5-маъруза. Ахборот тизимлари ва тармоқлари, уларнинг архитектураси эволюцияси, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари Ахборот тизимлари ҳақида тушунча. Ахборот тизимидан олдин «тизим нима?»



Download 350,5 Kb.
bet1/7
Sana20.03.2022
Hajmi350,5 Kb.
#502173
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 маъруза Ахборот тизимлари ва тармоколари999999


5-маъруза. Ахборот тизимлари ва тармоқлари, уларнинг архитектураси эволюцияси, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари


Ахборот тизимлари ҳақида тушунча. Ахборот тизимидан олдин «тизим нима?» деган саволга жавоб берайлик.

Тизим (система) деб, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир-неча турдаги элементлар мажмуи тушунилади.

Турли элементлардан ташкил топган ва турли мақсадларга хизмат қилувчи тизимларга мисоллар келтирамиз:
Жадвал.



Тизим тури

Тизим элементлари

Тизимнинг асосий мақсади


Корхона

Одамлар, қурилмалар, материаллар, бино ва ҳ.к.

Маҳсулот ишлаб чиқариш


Компьютер

Электрон ва электромеханик қурилмалар

Маълумотларни қайта ишлаш


Телекоммуникацион тизим

Коммуникация воситалари, элементлар, алоқа каналлари, қурилмалар

Алоқа каналларини ўзаро боғлаш ва маълумот алмашинувини таъминлаш


Ахборот тизими

Компьютерлар, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот усулида дастурий таъминот ва бошқалар

Ахборотларни автоматлашган ҳолда қайта ишлаш

Информатикада «тизим» тушунчаси кўпроқ техник воситалар ва дастурлар тўпламига нисбатан ишлатилади.
Компьютернинг техник қисмини «тизим» деб тасаввур этиш мумкин. Худди шундай, ҳисоботларни тайёрлаш ва электрон ҳужжатлар оқимини бошқариш каби амалий вазифаларни ечиш учун мўлжалланган дастурлар тўпламини ҳам «тизим» деб ҳисоблаш мумкин.
Хўш, бундай вазиятда «бу ахборотлардан қандай фойдаланиш керак?» деган табиий савол кўндаланг туради.
Бундай саволга жавоб беришда маълум кетма-кетликда иш юритишимиз лозим бўлади. Шунинг учун ишни ахборотларни олиш, уларни сақлаш ва бир жойдан бошқа жойга узатиш, хуллас, ахборот тизимларидан бошлаймиз.

Белгиланган мақсадга эришиш учун ахборотларни шакли ва мазмунига кўра турларга ажратиш, уларни сақлаш, излаш ва қайта ишлаш тамойилларига, қайта ишлаш учун қўлланиладиган усуллар, шахслар ҳамда воситаларнинг ўзаро боғланган мажмуасига ахборот тизими (АТ) дейилади.
А хборот тизимининг асосий вазифасига берилган турдаги ахборотни излаш, уни қайта ишлаш ва қисқа вақт ичида керакли жойга узатиш масалаларини ҳал қилиш киради. Компьютер ахборот тизими билан самарали ишлайдиган электрон қурилмадир. Уларнинг бу хусусияти автоматик ишчи жойлари (АИЖ) яратиш имконини беради. 1(а)– расм.
Бундай автоматлаштирилган ишчи жойлари давлат бошқариш органлари, лойиҳа-конструкторлик бюролари, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, тиббиёт ва ўқув муассасаларида кенг қўлланилади.
Ахборот тизимида қўлланиладиган воситалар (а) CD-ROM, (б) Видео адаптер 1-расмда келтирилган.
1 (а) - расм. ХХ асрнинг иккинчи ярми, хусусан 60-йиллардан фан-техника тараққиёти мисли кўрилмаган даражада тезлашиб кетди. Бу эса, ўз ўрнида ахборот оқимининг кўпайишига олиб келди. Масалан, ХХ асрнинг охирги йилларида бир кунда дунёда 100000 дан кўпроқ газета ва журнал чоп этилади. Тасаввур этиш қийин эмаски, буларни ўқиб чиқишга инсон умри етмайди. Компьютерлар эса, ахборотларни ўқиш, эшитиш, кўриш ва қайта ишлаш учун фойдаланувчига максимал қулайликлар яратади.
Компьютерларнинг такомиллашуви дунёдаги барча ўзгаришларни ўз ичига қамровчи ягона ахборот тизимини яратишга имконият яратди. Агар ўтган асрнинг 60-70 йилларида ахборотлар турига қараб алоҳида-алоҳида қайта ишланган бўлса, 80-йиллар охирига келиб улар яхлит бир кўринишда – интеграллашган ахборот тизимларига бирлаштирилди. 1983-85 йилларда яратилган ва ҳозирда кенг тарқалган интеграллашган тизимлар – Symphony, Framework, Lotus 1, 2, 3 ва бошқалар бунга мисол бўлади.
Корхонанинг маълумотлар омборида корхонанинг штатлари, ишчи ва хизматчилар ҳақидаги маълумотлар, иш жадваллари, моддий бойликлари, хом ашё ва керакли қисмларни келтириш, омбордаги жамғармалар, тайёр маҳсулотларни чиқариш, буйруқлар, фармонлар ва бошқа маълумотлар сақланади. Агар маълумотлар бир омборда бўлса, уларни маълумотлар омборини бошқариш тизимлари ёрдамида қайта ишлаш мумкин. Лекин маълумотлар бир нечта компьютерларда, ҳатто турли жойлардаги компьютерларда жойлашган бўлса-чи? Бунда бирор маълумот кичик ўзгариш бошқа жойдагиларининг кескин ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, бирор ишчи мансабини кўтариш ҳақидаги буйруқ, нафақат шу ишчининг шахсий ишидаги ўзгаришга, балки иш ҳақини тўлаш ведомостлари, корхонанинг иш ҳақларидаги маълумотлар, дам олиш таътили графиклари ва шу каби ҳужжатларнинг ўзгаришига олиб келади.
Ахборотлар турли жойлардаги компьютерларда сақланганда тақсимланган маълумотлар омборидан фойланилади. Бунда бирор ахборотдан фойдаланиш учун компьютерлар бир-бири билан ахборот тармоғи деб аталувчи алоқа тизимлари орқали бирлаштирилади.
Ахборот тизимлари ва маълумот омборлари ўртасида қатъий чегара йўқ. Ҳар қандай ахборот тизимида бирор-бир мақсад учун яратилган маълумотлар омбори ишлатилади.
Маълумотлар омборини яратишнинг энг муҳим хоссаларидан бири ахборотларнинг аниқлигидир. Албатта, компьютерга киритилаётган маълумотларда хатоликлар рўй бериши мумкин. Шу боис ахборот тизими хатоларни тузатиш ва ташхис қилиш воситаларига эга бўлади.
Кўпгина маълумотлар бир ёки бир неча файлга киритилишига қарамасдан ўзаро мантиқан боғланишга эга бўлади.
Ҳар бир ахборот тизимида стандарт назарий воситалар мавжуд бўлиб, уларнинг вазифасига киритилаётган маълумотлардаги мантиқий хатоларни аниқлаш ва улар ҳақида фойдаланувчига хабар бериш киради.
Ахборотлар тизимида муайян сатрга киритиладиган маълумотлар учун у қабул қиладиган қийматларнинг шартлари кўрсатилади. Киритиладиган элементлар ушбу шартни қаноатлантирмаса, тизим бу ҳақда маълумот беради ва уни омборга киритмайди. Бундай ҳолга маълумотларни чегириш дейилади.
Бундан ташқари арифметик хатоликлар ҳам учраб туради. Арифметик хатоликлар даражасини белгилаш анча мураккаб иш ҳисобланади. Бирор амал натижасини ҳисоблашда унинг аниқлик даражаси (каср қисми, вергулдан сўнг нечта рақам олиниши)ни белгилаш фойдаланувчининг хоҳишига боғлиқ ва у тез-тез ўзгариб туради. Шунингдек, матнли маълумотларни киритилаётганда, Муҳамедов А.Т. ўрнига Муҳамедов А.П. ёзиб кетилиши мумкин. Бундай ҳолда ахборот тизимининг ишончлилиги пасайиши мумкин. Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун махсус дастурларни қўллашга тўғри келади.

Download 350,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish