7 та фан қИСҚартирилди уларнинг ўрнига янги фанлар жорий қилинди. Айрим фанларнинг ўҚув соатлари кўпайтирилди



Download 83,22 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi83,22 Kb.
#62861
Bog'liq
7 ТА ФАН ҚИСҚАРТИРИЛДИ УЛАРНИНГ ЎРНИГА ЯНГИ ФАНЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ


7 ТА ФАН ҚИСҚАРТИРИЛДИ УЛАРНИНГ ЎРНИГА ЯНГИ ФАНЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ. АЙРИМ ФАНЛАРНИНГ ЎҚУВ СОАТЛАРИ КЎПАЙТИРИЛДИ
https://t.me/dokument_ZamdirektorMarch 02, 2020

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий мажлисга мурожаатида мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарур эканлигини таъкидлаган эди.
Бундан ташқари, 2018 йилнинг 14 август куни «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган бўлиб, унда умумий ўрта таълимнинг амалдаги таянч ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, 10 фоизга қисқартириш вазифаси белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича Йўл харитаси”нинг 12-бандида “2019 йил декабрь ойидан бошлаб, илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига босқичма-босқич ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” вазифаси белгиланган.
Шунингдек, PISA (The Programme for International Student Assessment) халқаро баҳолаш дастурида ўқувчиларнинг саводхонлик даражаларини аниқлашда компьютер симуляцияли интерфаол топшириқлардан фойдаланилади ва барча синовлар компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат этиб белгиланган. Амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соати Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.
Эндиликда асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки улардан самарали фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга қаратилади.
Юқоридагилар инобатга олиниб, қуйидаги ишлар амалга оширилди:ЎҚУВ

“Тарбия” фани


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 24-бандида “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” фанларини бирлаштирган ҳолда 2020-2021 ўқув йилидан ягона “Тарбия” фанини жорий қилиш белгиланган.
Шу муносабат билан, “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” фанларини бирлаштирилиб, ягона “Тарбия” фани жорий қилинди. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларида “Тарбия” фанига 1 соатдан ажратилмоқда.

“Она тили ва адабиёти” фани


Она тили ва адабиёт фани бўйича етакчи олимлар, соҳа мутахассислари ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳи томонидан хорижий давлатларда она тили ва адабиёт фанининг ўқитилиши таҳлил қилинди.
Хусусан, она тили ва адабиёти фанининг ҳафталик ўқув соати Эстонияда 39 соат, Германияда 41 соат, Финляндияда 42 соат, Англияда 43 соат, Жанубий Кореяда 46 соат, Белоруссияда 42 соат, Қозоғистонда 58 соатни ташкил этади.
Мазкур давлатлар умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт фани умумтаълим даврида Эстонияда 1365 соат, Германияда 1230 соат, Финляндияда 1596 соат, Англияда 1591 соат, Жанубий Кореяда 1886 соат, Белоруссияда 1428 соат, Қозоғистонда 1914 соат ўқитилади.
Ўзбекистон умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт фанининг ўқув дастурлари хорижий тажрибалар асосида ўқувчиларда тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, ёзиш ва оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилди.
Янги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режада она тили ва адабиёт фанини ҳафтада 57 соат, йиллик жами 1938 соат ўқитилиши белгиланган.
Ўқув дастурларни чуқур таҳлил қилиш натижасида муомалада ишлатилмайдиган қоидалар, мураккаб грамматикага оид, олий маълумотли филолог мутахассисини тайёрлашга йўналтирилган мавзулар ўқув дастурларидан қисқартирилди.
Хусусан, 5-синфда она тили ва адабиёти фанидан 30 та мавзу, 6-синфдан 17 та мавзу чиқариб ташланди. Шунингдек, 5-синфдаги 40 та мавзу, 6-синфда 23 та мавзу юқори синфларга ўтказилди.
Шунингдек, янги ўқув йили учун тасдиқланган таянч ўқув режасидаги ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослаштирилди.
Бундан ташқари, бу борада мутахассис олимларнинг фикрлари ҳам ўрганилди, хусусан, филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев бу ҳақида шундай дейди:
Она тили бўйича ҳосил қилинадиган малакани иккига ажратиш мумкин:
1) тил жамиятидан ўзлаштириладиган малака (фонетик ва грамматик малака);
2) мактабда эгалланадиган малака (имло, пунктуация, лексика ва б.)
Фонетика ва грамматиканинг имло билан боғлиқ жиҳатидагина таълимга эҳтиёж сезамиз. Фонетика ва грамматикага доир бундан бошқа билимларни кераксиз билим дейиш мумкин. Шу асосда она тилидан “керакли” (ишлайдиган) ва “кераксиз” (ишламайдиган) билимни фарқлаш лозим. Она тили дарсликларига йиллар давомида кириб қолган ва “ишламайдиган”, таълимига давлат маблағи, ўқувчининг вақти ва ота-онанинг пули беҳуда сарфланаётган бундай мавзуларни қандай ажратамиз?
Шунингдек, олим томонидан келтирилган айрим далилларга кўра:
1. Урғу билан боғлиқ мавзулар. Ўзбек тили – агглютинатив тил. Бундай тилларда грамматика жуда ривожланган, шунинг учун сўз маъноларини урғу фарқламайди ва у нутқда сезиларсиз бўлади (кўзлар – “кўп кўз”; кўзлар – “мўлжаллар”). Уни таълим билан ривожлантириш имконсиз. Ўзбек тилидаги сўз урғуси қоидалар асосида аниқланади, нафақат ўқувчи, ҳатто ўқитувчининг ўзи ҳам уни топишда қийналишининг сабаби ана шунда. Уни ўқитишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бу мавзу 1-синфдан 11-синфгача тахминан 5 соат ҳажмида ўқитилади.
2. Сўз ясалиши билан боғлиқ мавзулар. Тил эгалари нутқида сўз ясамайди, балки (тубми, ясамами) тайёр сўздан фойдаланади. Сўз ясамас эканмиз, бу бўйича билимлар ҳам ишламайди. Демак, бу мавзу таълими ҳам кераксиз. Мавзу 1-11-синфларда тахминан 12 соат ўқитилади.
3. Сўзларнинг бирикиш усуллари (бошқарув, мослашув, битишув) билан боғлиқ мавзулар. Оғзаки ва ёзма нутқ учун бу билимлар ҳам мутлақо ишламайди. Бу мавзулар рус тили грамматикасидан айнан кўчирилган, ўзбек тили табиатига сира ҳам мос эмас. Бу мавзуга ҳам 1-синфдан 11-синфгача тахминан 5 соат ажратилган.
Афсуски, мазкур фанларни ўқитишга ажратилаётган соатлар ҳажми, жалб этилаётган ўқитувчилар сонига кўра халқ таълими тизимига ўқитиш учун ажратилаётган маблағларнинг энг катта қисми сарфланаётган бўлса-да, ўқувчиларнинг саводхонлик даражаси пастлигича қолмоқда. Энг ачинарлиси, ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам ўз мутахассислиги бўйича етарли компетентликка эга эмаслиги Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тест синовлари натижасида маълум бўлди.
Аслида ўқувчиларга бирор билимни ўргатиш унга ажратилган соатда эмас, балки уни ўргатиш методикасига боғлиқ. Масалан, айрим ўқитувчилар битта мавзуни соатлаб ўқувчиларга тушунтиради, лекин ўқувчилар бу мавзуни етарлича тушунмайди. Бу борада тажрибали ўқитувчи эса ўша мавзуни 10-15 минутда қизиқарли тарзда ўқувчиларга тушунтиради. Шундай экан, фанга ажратилган соатга эмас, балки уни ўқитиш методикасини кучайтириш зарур бўлади.
“Она тили” дарсликларини таҳлил қилиш натижасида кераксиз, тил малакаси учун “ишламайдиган” жуда кўп мавзулар чиқариб ташланди.

“Математика” фани


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология илм-фанини ривожлантишга бағишланган йиғилишида илм-фан соҳасида ислоҳотларни тизимли ташкил этиш мақсадида ва юртимизда азалдан ривожланган илмий мактаблар, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиётимиз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда илм-фаннинг устувор йўналишлари сифатида математика, кимё, биология ва геология соҳалари белгиланди.
Шунингдек, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуасига “Математика” фани мажбурий фан сифатида киритилди.
Шу сабабли, ўқувчиларга математика фанини чуқурроқ ўргатиш мақсадида 10-синфда “Алгебра” фанига ҳафтасига 1 соат қўшиб берилди ва ушбу фаннинг ҳафталик ўқув соати миқдори 3 соатга келтирилди.

“Информатика ва ахборот технологиялари” фани


Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланди.
Жорий йилда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилиш, бу соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши режалаштирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан қўшиб берилди ва уларнинг ҳафталик ўқув соатлари миқдори 1 соатга келтирилди.
Бу орқали ўқувчиларнинг халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишига тайёргарлик кўриш мақсад қилинган.

“Кимё” ва “Биология” фанлари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология илм-фанини ривожлантишга бағишланган йиғилишида илм-фан соҳасида ислоҳотларни тизимли ташкил этиш мақсадида ва юртимизда азалдан ривожланган илмий мактаблар, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиётимиз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда илм-фаннинг устувор йўналишлари сифатида математика, кимё, биология ва геология соҳалари белгиланди.
Шу сабабли, ўқувчиларга STEAM таълими йўналишидаги фанларни чуқурроқ ўргатиш мақсадида 10-11-синфларда “Кимё” ва “Биология” фанларига 1 соатдан қўшиб берилди ва уларнинг ҳафталик ўқув соатлари миқдори 3 соатга келтирилди.

“География ва иқтисодиёт” фани


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 8-бандида “Бир-бири билан узвий боғлиқ бўлмаган фанлар асосида тузилган ўқув дастуридан босқичма-босқич воз кечиш ва ўқув фанлари сонини оптималлаштириш” вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, “География”, “Иқтисодий билим асослари”, “Тадбиркорлик асослари” фанларини бирлаштирган ҳолда, ягона “География ва иқтисодиёт” фани киритилди. Бу орқали ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг муваффақиятли иштирок этишига тайёргарлик кўриш мақсад қилинган. Шунингдек, PISA (The Programme for International Student Assessment) халқаро баҳолаш дастурида ўқувчиларнинг молиявий саводхонлик даражаси баҳоланиши назарда тутилган.

“Жисмоний тарбия” фани


Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат белгиланган. Амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соатлари Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида доимий тарзда оммавий спорт турлари мусобақаларини ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жисмоний соғлом бўлишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари йўлга қўйилган.
Шу сабабли, 1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мактаб ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш таъкидланди.
Бу борада илғор хорижий давлатларнинг умумтаълим фанлари ва ўқув юкламалари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларида илғор хорижий (Англия, Германия, Финляндия, Жанубий Корея, Япония, Эстония каби) давлатларда мазкур фан ўтилмаслиги аниқланди. Шунингдек, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчиси “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказади.
Шу сабабли, 10-11-синфларда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.
Download 83,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish