ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ
(янги таҳрири)
68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар.
474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас.
Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
ПФ-4853-сон
26.10.2016
3. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
4. Белгилаб қўйилсинки, Фармоннинг 3-бандида кўзда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори — 10 йил муддатга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |