9-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)



Download 62,94 Kb.
bet1/10
Sana07.04.2022
Hajmi62,94 Kb.
#533613
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9 амалиёт


9-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)
9.1.Корхона даромадлари
9.2. Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш
9.3. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш ва даромадни максимал даражасини аниқлаш
9.4. Корхона рентабеллиги
Даромад — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект ўз фаолияти натижасига кўра оладиган пул ва товар — моддий тушум.
Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилашдир.
Самара - ишлаб чикарилаётган махсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак.
Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
Иқтисодий самара - материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.
Ижтимоий самарадорлик - ишлаб чиқариш самарадорлигининг меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аклий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўкотишни ифодалайди.
Меҳнат унумдорлиги-инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - кўпми махсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.



бу ерда:
Mu – меҳнат унуморлиги;
Q - махсулот хажми қиймат кўринишида;
Is - ишчилар сони.

Махсулотнинг меҳнат сиғими - меҳнат унумдорлигига тескари катталик бўлиб, сарфланган меҳнат миқдорининг ишлаб чикарилган махсулот хажмига нисбати билан аниқланади. Меҳнат унумдорлиги - инсоннинг муайян вақт ичида озми-кўпми махсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.



Меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги махсулотнинг фонд сиғими ва фонд кайтими кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. Фонд кайтими корхона асосий фондларининг бир бирлигига тўғри келувчи ишлаб чикарилган махсулотни англатади. У махсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумни асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади.

бу ерда:
Q- махсулот хажми, қиймат пул кўринишида;
F - асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати
Фонд сиғими бир бирлик янги асосий фондларни ташкил қилиш учун зарур бўлган капитал кўйилмаларни англатади.

Фонд кайтими канчалик юқори ва фонд сиғими канчалик паст бўлса, меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Фонд кайтимини кўпайтиришнинг муҳим захираси, асбоб-ускуналардан унумли фойдаланиш, технологияларни такомиллаштириш ва ходимлар малакасини оширишдир.

Махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (YaF) - бу, сотишдан олинган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.





бу ерда:
YaF – ялпи фойда;
SST – сотишдан тушган соф тушум;
MT – махсулотнинг таннархи.
Соф фойда (SF) – бу солик тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субйект ихтиёрида колади,соликлар тўлангунга кадар олинган фойдадан минус даромад соликлари ва бошқа солик ва тўловлар айирмаси сифатида аниқланади.



бу ерда:
SF – соф фойда;
DS – даромаддан тўланадиган солиқ;
BS - бошқа солиқ ва тўловлар.
Фойда олишнинг асосий манбалари:
"корхонани махсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чиқишдаги монополия холати ёки махсулотнинг нодирлиги хисобига шаклланади;
"ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ, бозор конюнктурасини билиш хамда ишлаб чиқаришнинг ривожланишини, доимий равишда ўзгариб турувчи бозор конюнктурасига мослаштириш қобилиятига боғлиқ бўлади. Фойда миқдори корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш бўйича йўналишини тўғри танлаш, махсулотларни сотиш ва хизмат кўрсатиш учун рақобатбардош шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш хажми, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш билан боғлиқ.
"корхонанинг инновацион фаолиятидан келиб чикиб, технологияларни такомиллатириш, ишлаб чикарилаётган махсулотларни янгилаш, рақобатбардошлилигини та`минлаш, сотиш хажми ва фойда миқдорини оширишни англатади.
Харажатларни камайтиришнинг ҳал қилувчи шарти доимий технологик тараққиётдир. Янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, технологияни такомиллаштириш, илғор материалларнинг турларини жорий этиш маҳсулот таннархини сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Рентабеллик - хўжалик фаолиятининг самарадорлик даражасини билдирувчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, у ма`лум вакт (йил,ой,квартал) давомида ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдалилиги (ёки зарарлилигини) кўрсатади.
Корхона рентабеллиги олинган фойдани килинган сарфларга таккослаш оркали аникланади ва у фоизларда ўлчанади.
Рентабеллик назариясида унинг бир канча турлари мавжуд бўлиб, улар жумласига куйидагилар киради:
" сотиш рентабеллиги;
" асосий фаолият рентабеллиги;
" хусусий капитал рентабеллиги;
" асосий капитал ( фондлар ) рентабеллиги;
" перманент капитал рентабеллиги;
" айланма капитал рентабеллиги;
" карзга олинган капитал рентабеллиги;
" реал асосий капитал рентабеллиги;
" инвестирланган капитал самарадорлиги.

Асосий фаолият рентабеллиги- ишлаб чиқаришнинг фойдалилиги, натижалилигидир. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш самарадорлигини тавсифлайди ва куйидагича ифодаланади






Download 62,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish