1-kurs terapiya yo'nalishi magistranti Jo'rayev Muhammadkarim
1.Ушбу Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.
Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланилишини таъминлаш;
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини яратиш;
халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан эркин фойдаланиш учун шароит яратиш;
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш;
ахборот технологияларининг замонавий воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;
ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;
дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ривожлантирилишини рағбатлантириш;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароит яратиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш.
3. Махсус ваколатли орган:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ахборотлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади;
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари яратилишига кўмаклашади
4; АХБОРОТНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ, ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
5. Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
6.Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.
7. Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.
8. Электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлади.
Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси:
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;
ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабар қилиши шарт.
9. Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.
10. Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек тегишли товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар электрон тижорат иштирокчиларидир.
Электрон тижоратда ахборот воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар ахборот воситачиларидир.
11. Электрон тижорат иштирокчилари ушбу Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек тузган шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчиларига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чеклашлар белгиланиши учун асос бўла олмайди.
12. Электрон тижорат иштирокчилари ушбу Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек тузган шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчиларига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чеклашлар белгиланиши учун асос бўла олмайди.
13. Электрон ҳужжатлардан битим тузилганлигининг далили сифатида фойдаланиш мумкин.
14. Электрон ҳужжат айланиши электрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йиғиндисидан иборат бўлади.
14.
Электрон ҳужжат айланишидан битимлар тузиш (шу жумладан шартномалар тузиш), ҳисоб-китобларни, расмий ва норасмий ёзишмаларни амалга ошириш ҳамда бошқа ахборотни узатишда фойдаланиш мумкин.
15. 8-модда. Электрон ҳужжатнинг асл нусхаси
Электрон ҳужжатнинг бир хил ҳар қайси айнан нусхаси, башарти у белгиланган тартибда ҳақиқий деб тасдиқланган бўлса, асл нусхадир.
9-модда. Электрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси
Электрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси бўлиши мумкин.
16.Техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш электрон тўловдир.
Электрон тўлов тўлов тизимининг субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида тўлов тизимининг белгиланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Электрон тўловлар амалга оширилаётганда тўлов тизимининг субъектлари ўртасида юзага келадиган муносабатлар мажмуи тўлов тизимидир.
Тўлов тизимининг турлари:
банклараро тўлов тизими;
банкнинг ички тўлов тизими;
чакана тўловлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |