Ахборот – ўлчаш тизимининг умумлаштирилган схемаси. Датчиклар уланган удр – 011 ультратовушли Доплер сарфлагичи Микропроцессорли оммавий сарф ўлчагич



Download 141,5 Kb.
bet1/4
Sana12.04.2022
Hajmi141,5 Kb.
#546280
  1   2   3   4
Bog'liq
Моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари lotinga


Моддалар сарфини ўлчашнинг замонавий усуллари ва воситалари
Reja:

  1. Ахборот – ўлчаш тизимининг умумлаштирилган схемаси.

  2. Датчиклар уланган УДР – 011 ультратовушли Доплер сарфлагичи

  3. Микропроцессорли оммавий сарф ўлчагич

Тузилмавий шакллари ва ҳаракат режимларининг хилма – хиллиги билан фарқланувчи, мураккаб ва таркиби бўйича ўзгарувчи газли, суюқ (сув, нефть, конденсат) ва қаттиқ (қум ва бошқа механик қоришмалар) фазалар аралашмасидан иборат модданинг сарфланиши ўлчанаётганда бундай оқим сарфини олдиндан сеперациясиз ўлчаш мураккаб илмий – техник муаммо ҳисобланади. Ҳатто сеперацион воситалари ҳам кам самарали бўлган ҳолларда ҳам юқори газ омилига эга юқори тезликли оқимларни ўлчашда алоҳида қийинчиликлар вужудга келади.
С арфларни ўлчаш (расходаметрия) соҳасида ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар мазкур муаммони ҳал этиш йўлини таклиф этишга имкон беради. Ўлчашнинг ишлаб чиқилган ва патент олган янги спектрометрик услуби асос бўлиб хизмат қилди. У юқори газли омилли юқори тезликли оқимлар шароитида самаралидир. Бу услуб махсулотни йиғишнинг трубопровод тизимида флуктуацион жараённинг (босим флуктуацияси) спектрал фазаларнинг оқимда сарфланиши тўғрисидаги ахборот манбаи сифатида фойдаланишга асосланади.
Спектрометрик услубнинг асосий ғояси шундан иборатки, бунда фазалар сарфини кўп фазали оқимда флуктуацион жараённинг қуввати спектрининг частотавий компонентлари бўйича ҳисоблашдир. Босим флуктуациясини ҳисоблаш махсус оқимни ўлчаш ўзгарткичи билан амалга оширилади (4.17– расм).
Ўлчаш ўзгарткичининг асосий элементлари махсус 1 конструкцияли тораювчи қурилма кўринишидаги оқим шакллантиргич ва босим флуктуацияси датчиги ҳисобланади. Тораювчи қурилма қуйидагиларга имкон беради:

  • қурилманинг чиқишида фазалар сарфи ўзгаришларининг кенг оралиқларида маълум мунтазам тузилма оқимини шакллантириш;

  • гидродинамик тизимда қувватнинг частотавий спектрининг берилган ахборот хоссаларига эга флуктуация жараёнини уйғотиш.

Ф луктуация жараёнини қайд этиш пьезокерамик сезгир элементли датчик орқали амалга оширилади. Ишланган ўлчаш ўзгарткичидан фойдаланилганда датчикнинг чиқувчи электр сигнали ўзига хос частотавий спектрга эга бўлиб (4.18 – расм), унда турли фазалар сарфининг таъсир соҳалари ажратилиши мумкин.
Хусусан спектрал ташкил этувчиларнинг қуввати асосан, суюқлик (С) ва аралашма сарфига боғлиқ бўлган соҳани ажратиш мумкин. Худди шунга ўхшаш ҳолда газ (Г) таъсир кўрсатадиган ва қаттиқ киришмалар (К) нинг таъсири кўпроқ бўлган соҳаларни ажратиш мумкин. Бундай частота соҳаларида спектрал ишлаб чиқилган ахборот моделлари асосида тегишли фазалар сарфини ҳисоблаб чиқиш мумкин.



Download 141,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish