1. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар



Download 34,57 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#179196
  1   2
Bog'liq
3-Maruza faa7e6eca761186c541f2af2a5c29be9


3-модул. Шахсни касбга йўналтиришда профессионал мотивациянинг урни.
1. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар.
2. Касб танлашга йўллаш психологик муаммо сифатида.
3. Касб танлашга йўллашнинг таркибий қисмлари (касб маорифи, касб танлашга йўллаш, касбга саралаш, касб адаптацияси, касбий камолот).
4. Касб танлаш мотивлари ва уларнинг психологик моҳияти.
Таянч сўз ва иборалар:касб танлаш,касб – ҳунар тўғрисида ахборот, қарашлар, эътиқодлар, идеаллар, касбий лаёқат, ишбилармонлик, касбий маслаҳат, консультация, класификация.


1.Касб танлашга тайёрлаш ишларининг олиб борилиш ҳолатлари Ўқувчиларни касбга йўллашни шакллантириш масалаларини ҳал қилишда педагоглар ўқувчиларнинг ўзларига касб танлашда активлаштириш зарурлигига ишонч ҳосил қилмоқдалар. Ўзбекистон олимлари шундай қарорга келдилар: касб танлаш, шу вақтда илмий асосланган бўладики, қачонки шахснинг эркинлиги, активлиги ривожлантирилса, шахс билан меҳнат ўзаро муносабати шу нарсага олиб борилган.Ўқувчининг актив иштирокисиз касбга йўллаш ишида муваффақиятга эришиш қийин. Касб танлашга тайёрлаш ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади: ўқувчи шахсини фаоллигини ошириш, ўқитувчи ва тарбиячини касбга йўллаш маҳоратига боғлиқ. Шу сабабли системали, мақсад сари йўналтирилган ўқувчиларни, айниқса юқори синф ўқувчиларини касбга танлашга тайёрлаш ишларини олиб бориш зарур, уларни касб-маҳоратни ўзлари танлашини активлаштириш керак. Ушбу муаммони ҳал қилиш ўқувчини келажак ҳаётга тайёрлаш ишига ҳам анчагина боғлиқ.
Касбга йўналтириш ишларини яхши йўлга қўйишда касб-ҳунар коллежларининг имкониятлари анчагина. Меҳнат ва касб таълимининг ўзига хос шароитлари касб таълимини танлаш, аниқ бир фаолиятда ўз кучини синаб кўриш, касб таълими усталари билан, касб ишлаб чиқариш ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлиб ва ҳ.к. йигит ва қизларни келажак касбни ўзи танлашига имкониятини оширади. Бу имкониятнинг самарадорлигини меҳнат ва касб таълими жараёнида ўқитувчилар, мастерлар томонидан мақсад сари йўналтирилган касбга йўллаш ишлари, ўқувчининг фаоллигини шакллантириш асосида янада ошириш мумкин. Касбга йўллашдек мураккаб ва машаққатли, аммо шарафли ишда ўқувчиларга илмий асосланган маслаҳатлар бериш, уларнинг шахсий қизиқишлари, лаёқат ва қобилиятларини аниқлашда ушбу шахсий –индивидуал йўлланмалар (кўрсаткичлар) танлаган касбига мос келиш-келмаслигини таққослаб кўриб, тўғри маслаҳатлар беришда ишлаб чиқариш мастерларига, касбга йўллаш бўйича руҳшунос (психолог) касб-корга оид консультантга юқори синф ўқувчилари билан олиб бориладиган ишларига баҳоли қудрат ёрдам бериш мақсадида ушбу методик қўлланма яратилди. Таклиф этилаётган методик қўлланманинг нисбатан кўпқирралиги шахсни психофизиологик, медико-биологик диагностика қилиш (аниқлаш) ва касб-ҳунарга оид консультациялар ўтказиш, шахсни индивидуал қизиқиш, лаёқат ва қобилиятларини ўрганиш, аниқлаш, тестли методикаларни натижаларини умумлаштириб шу натижаларга қараб ўқувчини касб танлашда илмий асосланган маслаҳат ва йўл-йўриқлар бериш имкониятини беради. Этаплар бўйича ўтказилган касбга оид консультация натижалари мактаб ўқувчисини ―касб –ҳунарга оид консультациялар картаси, га қайд қилиб борилади. Карта олиб борилаётган тадқиқот натижалари, касб-ҳунар бўйича консультантнинг шу натижаларга асосланиб берган маслаҳатлари қайд қилиб борилишига мўлжалланган ва ўқувчини.