3 – Mavzu seminar topshirig’i
1. Qadimgi yunon faylasuflari tomonidan yunon notiqlik san’ati nazariyasini ishlab chiqilishi.
2. Arastuning “ Ritorika “ sida notiq oldiga qo’yilgan talablar.
3. Demosfen notiqlik faoliyatining e’tiborli jihatlari.
Javoblar :
1. Нотиқлик санъати (риторика) фан сифатида қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги IV-V асрларда пайдо бўлди. Аммо нотиқлик санъатига эҳтиёжнинг пайдо бўлишини инсоният тарихидаги илк давлатчиликнинг шаклланиши даври билан боғлаш мумкин. Нутқ давлатни бошқариш, халқни ҳокимият атрофида бирлаштириш ва муайян мақсадлар сари йўналтириш, турли тоифадаги одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш каби ишларнинг барини амалга оширишнинг бош воситасидир
Перикл − эрамиздан аввалги 500-429 йилларда яшаган машҳур нотиқ. 443 йилда Халқ мажлиси Периклни мамлакатнинг энг олий лавозими - биринчи стратеги (стратегияни яхши билган моҳир лашкарбоши) қилиб сайлайди. Ўз даврининг буюк алломалари Анаксагар, Суқрот, Геродот, Софокл, Фидий кабилар Перикл тарбиясини кўрган, унинг мактабидан таълим олган буюк сиймолардир.
Перикл ўз нутқида керакли далиллар ва исботловчи материалларни шундай ўринли қўллаганки, натижада тингловчи нотиқ маҳоратига тан бериш билан бирга, унинг фикр-мулоҳазаларига ҳеч бир шубҳа қилмаган.
Перикл ёзма нутқ матнларида тил масаласига ҳам эътибор қаратади. Маърузаларида эса талаффуз меъёрлари ва мантиқий урғу қоидаларига қатъий амал қилишни одат тусига киритган. У тузган матнлар ҳам мантиқий, ҳам лисоний жиҳатдан юқори савияда бўлган.
2. 335 йилида Аристотелнинг «Риторикаси яратилади. Унда нотиқ олдига қуйидагиларни вазифа қилиб қўяди:
Арасту риторрикаси уч китобдан иборат бўлиб,биринчи китоб бошланишида риторика ва диалектика муносабатлари, агар риторика ва диалектика барча фикловчи инсонлар учун зарур, умумий эканлиги, судда кўрилаётган ишда туҳмат, бўҳтон, ҳамдардлик, қаҳр-ғазаб каби ҳолатлар, воқвеа иштирокчисида бўлса ҳам, судьялар-ҳакамлар бундай ҳолатга тушмай, холис туриши зарурлиги, давлат қонунларида мумкин қадар барча ҳаётий муаммолар ҳақида хулоса бўлиши, ҳакам ватан ва халқ учун иш амал адолатли ва фойдали, қайсилари зарурли бўлишини билиши, ҳақиқатни аниқлашда силлогизм (мантиқий фикрлаш) билан риторик далилдан (энтимема)дан биргаликда фойдаланиши яхши натижа бериши ҳақида фикр юритилади.
Арастунинг бошқа нотиқлдардан фарқловчи хусусиятлардан бири, у Афлотуннниг “Давлат”, “Қонунлар” асарларида қонунлар назариясини бойитган ҳолда. Судьялар – ҳакамлар жиноят ва жазо масалаларида ҳеч қачон ўзича иш тутишига йўл бермаслиги кераклигини тушунтиради. Шунинг учун қонунларга зид, ахлоқий, маънавий фазилатларга зид ҳолатлар, тубанлик, жамият ва шахсга зарар етказувчи ҳолатларни кўриб чиқишда нотиқ ўта холис бўлиб, у халқни ишонтира олиши зарур. Нотиқ тигловчиларни ўз фикрининг ҳақлигига ишотиришда Гомер, Гесоид, Вакхилид, Симонид, Эсхил, Софокл, Эврипид ва бошқа буюк шоирларнинг фикрларидан, яъни нодир бадиий асарларда айтилган эҳтирослик фикрлардан ҳам ҳужжат сифатида фойдаланиши мумкинлигини айтади. Арасту шу нарсани риторик исбот ёки энтимема (далиллаш) деб атайди. Унинг фикрича, риторик исбот – энтимема мантиқий ва диалектик фикрлашга зид нарса эмас, балки энтимема ҳам хулоса - силлогизмнинг бир туридир. Ҳар қандай ишонтириш усуллари каби, риторик исбот ҳам силлогизм (мантиқий асосли икр)дир. Риторик исбот яна диалектика (қарама қарши фикрлардан тўғрисини аниқлаш) усулидаги нутққа ҳам алоқадордир.
Арастур “Риторика”нинг манашу бошланиш қисмларидаёқ Демокрит, Пиррон ва киникларнинг секптицизми – шубҳакорлигига қарши ўлароқ, “табиатига кўра одамлар ҳақиқатни излаб топишга қобилиятлидирлар ва кўп ҳолда уни излаб топадилар ҳам”, – дейди. Арасту шу ўринда ўзидан аввал ўтган риторика олимларининг нутқ санъатининг ҳаёт ҳақиқатини ифодалаш хусусиятига қизиқмай, фақат суд муҳокамасида ютиб чиқиш усулларига ( яъни асосан суд нутқига) қизиқиш билан чекланганлигини танқид қилади. “Риторика” фойдалидир, чунки ҳақиқат ва адолат ўз табиатига кўра ўзига қарши кучларга (яъни, адолатчсизлик, жабр-зулм, ноҳақ ва нопок ишлар) нисбатан қудратлироқдир. Лекин, агар (суд муҳокамаларида ва халқ йиғинлари, ҳокимият мажлисларида) нотўғри қарорлар чиқарилса, адолат ва ҳақиқат енгилиб қолади, бундай ишлар эса қоралашга лойиқдир.
Арастур риторика илмини жамият ҳаётига яқинлаштирди ва илмнинг мақсад ва вазифалари жуда шарафли ва мураккаб эканлигини, у инсон руҳиятининг жуда кўп муаммолари билан боғлиқ эканлигини тушунтиради. “Яна шуниси борки, - дейди арасту, - биз энг аниқ билимларга га бўлганимизда ҳам, шу билимлар асосида гапирсак, баъзи одамларни ишонтириш жуда қийин бўлади. Чунки аниқ билимларга асосланган нутқни билимли, зиёлилар тушунса, оломон, кўпчилик халқ яхши тушунмайди. Оломонга (оммага) мурофаат қилганимизда исбот, далиллар ҳақида оммабоп, осонроқ қилиб гапиришимиз зарур.
Арасутнинг фикрича, нутқ санъатида далиллашнинг уч усулидан бирини танлаш уч ҳолат билан боғлиқдир:
1. Нутқ мазмунида нотиқнинг маънавий, руҳий гўзаллиги (ёки маънавий қашшоқлиги)га қараб, тингловчилар ишонади ёки ишонмайди
2. Тингловчиларнинг кайфиятига қараб. (Тингнловчилар хурсандлиги ёки хафачилик вақтида гапиришади. Арасту бошқа ўринда – тингловчиларнинг билими ва маънавият савияси нутққа таъсир қилиши ҳақида сўзлайди).
3. Нутқнинг мазмуни, савиясига қараб. (Бизнингча, тингловчиларни ишонтиришда бу энг муҳим ҳолатдир).
Тингловчилар савияси, табиати уч турли бўлгани сабабли риторик нутқлар ҳам уч турлидир, - дейди Арасту. Булар:
1. Маслаҳат берувчи нутқ. Мақсад – тингловчиларни бирор тадбирни бошлашга мойил қилиш ёки аксинча, нотиқ фикрича,тадбир (уруш ёки сулқ тузиш) зарарли бўлса, ундан воз кечириш. Тадбирнинг фойда, зарарини тушунтириш.
2. Судлов нутқи. Бунда нотиқ айбдор деб, иши кўрилаётган шахсни (ёки бир қанча шахсларни) оқлаш ёки қоралаш ҳақида гапириб, ўз хулосасини далилаб еради
3. Эпидейктив – тарбияловчи нутқ. Бунда нотиқ ажойиб, эл-юрт учун фойдали қилмиларни, қаҳрамонларни мақтайди, ёмон, салбий, шармандали қилмишларга нафрат билдиради.
Бу соҳада ҳам Арасту ўзидан аввалги риторика олимларидан фарқли ўлароқ, уччала нутқ турида ҳам нотиқлар яхшилик, эзгуликнинг улуғворлигини, ёмонликнинг тубанлик, разолат эканлигини, гўзал ва шармандали, адоатли ва ноҳақ қилмишларнинг моҳиятини ишончли далиллар орқали тушунтириб бериш зарур деб ҳисоблайди.
3. Демосфен (тахминан 384-322) ўз даврининг йирик давлат арбоби ва моҳир нотиғи сифатида донг таратган. Афинадаги демократик кайфиятдаги гуруҳнинг йўлбошчиси бўлган. У нотиқлик санъатидан дарс берган, суд маҳкамаларида, йиғилишларида нутқ сўзлаган (61 нутқи ва 56 маърузаси сақланиб қолган). Бутун умри давомида Афинанинг мустақиллиги ва Юнонистон полисларининг Македонияга қарши бирлашиши учун курашган. Македония подшоси Филипп П га қарши қаратилган бир қанча нутқ сўзлаган. Бу нутқлар манбаларда “филиппик” номи билан машҳур бўлганлиги қайд этилади. Ҳаётининг сўнгида душманлари таъқибига учраб, Афинадан қочади ва заҳар ичиб ўлади. Демосфен дастлаб логограф сифатида суд нутқларини ёзиш билан машғул бўлган, кейинчалик бу касбдан қониқмаган. Бора-бора суд мажлисларидан воз кечади. Беш юзлар Иттифоқи ва Халқ мажлисларида нутқ сўзловчи машҳур нотиқ бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Тажрибали ва донишманд нотиқ Демосфендан нотиқлик санъатида бирламчи даражада турувчи нарсани сўраганларида «мимика билан сўзлай олиш» деб жавоб берган. Иккинчиси-чи? деган саволга ҳам «мимика билан сўзлай олиш», ниҳоят, учинчи саволга ҳам «мимика билан сўзлай олишдир» деб жавоб қайтарган. Бу жавобдан шундай хулосага келиш мумкинки, мимика ҳам нотиқлик маҳоратининг асосий белгиларидан бири ҳисобланар экан.
Демосфен нотиқлик фаолиятининг эътиборли жиҳатлари қуйидагиларда кўринади:
- Демосфен ўз нутқларида архаик сўзлар ва жаргонлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилган;
Тушунарсиз сўз, иборалардан фойдаланмаслик баробарида, ҳикматли сўз, халқ мақолларидан ўз нутқида ўринли ва унумли фойдаланган;
Нутқ таъсирчанлигини ошириш мақсадида синонимлардан танлаб, усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилган;
Ортиқча такрорлар, қисқа бўғинлардан чекиниб, имкони борича, чўзиқ бўғинли сўзларни қўллашни хуш кўрган;
Нутқ матнларини тайёрлашда гапнинг боши ва охирига мантиқий урғу тушиши, муҳим маъно касб этувчи сўзларни танларди;
Нутқда мусиқийлик ва таъсирчанликка эришиш мақсадида айрим ўринларда матнни шеър парчалари билан тугатишга эътибор қаратган;
Нутқ матнида мантиқий изчилликка амал қилинган, яъни, олдинги айтилган фикрларни кийингилари тўлдириб, мантиқий мукаммалликка эришилган;
Демосфеннинг нотиқлик услубига хос хусусиятлардан бири нотиққа маъқул бўлган таъсирли маъно ташувчи сўзлар онгли равишда қайтарилиб турилган;
Нутқ матнини тайёрлашда воқеа-ҳодисаларни қиёслаш услубидан фойдаланиб, ўз фикрини ёрқин, далилли исботлашга ҳаракат қилган;
Нутқ матнида риторик сўроқ гаплардан ўринли ва унумли фойдаланган;
Демосфен нутқи ҳар доим миллийлик касб этган, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган;
Ташқи ифода воситалари, турли мимикалар, жестлардан фойдаланган;
Демосфен нутқларининг халқ қалби, юраги билан ҳамоҳанг бўлишини бош мақсад деб билган.
Do'stlaringiz bilan baham: |