13-Маъруза. Мавзу: рақобат ва яккахокимлик



Download 25,45 Kb.
bet2/4
Sana26.04.2022
Hajmi25,45 Kb.
#583057
1   2   3   4
Bog'liq
13.BAP.РАҚОБАТ ВА ЯККАХОКИМЛИК

13.2. Рақобат воситалари

Рақобат кураш воситалари ва усулари жихатдан ҳалол рақобат ва ғирром рақобатга бўлинади. Халол рақобат қонуний, йўл берилган ва хама тан олган, инсоний усуллар билан ўзаро беллашувдир. Ғирром рақобат ман этилган воситалар ёрдамида ғайриинсони усуллар билан олиб бориладиган қурашдир. Ғирром рақобат ёввойи бозор иқтисодиётининг,ҳалол рақобат маданий(цивилизациялашган)бозор иқтисодиётининг, белгиси ҳисобланади. Ғирром рақобатюз берганда жосуслик,қўпорувчилик рэкет,туҳмат, товар белгисини ўьирлаш ва ҳатто қотиллик каби усулар қўланилади,рақибни турли йўллар билан обрўсизлантириш чоралари кўрилади. Ҳалол рақобатда маданий усулар қўланилади. Бу усуллардан нарх воситасида рақобатлашув, товар сифатни ошириш орқали курашиш, сервис (хизмат кўрсатиш) орқали беллашув кенг тарқалган. Бу усулардан алахида- алоҳида эмас, балки биргаликда фойдаланиш ҳам қўлланилади. Нарх билан рақобатлашувда нарх арзон ёки қиммат белгиланади. Аммо нархни ошриш ёки туширишнинг чегараси бор. Нарх харажатларидан пасайиб кетса, зарар кўрилади. Шу боисдан нархни арзонлаштириш учун харажатлар пасайтирилади. Шундагина фойда таъминланади. Аммо нарх билан беллашув усули ҳамиша қўл келавермайди. Оммавий истеъмол моллари бозорида нархни пасайтириш рақобатида ютиш шарти, лекин пулдорларга мўжалланган нуфузли товарлар бозорида бу усул натижа бермайди, чунки пулдорлар учун обрў талаб товарларни нархи эмас, балки унга эга бўлишни ўзи мухим. Агар автомабилp бозорини олсак, у ерда оммабоп машина нархи 20 минг доллар, уни 16 минг долларга тушириш афкор харидор учун муҳим, аммо 150 минг доллар турадиган автомабиль нархини 5 минг долларга арзонлаштиришга пулдорлар қарайдилар. Бундан ташқари улар нархи туширилган товарни сифатсиз деб баҳолайдилар. Шу боисдан нуфузли товарлар бозорида бир фирма нархни кўтарилса, бунга жавобан бошқаси ҳам шундай қилади.


Шундай фирмалар борки, улар бозорда товар сифатини ошириш йўли билан рақобат қиладилар, яхши товарлар етказиб бериш ва холис хизмат қилиш орқали обрў ортириб, эл оьзига тушадилар. Уларнинг тавар белгиларнинг хамма танийди. Ьиром рақобатини қўллаган фирмалар ўз таварларига машхур фирмалар белгисини қўлаб, қаллоблик йўлига ўтадилар, ўзгалар товар белгиси билан сифати паст товарларни пуллашга интиладилар.
Иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда товар сифатини ошриш орқали рақобатлашув катта аҳамият касб этади, чунки аҳолининг харид қобиляти юқори бўлиб, қиммат таварларни ҳам сотиб олишгақурби етади. Тавар сифатини ошириб бориш доимий равишда товарлар таркибини янгилаб туришини ҳам талаб қилади. Товарлар сифати деганда унинг дизайни (чиройи),истеъмол учун қуллайлиги, узоқ ва ишончли ҳизмат қилиши, экологик тоза бўлиши кабилар тушунилади. Техникавий товарлар учун ихчамлик, кўп жой эгалламаслик, шовқинсиз ишлаш, энергия ва ёнилғи сарифи камлиги ўта муҳим. Масалан, Германиянинг “Мерседес Бенц” корпарацияси ҳар 100 км йўлга 3 литр соляр мойи сарфлайдиган ихчам автомашинани яратишга киришганда, бунга жавобан рақобатчи” Оппелo” фирмаси ҳар 100 км йўлига 2,7 литр солярка сарфлайдиган ихчам машинани таклиф этди. Демак, рақобатда товарларнинг афзаллиги таъмилаш муҳим.
Сервис воситаси, товарни ишлатишда хизмат кўрсатиш ёки ишлатишни қўллайлаштириш билан рақобат қилиш тез тарқалиб бораётган усулдир. Техникавий товарлар сотилганда, уларнинг ишлатиш юзасига хизматлар кўрсатилади. Товарни харидор дидига мослаштириш, уйига элтиб бериш, уларни ишга тушириш, бепул таъмирлаб туриш каби хизматлар кўрсатилади ва бу хизматларни ким яхши бажариши юзасидан рақобатборади. Рақобат турли усулларини қўллашда асосий мақсад харидорни ўз товарига жалб этиб, унинг пулини олиш. АҚШда буни “Истеъмолчи доллари учун кураш” деб атайдилар. Рақобатлашув усули қанчалик самарали бўлса, ғолиб чиқиш имконияти шунчалик кўп бўлади.
Реклама товарнинг нафлиги ҳақида холисона ахборот бўлиб, турли йўллар билан харидорга етказилади.
Реклама ахборотига қўйиладиган асосий талаблар, биринчидан, товарнинг хусусиятлари ҳақида тўғри, холис ва ҳалоллик билан ахборот бериш, иккинчидан, ўзгалар товарини ерга урмаслик, ёмонламасликдан иборат. Бозор қоидасига биноан рекламага пул аямаган фирма рақобатда ғолиб чиқади. Реклама савдо-солиқни ҳаракатга келтирувчи кучдир.



Download 25,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish