13-Маъруза. Мавзу: рақобат ва яккахокимлик



Download 25,45 Kb.
bet1/4
Sana26.04.2022
Hajmi25,45 Kb.
#583057
  1   2   3   4
Bog'liq
13.BAP.РАҚОБАТ ВА ЯККАХОКИМЛИК


13-Маъруза.


МАВЗУ: РАҚОБАТ ВА ЯККАХОКИМЛИК

Режа:

13.1. Рақобат ва унинг турлари.
13.2. Рақобат воситалари.
13.3. Рақобат стратегияси.
13.4. Рақобатчилик муҳитини яратиш.

Таянч сўз ва иборалар: рақобат, мукаммал рақобат, номукаммал рақобат, ҳалол рақобат, ғирром рақобат, нарх орқали рақобат, сифат орқали рақобат, рақобат стратегияси, антимонопол сиёсат, рақобат воситалари.


13.1. Рақобат ва унинг турлари.

Рақобат ҳамма учун муҳим иш, чунки рақобат бўлмаса иқтисодиёт ривожланмайди, тўкинчилик ва фаровонлик пайдо бўлмайди. Иқтисодиётнинг барча иштирокчилари бир-бири билан курашади. Фирма билан фирма, харидор билан харидор, сотувчи билан сотувчи, сотувчи билан харидор, ишчи билан хўжайин ўртасида рақобат боради, бунда ҳар бир иштирокчи ўз манфаати йўлида бошқалар билан курашга бел боьлайди. Тирик табиатда яшаш учун кураш деган қоида бор. Иқтисодиётда ҳам шундай. Унинг номи социал дарвинизм тамойили деб юритилади. Иқтисодиётда ҳам яшовчанлар ютиб чиқса, заифлар маьлуб бўлади. Хўш, нима учун рақобат юз беради?


Бунинг асосий сабаби иқтисодий манфаатнинг мавжудлигидир. Фирма, ишчи, деҳқон ёки хизматчи, мулк соҳиби борки, уларнинг барчаси ўз манфаати учун курашади.
Рақобат иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз манфаатларини тўлароқ юзага чиқариш, яъни яхши даромад топиш, ўз мавқеини мустаҳкамлаш, ўз қобилиятини намоён этиш ва имиж (овоза-обрў)га эга бўлиш учун бошқалар билан курашидир.
Бозорда фирмалар ресурсларни арзон олиш ва товарларини қимматроқ сотишга интиладилар ва фойдани кўпроқ олиш учун курашадилар, ишчи ва хизматчилар яхши иш ҳақи олиш учун курашадилар. Харидор молларни бозорда арзон олмоқчи бўлса, сотувчи қимматроққа пуллашни кўзлайди. Ишчи ва хизматчилар яхши иш жойини эгаллаш учун ўзаро рақобатлашадилар. Рақобатда аниқ мақсадлар қандай бўлмасин, пировард натижада даромад кўриш ёки имиж орттиришдан иборат. Шу сабабли рақобатда барча иқтисодий фаол кишилар қатнашади. Рақобат инсоннинг беллашувга интилишдек хислатига мос тушади. Инсоннинг “ўзим бўлай” қабилида ҳаракат қилиши рақобатда ифода этилади. Рақобат майдони бозордир. Рақобат курашида енгиб чиқиш ёки маьлуб бўлиш шарт-шароити ишлаб чиқаришда ҳозирланади. Аммо рақобат курашида ўз товарига харидор топа билиш ҳам муҳим масала.
Бозор тизимида рақобатнинг мукаммал ва номукаммал рақобатдан иборат икки асосий тури бор:
Мукаммал ёки соф рақобат шундай рақобатки, унда кўпчилик қатнашади. Эркин рақобатли бозорда сотувчилар ва харидорлар кўпчилик бўлиб, улардан хеч бири монопол мақиега эга бўлмайди, бозорда зўравонлик қилиб ўз измини юргиза олмайди.
Номукаммал рақобати чекланган рақобат, табиатан монопол рақобатидир. Бунда кўпчилик бўлмаган, лекин товарларнинг катта қисмини таклиф этувчи ёки сотиб олувчи фирмалар рақобатлашади .
Номукаммал рақобатнинг олигополистик рақобат деган тури ҳам борки, унда ғоят озчилик, лекин йирик фирмалар қатнашади. Шу боисдан рақобат тор доирада юз беради. Олигополистик рақобатга мисол қилиб автомобиль бозоридаги рақобатни олиш мумкин. Масалан, Германияда “Мерседес Бенц” “БМВ “ “Фолксваген” ва “Оппелo” каби фирмалар автомобиль бозорида рақобатлашадилар, уларга бас келадиган фирмалар умуман йўқ. Аммо улар ҳам жахон бозорида “Форд”, “Таёта”, “Пежо”, “Волoво” каби фирмалар рақобатига йўлиқади.
Номукамммал рақобатнинг яна бир тури соф монополистик рақобатдир. Бу рақобатга хос белги у ёки бу тармоқда айнан бир фирманинг ҳукмронлик қилишдир. Масалан, Тошкент трактор заводи Ўзбекистонлаги трактор бозорида танҳо хукмрон, ундан бошқа тракторсозлик заводлари йўқ. Лекин четдан, хорижий мамлакатлардан келтирилиган тракторлар унинг товари билан рақобатлашади.
Соф монополия шароитида ҳукмрон фирмалар ресурс бозорида харидор сифатида беллашадилар. Улар сифатли ва арзон ресурсларни қўлга киритиш, малакали иш кучини сотиб олиш учун рақобатга киришадилар. Бинобарин, ишлаб чиқариш қанчалик озчилик қўлида тўпланмасин, барибир рақобат йўқолмайди. Соф монополияни икки омил юзага келтиради: а) технологик монополия-техникавий янгиликлар йирик фирмалар қўлида тўпланади, натижада ўзгалар улардан фойдалана олмайдилар ёки фойдаланган тақтирда ҳам бунга катта пул тўллайдилар, натижада уларнинг товарлари қимматга тушиб, рақобатга чидай олмайди б) табиий монополия-ер ости ва ер усти бойликлари айрим фирмаларнинг хитиёрида бўлиб, бошқалар улардан фойдалана олмайди. Масалан, бир фирма нефтга бой ерни сотиб олган бўлса, бошқа фирмалар шу ерда нефтo қазиб олиб, нефтo бозорида рақобат қила олмайди. Бозор амалиётида рақобат турлари ёнма- ён туради ва хатто туташиб ҳам кетади. Масалан, Ўзбекистондаги деҳқон бозори ва буюм бозорларида соф рақобат, ресурслар бозорида хам соф рақобат, номукаммал рақобат ва унинг ҳар хил кўринишлари мавжуд.



Download 25,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish