2021 йил давомида POSTDA-НА ПОСТУ газетасида маърифат дарсида эълон қилинган мавзулар бўйича тайёрланган
ТЕСТЛАР ТЎПЛАМИ
1. «Ватанни севмоқ имондандир» ушбу маъноли иборанинг муалифини аниқланг?
А) Абу Райҳон Беруний
B) Амир Темур
*С) Ҳадисларда келтирилган
D) Алишер Навоий
2. «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» ушбу сатрларнинг муалифини аниқланг?
А) Ҳамид Олимжон
*B) Мақсуд Шайхзода
С) Абдулла Орипов
D) Абдулла Қодирий
3. Президентимизнинг «Барчамиз ҳам жиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб – барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт!», деган даъватлари ................................... айтилган?
А) 2020 йил 23 июнда ўтказган видеоселектор йиғилишида
*B) 2020 йил 23 июлда ўтказган видеоселектор йиғилишида
С) 2021 йил 23 июлда ўтказган видеоселектор йиғилишида
D) 2021 йил 23 июнда ўтказган видеоселектор йиғилишида
4. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, юртимизда «Ватанпарварлик ойлиги» эълон қилинишида асосий кўзланган мақсадларини аниқланг?
А) эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, янги ютуқлар сари интилиш, мамлакатимизни янада ривожлантириш, унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осуда фаровон ҳаётини таъминлаш
B) фуқароларимизни, айниқса ёшлар ва вояга етмаганларни турли ёт ғоялар, тубан «Оммавий маданият хуруж»лари ҳамда энг хавфли бўлган диний-экстремистик ғоялардан асраш
*С) ёшларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш ва ҳарбий касбга бўлган қизиқиш, шунингдек, чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиш, халқ ва ҳарбийлар якдиллигини таъминлаш
D) Тўғри жавоб Б ва С
5. ЮНИСЕФнинг махсус лойиҳаси бўлган U-REPORT ёшлар платформаси 2019 йил 13 май куни ёшларни касбга йўналтириш бўйича сўровномада ўзбекистонлик ёшлар ҳам қатнашган. Респондентларнинг фикрига кўра, касб танлашда қуйидаги қайси омиллар таъсир ўтказади?
А) шахсий қобилият, мулоқот маданияти, молиявий имкониятлар, шахсий қарори
B) шахсий қобилият, касбга муҳаббат, иқтисодий имкониятлар, тажриба
С) шахсий қобилият, касбий тайёргарлик, молиявий имкониятлар, ота-оналар қарори
*D) шахсий қобилият, касбга муҳаббат, молиявий имкониятлар, ота-оналар қарори
6. ЮНИСЕФнинг махсус лойиҳаси бўлган U-REPORT ёшлар платформаси 2019 йил 13 май куни ёшларни касбга йўналтириш бўйича сўровномада ўзбекистонлик ёшлар ҳам қатнашган. Иштирокчиларнинг 82 фоизи ёшларни касбга йўналтириш .......... ташкил қилиниши керак, деб ҳисоблашади?
А) мураббийлар томонидан
*B) ҳукумат томонидан
С) ота-оналар томонидан
D) тадбиркорлар томонидан
7. Ғарб мамлакатларида 18–35 ёшдаги инсонларнинг 70 фоизи нимага асосланиб саёҳат режаларини тузишади?
А) Тарихий обидалари кўплиги ва арзон саёҳлик нархларига
B) ҳукумат томонидан олиб бориладиган сиёсатга
С) ота-оналари томонидан берилган тавсияларига
*D) блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳларига
8. Таҳлилларга кўра сўнгги вақтларда бутун дунёда қайси касб эгаларига эҳтиёж катта бўлмоқда?
*А) профессионал дастурчиларга
B) профессионал ҳарбийларга
С) профессионал ҳунармандларга
D) профессионал блогерларга
9. «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» принципи қайси хужжатда келтирилган?
А) Олий Мажлис қарорида
B) Вазирлар Маҳкамаси қарорида
*С) “Ҳаракатлар стратегиясида”
D) Ички ишлар вазирлиги буйруғида
10. Президентимиз «Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу –қайси соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади», деб таъкидлаган?
А) спортчилар
B) прокурорлар
С) ҳарбийлар
*D) ички ишлар
11. Ички ишлар органларига қайси устувор вазифалар юклатилган?
А) портлаш хавфи бўлган предметларни, биринчи ўринда қўлбола портлатиш қурилмаларини аниқлаш ва зарарсизлантириш, шахсларни гаровга олиш орқали ўқ отар қуроллар билан қуролланган ҳолда содир этиладиган жиноятлар ва террорчилик ҳолатларини бартараф этиш
*B) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси
С) Тўғри жавоб А ва Б
D) янги ютуқлар сари интилиш, мамлакатимизни янада ривожлантириш, унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осуда фаровон ҳаётини таъминлаш, ёшлар ва вояга етмаганларни турли ёт ғоялар, тубан «Оммавий маданият хуруж»ларидан асраш
12. “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир!” ушбу иборанинг муалифини аниқланг?
А) И.Каримов
B) А)Авлоний
*С) Ш.Мирзиёев
D) А)Арипов
13. Президентимиз ўз нутқида «Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиётга, иккинчи устуни деб нимани таъкидлаган?
А) кучли ижтимоий сиёсат юритиш
*B) аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият
С) фуқароларимизнинг тинч ва осуда фаровон ҳаётини таъминлаш
D) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари таъминлаш
14. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қайси шаҳарда жойлашган?
А) Бухоро
*B) Самарқанд
С) Тошкент
D) Навоий
15. “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир” ушбу сўзларнинг муалифини аниқлаган?
А) И.Каримов
B) А)Авлоний
*С) Ш.Мирзиёев
D) А)Арипов
16. Қайси мутафаккир одамзот тириклигининг азалий бу чалкашлигини «Эл нетиб топғай мениким, Мен ўзимни топмамон», дея ифодалайди?
А) Заҳриддин Муҳаммад Бобур
B) Мовлоно Лутфий
С) Имом Бухорий
*D) Алишер Навоий
17. Алишер Навоийнинг «Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт...» мисраси билан бошланадиган машҳур таржиъбандида ........ топмоқчи бўлган одамнинг туйғулари акс этган?
*А) умр мазмунини
B) оила мазмунини
С) ишқ-савдоси мазмунини
D) муҳаббат мазмунини
18. Ўз даврида қайси мутафаккир олим “Соғлом турмуш тарзида жисмоний тарбия ва спорт биринчи ўринда туради” деб таъкидлаган?
*А) Ибн Сино
B) Абу Райҳон Беруний
С) Аҳмад Яссавий
D) Муҳаммад ал-Хоразимий
19. Президентимизнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қайси санада имзоланган?
А) 2019 йил 30 октябрда
*B) 2020 йил 30 октябрда
С) 2020 йил 20 октябрда
D) 2020 йил 10 октябрда
20. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишини аниқланг?
А) ёшларнинг мусиқа, рассомлик театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишга кўмаклашиш
B) аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш
С) Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш
*D) ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш
21. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналишини аниқланг?
А) ёшларнинг мусиқа, рассомлик театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишга кўмаклашиш
B) аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш
*С) Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш
D) ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш
22. Алишер Навоийнинг қайси асарида ўзбек тилининг кенг имкониятлари, жозибаси, бойлиги, қудрати, ўша замоннинг адабий тиллари қаторидан ўрин олишга қодир ва ҳақли эканлигини илмий томондан исботлаган?
*А) «Муҳокамат ул-луғатайн»
B) «Лисон ут-тайр»
С) «Маҳбуб ул-қулуб»
D) «Хамса»
22. Президентимиз БМТ Бош ассамблеясининг нечанчи сессиясида илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлаган?
А) 57-сессияси
*B) 75-сессияси
С) 76-сессияси
D) 74-сессияси
23. Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг неча фоизини хотин-қизлар ташкил этади?
А) 48 фоизи
B) 51 фоизи
*С) 32 фоизи
D) 24 фоизи
24. Ҳозирда Сенатда сайланган сенаторларнинг неча фоизини хотин-қизлар ташкил этади?
А) 21 фоизи
*B) 25 фоизи
С) 22 фоизи
D) 24 фоизи
25. Ўзбекистон парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида нечанчи поғонани эгаллаган?
А) 31 поғона
B) 27 поғона
С) 22 поғона
*D) 37 поғона
26. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 13-моддасида қайси нормалар белгиланган?
А) коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тўғрисида
B) фуқароларни мол-мулкини ҳисобга олиш
*С) коррупцияга қарши курашишда жамоат иштироки тўғрисида
D) тўғри жавоб Б ва С
27. Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қачон қабул қилинди?
А) 2014 йилда
*B) 2018 йилда
С) 2019 йилда
D) 2020 йилда
28. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 37-моддасида қайси нормалар белгиланган?
*А) коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тўғрисида
B) фуқароларни мол-мулкини ҳисобга олиш
С) коррупцияга қарши курашишда жамоат иштироки тўғрисида
D) тўғри жавоб А ва С
29. Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда «Transparency international» халқаро ташкилоти коррупцияни қабул қилиш индексида эгаллаган ўринни аниқланг?
А) 153-ўрин
*B) 146-ўрин
С) 143-ўрин
D) 156-ўрин
30. Ҳозирги бутун дунёда кенг тарқалган «I paid bribe» лойиҳасидаги жамоатчилик назоратини олиб бориш тизими қайси давлатдан бошланган?
*А) Ҳиндистон
B) Шведция
С) Туркия
D) Англия
31. 2020 йил 2 декабрда Ўзбекистон Қаҳрамони ва Халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг неча йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинган?
*А) 80 йиллиги
B) 90 йиллиги
С) 100 йиллиги
D) 85 йиллиги
32. Шоир Абдулла Ориповнинг қайси шеърида ушбу сатрларни “Кеч куз эди, мен сени кўрдим, Деразамдан боқарди биров. У сен эдинг, о, деҳқон юртим, Турар эдинг яланг тўш, яёв” битилган?
А) Мен нечун севаман, Ўзбекистонни
B) она Ватанга таъзим
*С) Ўзбекистон
D) Туркистон
33. Шоир Абдулла Ориповнинг бадиий достонлар нотўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А) «Жаннатга йўл», «Соҳибқирон»
*B) «Юртим шамоли», «Юзма-юз», «Йиллар армони»
С) «Ранжком», «Табиб ва ўлим»
D) тўғри жавоб фақат С
34. Шоир Абдулла Ориповнинг бадиий достонлар нотўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А) «Жаннатга йўл», «Соҳибқирон»
*B) «Юртим шамоли», «Юзма-юз», «Йиллар армони»
С) «Ранжком», «Табиб ва ўлим»
D) тўғри жавоб фақат С
35. «Устоз Абдулла Орипов ижодини она юрт, Ватан тушунчаларидан айро ҳолда тасаввур қилиш асло мумкин эмаС) Таъбир жоиз бўлса, меҳр-муҳаббат ва ҳикматга тўла бу ижодни шеъриятдаги Ватан, Ватандаги шеърият деб таърифламоқ ўринлидир» деб таъкидлаган инсон ким?
А) Шавкат Мирзиёев
*B) Сирожиддин Саййид
С) Озод Шарафиддинов
D) Ўткир Ҳошимов
36. Қайси асарлар муалифи нотўғри кўрсатилган қаторда белгиланг?
А) Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Маҳмуд Қошғарий «Девону луғотит турк»
B) Фирдавсий «Шоҳнома», Умар Хайём «Наврўзнома»
*С) Данте Алигьери «Илоҳий комедия», Абдулла Қаҳҳор «Жаннатга йўл» асарлари
D) Абдулла Орипов «Ранжком», «Табиб ва ўлим» асарлари
37. “Ҳар тунинг қадр ўлубон, Ҳар кунинг ўлсин Наврўз” ушбу мисралар муалифи кўрсатилган қаторни белгиланг?
*А) Алишер Навоий
B) Фирдавсий
С) Умар Хайём
D) Абу Райҳон Беруний
38. Матбуот нашрларида «кулдиргучи ҳам йиғлатгучи носиҳ ва нофеъ асардур» деб қайси асарга таъриф берилган?
А) “Турон”
*B) “Падаркуш”
С) “Ойна”
D) “Теётрнадур”
39. Ҳар йили қайси санада Халқаро театр куни кенг нишонланади?
А) 17 март
*B) 27 мартда
С) 17 майда
D) 27 майда
40. Қайси мутафаккир бошчилигида «Турон» театр труппасининг ташкил этилган?
А) Абдулла Арипов
*B) Абдулла Авлоний
С) Абдулла Қаҳҳор
D) Маҳмудхўжа Беҳбудий
41. Қайси драма ўзбек драматургияси шаклланиши учун илк қадам ташланганлиги сифатида баҳоланган?
А) Абдулла Арипов «Соҳибқирон»
B) Абдулла Авлоний «Турон»
*С) Маҳмудхўжа Беҳбудий «Падаркуш»
D) тўғри жавоб Б ва С
42. Китобхонликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қачон имзоланган?
А) 2020 йил 14 ноябрда
*B) 2020 йил 14 декабрда
С) 2020 йил 14 октябрда
D) тўғри жавоб йўқ
43. Темурийлар даврида мадрасаларда илоҳиёт билан бир қаторда, дунёвий фанлар ҳам ўқитилган бўлиб, “ҳандаса” ҳозирда бу ....... фани ҳисобланади?
А) мантиқ
B) математика
*С) геометрия
D) фалакиёт
44. Темурийлар даврида мадрасаларда илоҳиёт билан бир қаторда, дунёвий фанлар ҳам ўқитилган бўлиб, “илми ҳайъат” ҳозирда бу ....... фани ҳисобланади?
А) мантиқ
B) математика
С) геометрия
*D) фалакиёт
45. Темурийлар даврида Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳр қайси шаҳарларини илму маърифат даргоҳига айлантиришга интилади?
А) Самарқанд ва Тошкент
B) Термиз ва Бухоро
С) Самарқанд ва Қарши
*D) Самарқанд ва Бухоро
46. Темурийлар даврида Самарқанд шаҳрининг атрофи нечта дарвозали мустаҳкам янги қалъа девор билан ўраб чиқилган?
*А) олтита
B) саккизта
С) тўртта
D) еттита
47. Темурийлар даврида Мирзо Улуғбек 1433 йилда қаерда мадраса қурдирган?
А) Самарқанд
B) Қарши
*С) Ғиждувон
D) Бухоро
48. Темурийлар даврида Мирзо Улуғбек «Зиж»и муқаддимасида тилга олган Самарқанднинг учинчи йирик олими бу....?
*А) Аловуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи
B) Жамшид ал-Коший
С) Қозизода Румий
D) Шамсиддин ибн Муҳаммад ас-Самарқандий
49. Темурийлар даврида самарқандлик олим Шамсиддин ибн Муҳаммад ас-Самарқандийнинг машҳур асарини топинг?
*А) «Шарҳ ал-мулаххас фи-л-хайали-л-нужум»
B) «Мифтоҳ ал-ҳисоб»
С) «Рисола ал-муҳитиййа»
D) «Зижи жадиди Кўрагоний»
50. Темурийлар даврида «Хаттотлар шоҳи» деб кимга тариф берилган?
А) Камолиддин Беҳзод
*B) Султон Али Машҳадий
С) Мир Али Табризий
D) Мир Али Ҳиравий
51. Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров вафотидан кейин қайси ордени билан тақдирланган?
А) «Олий даражали дўстлик»
*B) «Буюк хизматлари учун»
С) «Шуҳрат»
D) «Фидокорона хизматлари учун»
Do'stlaringiz bilan baham: |