“Ахборот 24” дастури учун
15.03.2022
Хорижлик IТ компания вакиллари учун “IT-Visa” тизими
Стенд уп: Ўзбекистонда хорижий IТ компаниялар учун жозибадор ҳудудга айланмоқда. Сабаби соҳа учун яратилаётган имкониятлар қамрови ошмоқда. Хусусан, IТ компаниялар барча турдаги солиқлардан, техникалар олиб киришдаги божхона тўловларидан, чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун рухсатнома олишдан тўлиқ озод қилинган.
Жорий этилган янги IТ виса тизими ҳам хорижий IТ компаниялар учун яна қўшимча имкониятларни беради. Яъни визага эгалари Ўзбекистонга эркин кириб чиқиши ва ўз фаолиятини олиб бориши, қолаверса, таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Мухбир: IТ виза тизими ривожланган мамлакатлар IТ соҳаси тажрибасидан келиб чиқан ҳолда амалиётга жорий қилинмоқда. Мазкур платформа орқали хорижлик инвесторлар, IТ компания таассисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларнинг юртимизда ўз фаолиятини олиб боришида дуч келадиган ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликка барҳам беради. . Шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун ҳам қатор имкониятларни тақдим қилади.
Суҳбат: Баҳодир Аюпов – IT Парк директории ўринбосари
Мухбир: IТ-Виза IТ Парк резидентлари томонидан билдирилган тавсиясига биноан хорижий IТ компания вакилларига берилади. Визани олиш учун барча аризалар itvisa.uz сайти орқали қабул қилинади. Тақдим этилган аризалар кўриб чиқилқач, аризачига IТ-Виса талабларига мувофиқлиги бўйича тавсиянома берилади. Бу тизимни йўлга қўйишдан асосий мақсад юртимизда ёш IТ мутахассислар сонини ошириш ва уларнинг салоҳиятини юқори босқичга олиб чиқиш. Шу сабабли ҳам виза орқали хорижнинг фақат малакали, юқори тажрибага эга IТ мутахассисларгина таклиф этилади.
Суҳбат: Баҳодир Аюпов – IT Парк директории ўринбосари
Мухбир: Албатта, янги тизим хорижлик IТ мутахассисларга қўшимча имкониятлар тақдим қилиши билан бирга, юртимиз IТ соҳаси ривожига ўзининг ижобий самарасини беради. Мутахассис буни таҳлиллар асосида очиб берди.
Суҳбат: Баҳодир Аюпов – IT Парк директории ўринбосари
Мухбир: Шунингдек, IТ-Виса чет эл IТ компаниялари мутахассисларига Ўзбекистонга эркин кириб-чиқиш; қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз исталган ҳудудида қолиш; шу билан бирга, Ўзбекистонда исталган қийматдаги турар жой кўчмас мулкини сотиб олиш каби имкониятларни тақдим қилади.
Мухбир: Ж. Мардонов
Тасвирчи: М. Хўжаев
Монтаж устаси: Д. Уралбаев
Овозлаштириш: С. Имомов
Овоз реж.: С. Юнусов
Графика: Н. Матмусаев (5 та)
Do'stlaringiz bilan baham: |