3-савол. Сўровлар ташкил этиш. 1-слайд
Сўровлар асосан бир нечта жадваллар аосида ташкил этилади. Уни яратишдан мақсад, масалан ҳисоботда талаба ўқийдиган гуруҳ тўғрисидаги ахборот, яъни икки жадвал ахборотларидан бирданига фойдаланиш имконини бўлишини хоҳласак, Сўров тузиш мумкин. Бунинг учун:
«База данных» ойнасида Запрос иловаси танланади.
Создать тугмаси босилади.
Пустой запрос танланади.
Олдинги планда «Добавление таблицы» мулоқот ойнасичиқади.
Ҳар бир жадвал навбат билан ажратилади ва Добавить тугмаси (ёки жадвал исмида сичқонни икки марта) босилади.
«Добавление таблицы” мулоқот ойнаси босилади.
«Запрос – выборка» ойнаси фаоллаштирилади.
АНКЕТА жадвали майдонлари рўйхатидан сўров бланкаси Поле сатрининг биринчи катагига (ойнанинг қуйи қисмида) ФИШ майдонининг исми олиб ўтилади.
Шундай тарзда Поле сатрининг кейинги сатрига ИНФОРМАТИКА-ИМТИҲОНЛАР жадвалининг майдонлар рўйхатидан ГУРУҲ ва ЖН, ОН, ЯН исмлари тортиб ўтилади (2.12-расм). Тортиб ўтиш ўрнига майдон исмида сичқонни икки марта босиш мумкин.
2.12-расм. Сўров ойнаси
Запрос менюсининг Выполнить буйруғи бажарилади.
Талабаларнинг гуруҳлари кўрсатилган, чиқарилган рўйхати кўриб чиқилади.
Гуруҳлар бўйича мавжуд рўйхат сараланади. Бунинг учун:
Сўров конструктор режимига қайтилади ([Вид-Конструктор]).
ГУРУҲ майдони Сортировка сатри сичқон билан босилади. Мумкин бўлган саралашлар рўйхатини очувчи папка пайдо бўлади.
По возрастанию танланади.
Сўров қайтадан бажарилади сўнгра ИМТИҲОНГА РЎЙХАТЛАР номи билан сақлаб ёпилади.
2-слайд
2.13-расм. Сўровни саралаш ҳолати
3
Сўровни шартлар билан намуна бўйича яратиш.
Аълочилар рўйхатини тайёрлаймиз. Бу ҳолда қуйидаги шартлар - биринчи, иккинчи, учинчи имтиҳонларнинг ҳаммаси «аъло» бўлиши керак.
«База данных» ойнасида Запрос иловаси танланади. Создать тугмаси босилади. Пустой запрос танланади.
«Добавление таблицы» мулоқот ойнаси Показать танлов гуруҳида Запросы сичқон билан босилади ва мавжуд сўровни танлаб, Добавить тугмаси босилади. «Добавление таблицы» мулоқот ойнаси ёпилади.
-слайд
Майдонлар рўйхатидан сўров бланкаси биринчи сатрига ҳамма майдонлар тортиб ўтказилади. Агар, сўров натижаларини экранга чиқариш керак бўлса, Вывод на экран сатридаги майдон исмлари остидаги, имтиҳон натижаларини акс этувчи байроқчалар олиб ташланади.
2.14-расм. Шарт асосида сўров яратиш ойнаси
4
Условие отбора сатрида ҳар бир имтиҳон-майдони исмининг остига 5 қуйилади (2.14-расм). Шартлар битта сатрга жойлаштирилаётганда бу шартлар ўртасида «ва» боғловчи ўрнатилади, яъни бу шартлар бир вақтда бажарилиши керак.
Сўров бажарилади. Жадвал гуруҳлари кўрсатилган аълочилар рўйхатига эга бўлиши керак. Сўров АЪЛОЧИЛАР номи билан сақланиб, ёпилади.
-слайд
2.15-расм. Сўров натижаси ойнаси
5
Икки баҳога эга бўлган талабалар рўйхатини тайёрлаймиз. Бу ҳолда биринчи, ёки иккинчи, ёки учинчи имтиҳон баҳоси “икки” (яъни ҳеч бўлмаганда битта икки бор) деган шарт бажарилиши керак:
Бунинг учун янги сўров ҳосил қилинади, АНКЕТА ва ИНФОРМАТИКА-ИМТИҲОНЛАР жадваллари қўшилади.
Сўров бланкида биринчи сатрга ФИШ, ГУРУҲ, ЖН, ОН, ЯН майдон исмлари олиб ўтилади.
Шарт учун “икки” баҳо бўлиши керак, лекин бизни икки ҳамма имтиҳон эмас, ҳеч бўлмаганда биттасидан бўлган ҳол қизиқтиради. Яъни шартлар «ва» эмас, балки «ёки» боғловчиси билан бирлашиши керак. Бу ҳолда шартлар битта эмас, балки ҳар хил сатрларда жойлашади.
-слайд
2.16-расм. Сўров тайёрлаш ойнаси
Сўров бажарилади, ҳисобот тайёрланади ва чоп этилади. Сўров сақланиб, ёпилади.
4-илова.
Форма ёрдамида жадвал майдонларини маълумотлар билан тўлдириш режимига ўтилади. Бунинг учун, Microsoft Access дастури ишга туширилади. Олдинги топшириқда яратилган МБ [Файл открыть] буйруғидан фойдаланиб ёки асбоблар панелидаги тугмадан фойдаланиб ишга туширилади. Агар яқинда очилаётган файл билан ишланган бўлса, унинг исмини Файл менюсининг яқинда ишлатилган файллар рўйхатидан ҳам топиш ва уни сичқон тугмасини босиш билан очиш мумкин.
Баъзи бир ҳолларда маълумотларни жалвалга эмас, формага киритиш қулай, унда ҳар бир ёзувни алоҳида ойнада ифодалаш мумкин.
Формани яратиш учун Форма ёрлиғини танлаш ва Создать тугмасини босиш керак.
«Создание форми» мулоқот ойнасида жадвал танланади, таклиф этилган рўйхат очилади, шундан кейин Мастер тугмаси босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |