсоният ибтидоий жамоа тузумидан илк шаҳар маданиятига ўта бошлади. Милоддан илгариги уч мингинчи йилларнинг ибтидосида Олтинтепа ўрнидаги шаҳарда 5 мингдан ортиқ аҳоли яшар зди ва бу шаҳар 46 гектардан ошиқ ҳудудга жойлашган эди. Намозгоҳда эса ушбу даврда 70 гектар ерни эгаллаган катта шаҳар мавжуд бўлган. Бу ерда тилла суви юргизилган тақинчоқлар, жун газламалар ишлаб чиқила бошлаган. Илк тақвим вужудга келган. Ҳатто ёзув белгилари ҳам пайдо бўлиши кузатилади.
Шумер ёзувида етиб келган матнлар орасида бугунга қадар аниқланган 150 дан ошиқ асотирлар, бадиий ва тарихий асарлар мавжудлиги китобларда баён этилган. Шулардан 50 га яқини машҳур америка шумершунос олими С.Н.Крамер асарларида таҳлил қилинган. Бу китобда биз билдирган мулоҳазалар асосан С.Н.Крамернинг рус тилига таржима этилган «Тарих Шумердан бошланади» асари, рус шумершуноси И. Дьяконовнинг «Ур шаҳрининг одамлари», поляк тарихчи олимаси Ю. Заблоцканинг «Қадим Яқин Шарқ тарихи» китоблари, икки жилдли «Жаҳон халқлари асотирлари» қомусининг тегишли мақолалари ва бошқа бир қатор назарий тадқиқотларга таяниб ёзилди.
Қуйида С.Н.Крамер китобида у ёки бу даражада таҳлилга тортилган асарларнинг асотир дунёқарашни акс эттиришига кўра таснифланган рўйхатини келтирамиз (баъзи асарлар таркиби мурак­каб бўлгани учун уларни мазмунига кўра бир неча қисмга ажратиб алоҳида-алоҳида ном остида кўрсатиб ўтишни мақбул кўрдик):

  1. "Фалсафий асотирлар":

"Энки ва ер юзининг обод этилиши",
"Инсоннинг яратилиши"(1-қисм)
«Кетмоннинг яратилиши»
"Зиусудра ва тўфон воқеаси"
«Осмонлар ердан ажралганда...» («Билгамес, Энкиду...», 1-қисм)
«Қадим замонларда...» («Энмеркар ва Аратта ўлкаси» қиссасидан)
Ғалла ва Чорва мунозараси» (1-қисм)
«Ёз ва қиш мунозараси» (1-қисм)
"Дилмун ҳақида" («Энки ва Нинхурсаг», 1-қисм)


  1. Download 46,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish