Инновацион лойиҳаларни критериялар (мезонлар) рўйхати бўйича баҳолаш.
Инновацион лойиҳани балл усули асосида баҳолаш.
3.1. Инновацион лойиҳаларни баҳолаш усуллари Лойиҳа самарадорлигини баҳолаш йиллар бўйича натижа ва харажатларни таққослаш (пул маблағлари оқимининг кирими ва чиқими) орқали амалга оширилади. Дастлабки давр лойиҳа бўйича молиялаштириш очилган йил бўлиши мумкин. Самара олишнинг тўхташ даври ҳисобот даврининг охири ҳисобланади. Корхоналарда пул маблағлари оқимининг киришига қуйидагилар киради:
маҳсулотни сотишдан олинган даромад, бажарилган иш қиймати ва кўрсатилган хизмат (қўшимча қиймат солиғи, акциз, бож);
лойиҳа билан боғлиқ активларни сотишдан олинган даромад;
илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини инвестициялаш;
саноатда янгиликларни ўзлаштириш жараёнида илмий лойиҳа ташкилот-ларининг иштироки билан боғлиқ инвестициялар;
саноатда ўзлаштирилган янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ инвестициялар (кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда);
маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар;
солиқ тўловлари (мулк солиғи ва бошқа қонунда кўрсатилган солиқлар);
бошқа харажатлар.
Пул оқимларининг кириши ва чиқиши оддий элементлардан ташкил топган маъқололар мажмуини ўзида акс эттиради. Ҳисоб китоблар инновацион фаолиятни инвестициялаш бўйича қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, жорий йил баҳосида олиб борилади. Агар ҳисоб-китоб хорижий валютада олиб борилса, инновация самарадорлигини асослаш давридан бошлаб белгиланган курс ёрдамида амалга оширилади.
Пул маблағларининг кириши ва чиқишининг йиллик миқдорини ҳисоблашда янгиликлардан фойдаланиш туфайли жорий ва капитал харажатларнинг ўсишини инобатга олиш зарур бўлади. Ушбу кўрсаткич пул оқимининг ўсишини ўзида акс эттиради. Пул оқимининг ўсиши илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва эришилган натижани жорий этиш ўртасидаги пул оқимларини ташкил этади.
Келтирилган натижа ва харажат бўйича йилнинг бошида (лойиҳа ишларини молиялаштиришни очиш йили) амалга оширилади. Бу дисконтлаш коэффициенти (αt) деб номланади ва у қуйидагича аниқланади:
αt = (3.1.1);
бу ерда Е – дисконт меъёри, бирнинг улуши
t-tn – хисоб даврининг жорий ва бошланғич йили.
Хўжалик субъектлари даражасида лойиҳа қарорларини (илмий-техник маҳсулот) баҳолаш самарадорлигининг асосий усуллари қуйидагилар ҳисобланади.
1. Соф дисконтлашган даромад (SDD). Лойиҳани жорий этишдан олинган даромад (жорий қиймат) қуйидагича аниқланади:
бу ерда Вt – лойиҳа фойдаси (маҳсулотни сотиш, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш) млн.сўм;
Кt – капитал маблағлар (илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) млн.сўм;
Zt – жорий харажатлар (амортизация ажратмаларисиз ишлаб чиқариш харажатлари, солиқ тўловлари ҳам ҳисобга олинган ҳолда) млн.сўм;
Нt – фойдадан тўланган солиқ, млн.сўм;
Т – лойиҳани жорий этиш муддати (ҳисобот йили);
t – йилнинг бошланиши, tн = 0 га тенг
Маҳсулотни сотишдан олинган даромадни аниқлашда маҳсулот баҳосини қўшимча қиймат солиғи, акциз, бож тўловларисиз ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Чунки ушбу солиқлар бир йўла бюджетга келиб тушади корхона молиявий кўрсаткичларига таъсир этмайди.
2. Рентабеллик ички меъёри (r) – қуйидагича аниқланади:
Вt – лойиҳа фойдаси
Кt – капитал маблағлар
Zt – жорий харажатлар
Нt – фойдадан тўланган солиқ, млн.сўм;
Т – лойиҳани жорий этиш муддати (ҳисобот йили);
t – йилнинг бошланиши, tн = 0 га тенг
3. Инвестицияни қоплаш муддати (Тв) қуйидаги формула билан аниқланади:
4. Даромад индекси (DJ). Ушбу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
5. “Фойда-харажат” коэффициенти (Кfh) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
Таъкидлаш ўринлики юқорида биз кўриб чиққан кўрсаткичлар (усуллар) лойиҳанинг ҳар хил томонларини ўзида акс эттиради. Масалан, соф дисконтлашган даромад (SDD) реал пул қолдиғини яъни пул оқимининг кириши ва чиқиши ўртасидаги фарқни ўзида акс эттиради. Агар SDD < 0 бўлса лойиҳани жорий этишдан воз кечиш лозим. Рентабеллик ички меъёри – киритилган капитал маблағдан олинган ўртача даромадни кўрсатади. Уни дисконт меъёри ҳам деб аташ мумкин. Капитални қоплаш муддати инвестор харажатларни қоплаб, қўшимча даромад (фойда) олиш вақтини ифода этади. Даромад индекси интеграл харажат бирлиги ҳисобига олинадиган даромадни кўрсатади. “Фойда-харажат” коэффициенти самарали лойиҳаларда 1 дан катта, самарасиз лойиҳаларда эса 1дан кичик бўлади. Ушбу кўрсаткич интеграл кўрсаткичнинг бирлиги ҳисобига олинган фойдани ўзида намоён этади.
Юқорида келтирилган усуллардан (кўрсаткичлар) ташқари инновацияга йўналтирилган инвестициялар самарадорлигини аниқлашда иқтисод қилинган капитал ва жорий ёки интеграл харажат, фойданинг ўсиши ва бошқа кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин
Хавф-хатарнинг мавжудлиги вариантлар ичидан биттасини танлаш зарурлигини кўрсатади. Шу боис қарорни қабул қилишдан олдин барча альтернатив вариантлар таҳлил қилинади ва натижада энг рентабелли ва хавф-хатар кам бўлган вариант танланади. Оддий вазиятларда ҳис этиш ёки тажрибага асосланган эксперт баҳолаш орқали ҳам танловни амалга ошириш мумкин. Мураккаб ишлаб чиқариш муаммолар ечимини топишда махсус хавф-хатарни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.