Масалан, Австралияликларнинг 16 фоизи худди шу сабаб билан ўз ишларини ўзгартирдилар. (Тревин 2001). Шунинг учун кўпгина одамлар на муқим иш жойига эмас ва ўзлари ҳоҳлаган карьера бўйича фаолият юритмайдилар. Йигирма йил олдин ҳозирги кунда сизнинг қўлингиздаги бу китобни ўқиётганингизда меҳнат фаолияти қандай бўлишини ҳозиргидай тасаввур қила олмаган бўлар эдингиз. Сиз ўзингиз учун коллеж лицей ёки университетларни танлашда ўзингизнинг лаёқат қобилиятларингизни англашингиз ва тушунишингиз ўша иш муҳитига мослаша олишингизга ёрдам беради. Эми Врзесниевский ва унинг коллегалари (1997- 2001) инсонларнинг ишларига бўлган муносабатларини идентификация ёрдамида ўрганадилар.
Бунинг натижасида қўйидагилар маълум бўлди: баъзи одамлар ўз
ишларини фаолият сифатида, бажариш керак бўлганлиги учун пул топишнинг бир йўли деб бажарадилар. Бошқалар эса ўз ишларини жамиятда ижтимоий мавқеига эга бўлишнинг бир имконияти сифатида яъни карьера учун бажарадилар. Қолганлари эса ўз ишларини ижтимоий фойдали меҳнат деб биладилар ва ишидан мазмун ва қониқиш ҳосил қилиб, маза қилиб, роҳатланиб ишлайдилар.Оддийгина бирор касб малакасини эгаллаш учун ҳам унга алоқадор бўлган маълумотларни эслаб қолиш ва керак бўлганда яна эсга тушириш орқали уни бажариш бўлмай, балк ҳам ички (психик), ҳам ташқи (предметга йўналтирилган) ҳаракатларни онгли тарзда бажариш билан боғлиқ мураккаб жараёнларётишини унутмаслик керак. Лекин ҳар бир шахсни у ёки бу фаолияттури билан шуғулланишига мажбур қилган психологик омиллар - сабаблар муҳим бўлиб, бу фаолият мотивларидир.Касбий қадриятлар тизими нуқтаи назаридан, ижтимоий хизматчи энг аввало мижоз манфаатларини ундан кейин – жамият ва ундан ҳам кейин эса -ўзининг ташкилоти ва давлат манфаатларини ифодалаши керак. Устуворликларнинг бундай тизимини ҳаётга тадбиқ этиш ҳар доим ҳам енгил кўчмайди. Кўпинча ижтимоий хизматчига ҳамкасбларининг қўллаб-қувватлаши ва умуман касбий ҳамжиҳатликка таянган ҳолда улар учун курашишга тўғри келади.
Бугунги кунда ―ижтимоий иш касбига кўплаб ва турфа мутахассисликлар кўлами мос келади: ижтимоий педагог-психолог; этнолог; ижтимоий ҳуқуқшунос, эколог, валеолог, ижтимоий аниматор, геронтолог, янада торроқ мутахассисликлар, ижтимоий хизматчилар (қочқинлар, ногиронлар, ―хатар гуруҳлари‖ билан иш олиб борадиган мутахассислар, тиббий ижтимоий хизматчи ва бошқалар) ёки маълум муассасаларда (мактабдаги, ишлаб чиқаришдаги ижтимоий хизматчи), микромуҳитнинг махсус соҳаларидаги (қабиладаги, қишлоқдаги ижтимоий хизматчи; ҳарбий соҳадаги ижтимоий хизматчи; фавқулодда вазиятлардаг ижтимоий иш;ижтимоий ишни ташкил этиш)Ижтимоий хулқ мотивлари ва шахс мотивацияси. Юқорида биз танишиб чиққан фаолият турлари ўз - ўзидан рўй бермайди. Шахснинг жамиятдаги ижтимоий хулқи ваўзини қандай тутиши эгаллаган мавқеи ҳам сабабсиз, ўз - ўзидан рўй бермайди. Фаолиятнинг амалга ошиши ва шахс хулқ -атворини тушунтириш учун психологияда “мотив ва “мотивация”тушунчалари ишлатилади. Оллпортнинг фикрича унинг мотивлари афтаномлиги даражасига ва унинг биологик эҳтиёжиларидан холос бўлишга боғлиқ. Шахсларнинг механизми сифатида Оллпорт хатти ҳаракатларини кўрсатди .Ҳаракатда шунчасихарактер ҳаракати эмас балки харакат мотиви ҳаракат қизиқишидир.Олпарт белгилаган ҳаракат мотив ҳисобланади.У катталарнинг мотивлари кичкина болаларникидан кескин фарқ қилишини эътироф этиш билан бирга уларнин биологик ҳолатмаслиги шунингдек улар руҳий
Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish