6-Мавзу: Темур ва Темурийлар даври фалсафаси



Download 64,2 Kb.
Sana15.11.2022
Hajmi64,2 Kb.
#866738
Bog'liq
Темур ва Темурийлар даври фалсафаси


Мавзу:Темур ва Темурийлар даври фалсафаси.
Режа:
1. Темур ва Темурийлар даври фалсафаси, унинг ахамияти.
2. Темурнинг хаёти, фаолияти, жахон ва ватан тараккиётидаги урни.
3. Улугбек – урта аср маданиятининг атокли вакили.
4. Навоийнинг фалсафий карашлари.
5. Бобур ва Бобурийлар даври фалсафий карашлари.
6. Темурийлар даври ва урта аср фалсафасини урганишнинг ахамияти.
Амир Темур Ибн Тарагай Баходир (1336-1405) Кеш шахри (хозирги Шахрисабз) якинидаги Хужа илгор кишлогида таваллуд топди. Унинг энг асосий тарихий хизматлари татар-мугул боскинчилик вайронкорликларга Карши курашиб Урта Осиёни улардан халос этди. Майда фиодал, мулкдорларнинг узаро низоларга бархам бериб кучли марказлашган давлат барпо этди. Мамлакатда тартиб-интизом конун устуворлигини таъминлади. Унинг даврида «куч адолатдадир» тамойили олга сурилди. Узга мамлакатлар Билан мустахкам алокалар урнатди. Темурий даврида тасаввуф таълимоти кенг таркалган тасаввуф таълимотини, турли низо ва жанжаллардан бартараф этиш, инсон – ватанпарварлик гояларини таркатишда фойдаланган тугри ва софдил булиш, зино ва фахш ишларни килмаслик, харом ишлардан кочиш, халол ишлаш ва касб эгаллаш, мухтожларга мехр-мурувват курсатиш кабиларни олга сурган.
Дархакикат, миллий дунёкарашларга, анъаналар ва эхтиёжларга асосланмаган хар кандай давлат тизими узокка бормайди, уни халк тан олмайди.
Хуш бизда яратилган бебахо моддий ва маънавий ёдголикларга муносабат кандай? Асрлар давомида шакланган моддий меъросимизнинг ахволи кандай? Урта Осиё халклари кадимдан уз заминида бебахо моддий ва маънавий ёдгорликлар яратди, хусусан Сомонийлар, Газнавийлар, Темурийлар, Улугбек, Хусайн Бойкаро. Хива хони Мухаммад Рахимхон, Кукон хони Умархон, Нодирабегимлар даврида бебахо кутубхоналар яратилди. Афсуски, XIX асрга келиб бу бойликларимизни зуравонлар томонидан ташиб кетиш кучайиб кетди.
Рус истибдоди ва зулми халкимизнинг нафакат моддий турмуш шароитига балки унинг маънавиятига хамда миллий кадриятларининг оёк ости килинишига олиб келди.
Маълумки, халкимизнинг кадимдан яшаб келган жойларга богланганлик, кучиб юришга мойилликнинг йуклиги республика ахолисига хос хусусиятдир. Мана шу хусусият, узбек халкининг кадимий урф-одатларига, анъаналарига бой булишига хизмат килган.
Дарвоке, Узбекистон тарихан шундан жой булганки, бу ерда кухна савдо йуллари (машхур буюк ипак йули) дарёлар, вохалар, водийлар ахолининг хаётида мухим ахамият касб этган. Кушни давлатлар билан ташки алокалар турли маданиятларнинг узаро бир-бирини бойитиш жараёнини келтириб чикарган. Ана шу тарика асрлар давомида тупланган, бойиган маънавий мерос бугунги кунда хам ва бундан кейин хам тараккиётга хизмат килади. Маънавият шундай кимматбахо меваки, у инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар угити билан бирга сингади. Маънавият уз халкининг тарихини, маданиятини. Вазифаларини чукур билиш ва тушиниб етишга суянгандагина кудратли кучга айланади. Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-миллион кишилар такдири билан шаклланган.
Республикамиз Президенти И.А. Каримов маънавият тугрисида куйидаги сузларни айтади: “Маънавият такдирнинг эхсони эмас. Маънавият инсон кулида камол топиши учун у калбан ва виждонан акл ва кул билан мехнат килиши керак”.
Бинобарин бугунги кунда Урта ва Якин Шарк халклари, хусусан узбек халкининг илгор маданий, ижтимоий-фалсафий мероси, ундаги умуминсоний, ахлокий кадриятлар, хурфикрлик ва айникса, диний орифлик анъаналарининг янада чукуррок ва хар тарафлама урганиш кун тартибига куйилмокда. Бу бир томондан Туркистон халкларининг маданият тараккиётига кушган хиссасини камситувчи, менсимовчи иркчиликдан, нигилистик ва овропапарастликдан иборат назарияларнинг илмий асоссизлиги ва бир томонламалигини курсатиб беришга хизмат килади. Иккинчи томондан Шарк халклари каторида Узбек халкининг хам илгор маънавий, ахлокий маданий ва илмий меросидаги инсонпарварлик, мухаббат, дустлик, мехнатни севиш, одамийлик бутун жонзот табиатга мукаддас маъно берувчи мехр-мухаббат ва асраб авайлаб муносабатда булиш, инсонни руйи-заминнинг Гултожиси деб караш мухим ахамият касб этади. Шунингдек, табиат ва инсонга янгича муносабатда булиш гоялари жамиятимиз кишиларининг маънавий экология маданиятининг эъзозлаш рухида тарбиялашни хам такозо этади.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, инсон акли ва кули билан нимаики яратмасин, улар гоя ва тушунча, билим, истеъдод, кобилият сифатида шаклланган маънавият заминида юзага келади. Чунки, шахс маънавияти миллат, давлат, жамият маънавиятининг бир булагидир. Шахснинг маънавий камолоти одамлар уртасидаги куп киррали муносабатлар, жамият хаётидаги шароит ва имкониятлар асосида амалга ошади.
Бундай имконият мамлакатимиз мустакилликка эришган кундан бошлаб юзага чикди. Зотан, “Биз барпо этаётган янги жамият юксак маънавий ва ахлокий кадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор каратади. Бу жараён миллий истиклол гояси ва мафкурасига усиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбияланишга асосланади.”
Гарчи маънавият ижтимоий, иктисодий, сиёсий шароитлар таъсирида шаклланса-да, унинг жамият моддий хаёти шароитларига бевосита боглик булмаган нисбий мустакил томонлари хам бор. Жамият тараккиёти хакидаги хар кандай гоялар, карашлар аввало инсоннинг ижодий тафаккурида шаклланади, кейин эътикодга айланиб, унинг хаётий фаолиятига, жамият тараккиётига йуналиш беради. Маънавиятнинг муайян максадлар билан богланган инсон фаолиятига таъсир этиши эса маърифий, тарбиявий, мафкуравий тадбирлар асосида амалга ошади. Зеро мафкура инсонни-инсон оркали тарбиялаш омили хамдир. Бу омил кишиларнинг табиий эхтиёжлари туфайли янада хаётбахш мазмун касб этади.
Уз даврида дейистик ва пантейистик дунёкарашга асосланган фалсафий таълимотлар хам ривожланган булиб Урта Осиё мутафаккирлари бу таълимотларга танкидий нуктаий назардан ёндашган хусусан Темур ва Темурийлр дарида яшаб ижод этган мутафааккирлар хам Фаробиий Ибн Сино Беруний каби алломалрнинг илмий фалсафий меъросини давом эттириб диний фалсафий таълимотларни фалсафани илмий дунёкаришини назарий асосга куишида кенг фойдаланганлар Розий Фаробий , Беруний , Ибн Синолар олам инсон ва худонинг узаро муносабатларини факат ироционалистик ва таакдирчилик нуктаий назардан изохлаш урнига Пантейислик ва Дейистик таълимотларни илгари сурганлар 8-13 аср Шарк мутафаакирларининг ижтимоий сиёсий карашлари жамият давлат ва инсоннинг шахсий хаётида хукумрон табакалар авлиёлар, пайгамбарлар уйнайдиган рольни аклий инсонпарварлик нуктаий назардан хал килишга ёрдам беради . Худо оламдаги такдири - азални мохиятан билангили уни узи урнатганлига карамай олам ва ундаги ишлар шу жумладан инсон иродаси ва фаолияти уткинчи узгарувчи булганлиги учун уларни билиш уларга аралашдан юкори туради . Бунинг устига дунёнинг ишларига бирор ишларга аралашиб уларни узгартириб тузиб туриш худонинг донолиги ва адолатлилигига зид этади , табиат ва инсон хаётида табиат конунлари инсон хаётида эса унинг акли эркин иродаси хукумронлик килади бу эса пайгамбарлар файласуфларни инсоният жамиятини фозил жамиятга (мадина) инсоннни узини эса комил инсонга айлантириш тарбиялаш уларга маънавий рахбарлик килишга такозо этади . Фаробий , Розий , Беруний , Ибн Сино мутафаккирлар , пайгамбарлар ва файласуфлар инсоният жамиятини фозил жамиятга айлантиришлари зарурлиги бу уларнинг илохий ва инсоний бурчлари эканлиги гояси илгари сурилган Темурийлар даврида Улугбек ва маслакдошлари шогирдлари илмий - фалсафий дуне карашни ривожлантиришга улкан хисса кушганлар шунингдек 15 ва ундан кейинги асрларда Туркистондаги ижтимоий ва фалсафий фикр ривожига Алишен Навоий хам катта хисса кушган. Навоий дунёкараши асосларини унинг вахдад-ул вужуд (пантеизм ) таълимотига кушган хиссаси Калом , шариатга тасаввуфга булган муносабатининг фавкулотда жихатлари орифлик жихатлари , орифлик дунёкараши ва ахлокий - дидактик позицияси сиёсат давлат фозил жимият оила Комил инсон ва шахс тугрисидаги бир бутун назариялар ташкил килади . Навиий дунёкараши, ижоди ва фаолиятини яна бир узага унинг туркий халкаларнинг жэахон тараккиётидаги урни ва тарихий миссияси тугрисидаги уйлари туркий тилимизнинг бутун Турон заминга сочилиб кетган суз лагжалари бойликларини туплаш унинг адабий тил илм фан фалсафа ва юксак санъат тили даражасига кутариш сохасидаги сайи харакатларида уз ифодасини топган .Алишер Навоийнинг ижтимоий фалсафий карашлари инсонпарварлик гоялари тарихий анъналарнинг юксак давоми келажакдаги жамият маънавий камолотининг мухим омили булди . Темурийлар сулоласининг яна бир кузга куринган вакили З.М.Бобур хисобланади унинг ижтимоий сиёсий ахлокий карашлари у колдирган жуда бой маънавий меърос - Девонлари Бобурнома асари Шариат асослари баёни булган Мубаййан рисоласи баддият назарияси буйича Аруз рисоласи каби асарлари гоят ахамиятлидир . Бу асарлардан энг машхури Васиятнома хиисобланади у бу асарда валиахт этиб тайинланган угли Хумоюнга уз васиятини ёзиб колдиради . Бобурнинг асарларидаги инсонпарварлик гоялари этикодлилик , багрикенглилик ,адолатпарварлик , инсон шаънини юксак тутиш нишоналарига кура хозирги Узбекистон миллий мафкурасининг устивор кадриятларига хозирги ижтимоий тараккиётнинг асосий йуналиши ва максадларига тамом ила хамоханг эканлигини курсатади . Бобур тузган Рисолаи волидия асари хам унинг фалсафий илмий ижтимоий ахлокий ахамияти жихатидан бугунги кунда алохида кимматга эга.
Таянч Суз ва иборалар:
Амир Темур, сарбадорлар, мустакил давлат, «Темур тузуклари», Улугбек, Зичи курагоний, Али кушчи, Алишер Навоий, комил инсон, Бобур, «Бобурнома».
Фойдаланилган адабиётлар:
1. И.А.Каримов «Истиклол ва маънавият» Т., 1994 й.
2. И.А.Каримов «Маънавий юксалиш йулида» Т., 1998 й.
3. И.А.Каримов «Донишманд халкимизнинг мустахкам иродасига ишонаман» «Фидокор» газетаси, 2000 йил 8 июл.
4. Фалсафа лугати. Т., 1978 й.
5. «Основы философии» М.,1997 г.
6. «Маънавият юлдузлари» Т., 1999 й.
7. «Бобурнома» Т., 1989 й.
8. «Темур тузуклари» Т., 1991 й.
Download 64,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish