Америкалик олим Семюэл (Симха) Ной Крамер 1959 йилда дастлаб инглиз тилида босилиб чиккан китобини



Download 46,7 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi46,7 Kb.
#245583
1   2   3
Bog'liq
Шумер адабиёти

Ҳаётий лавҳалар:

«Ўқувчи бола, ёшлигингдан қаерга қатнайсан?»
«Ота ва бола суҳбати»

  1. Муножотлар:

«Инсоннинг тангрига илтижоси»

  1. Рамзий васф-ҳикоя:

«Балиғим, сенга уй қурдим» (150 сатр)

  1. Ишқий-маросим қўииқлари:

Ҳукмдор Шу — Суэн мадҳида қўшиқлар (2 та)

  1. Марсиялар:

Лудингир марсиялари (2 та - 112 сатр, 66 сатр)

  1. Ҳайвонлар ҳақида масаллар ва ҳазил шеърлар:

Ит, бўри, тулки, фил, мангуста, арслон, эшак, от, чўчқа ҳақида 20га яқин масаллар, маймун ҳақида ҳазил шеър

  1. Мақол ва маталлар:

«Донишманд Шуруппак насиҳатлари» (300 сатр)
Яна 12 та мақол ва матал тўпламлари

  1. Ҳуқуқий ҳужжатлар:

"Уруинимгина ислоҳотлари"
"Ур—Намму қонунлари"
"Липит —Иштар қонунлари"
Одам ўлдирилганлиги юзасидан суд ҳукми

  1. Тиббиётга оид матнлар:

Дориномалар (15та)

  1. Хўжаликка оид қўлланмалар:

Деҳқон тақвими

  1. Турли фан соҳаси атамалари:

география, ботаника, зоология,
минералогияга оид атамалар рўйхатлари,
сарфу-наҳвга оид рўйхатлар

  1. Шумер санамлари рўйхати

  2. Шумер ҳукмдор сулолалари рўйхати

  3. Библиографик рўйхатлар (2 та)

  4. Ўқув машқлари

  5. Олди-сотти ҳужжатлари

  6. Хўжалик ҳисоб-китоблари2

Кўриб турганимиздек, Шумер матнлари ичида турли-туман йўналишдаги асарлардан намуналар бор. Мактаб ўқувчилари ҳаёти тасвирланган шеърий ҳикоялар, ҳукмдорлар ва баҳодирлар саргузаштлари, турли йўналишдаги асотирлар, тарихий, бадиий, «илмий», «фалсафий»3, ҳуқуқий, хўжалик ҳаётига оид, тиббиётга оид матнлар. Эслатиб ўтиш керакки, уларнинг кўпчилиги бизга илк шаҳарлар пайдо бўла бошлаган даврлардан эмас, балки илк шаҳар—давлатлар бирлашиб йирик салтанатлар шакллана бошлаган замонлардан етиб келган. Шу сабабли улар мазмунида турли қатламлар, яъни шумерлар Икки дарё оралиғига етиб келгунча ва етиб келгач, илк шаҳарларни бунёд эта бошлаган давр қатламлари, илк шаҳар-давлатлар шаклланиб, улар орасида рақобатли муносабатлар пайдо бўла бошлаган давр қатламлари ва ниҳоят, Икки дарё оралиғида ягона Шумер ва Аккад давлати юзага келган давр ва бу ягона давлат мафкурасининг кучли таъсири сезилган қатламлар ўзлигини намоён қилади4.


1 Бу қаҳрамон номи мавжуд адабиётларда асосан Гилгамеш деб кўрсатилади, аммо бу исм кейинча, Бобил подшолиги даврида аккад тилида яратилган мукаммал эпик достон қаҳрамонининг номланиши бўлиб, асли шумер тилидаги шеърий қиссаларда Билгамес исми ишлатилган. Бундай ҳолат, яъни қадим Шумердаги асотир қаҳрамонларининг аккад тилида номи ўзгариб келиши кўп учрайдиган ҳодиса (Масалан, Инанна — Иштар, Энки —Эйа, Ан —Ану ва ҳ.к.)

2 Мавзуга оид биз кўриб чиққан бошқа китобларда ушбу матнлар деярли қайтарилади, чунки кўпчилик С. Н. Крамер нашр этган «Шумер лавҳлари» ( «Таблицы Шумера» китобига таянади, фақат баъзи жузъий қўшимчаларгина учрайдики, биз уларни керакли ўринларда алоҳида эслатиб ўтамиз.

3 «Илмий» ва «фалсафий» сўзларини қўштирноққа олганимиз сабаби улар ўша пайтдаги асотир тафаккур даражасида туғилган дастлабки ибтидоий ёндошувларни англатиб, кейинги даврларга хос ҳақиқий маъносида эмаслигини таъкидлаш учундир.

4Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития» китобидаги В.В.Емельяновнинг «Шумер адабиёти» мақоласида худди шу тарихий даврлар масаласига биринчи даражали эътибор қаратилган, яъни матнлар таҳлилида «архаик қатлам» (XXVIII-XXIV асрлар – c. 56-80), «Аккад сулоласи қатлами» (XXIV- XXII асрлар – c. 80-85), «Ур сулоласи ва эски Бобил даври» (XXII-XVI асрлар – c. 85-101) қатламларига ажратиб баён қилиш кузатилади.

Download 46,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish