1. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар


маънавий ҳолат ҳам эмаслигини



Download 34,57 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#179196
1   2
Bog'liq
3-Maruza faa7e6eca761186c541f2af2a5c29be9

маънавий ҳолат ҳам эмаслигини таъкидлаган. Олпартнинг фикричаинсон ҳаракатининг мотиви ҳақида. қаердан пайдо бўлади дегансавол бизга кишитабий бир томондан унинг ҳаракат мотиви биолагик фактор эмас деса иккинчи томондон ҳарбир инсон маълум ҳаракатлар тўплами билан дунёга келади.―Менинг мотивим нима? режиссёрдан сўрамоқда. Бизнинг кундалик суҳбатимизда ―Бу ишни қилишнинг асосий сабаби нима?бу сўров кўринишидир. ―Сизнинг хулқингизни намоён бўлишига нима туртки бўлди?психологларга хос савол бўлиб, бунда мотивация эҳтиёж ёки хоҳиш мақсадга йўналтирганлиги аниқланади.Қора шанба куни, эрталаб баҳорда 2003 йили альпинист Ралстон англадики унинг эҳтиёжига фаоллаштирувчи мотивация ёрдам бера олади.Колорадо тоғининг энг баланд чўққиларини забт этган, яна қиш фаслида Ролстон Канвон туризмга ҳозирлик кўрди. Бу ҳақда у ҳечкимга айтмади ва уни хавфсиз деб ҳисоблар эди.Юта штатида жойлашган мовий тоғ Джон Калсоннинг 150 масофасида Рател чўққисига етмасдан 800 фунтли тошни ошиб ўтишда талофатга йўлиқди. У дара тош оралиғида қолиб ўнг қўли билан асосий ушланиб турарди. Унинг яқинда чоп этилган китобида айтилганидек босқон ва болта оралиғида қолган эди, яъни қўлини катта тош қисиб қолганди.У уни ҳеч ким қутқариб олмаслигини билар эди. Ролстон ўтмас қаламтароши билан кўтарилишга ҳаракат қилди, аммо уни ёрдам бермаслигини англаганидан сўнг, арқондан тепага кўтарилишга ҳаракат қилди. Аммо, афсус, ҳеч нарса натижа бермади. Совуқ кечаси кучайди ва совқотди.Сешанба куни у озиқ-овқатинива сувини тугатди. Чоршанба куни сувсизлик ва очликдан қийналар ва ўз сийдигини оз-оздан ичарди. У самарасиз интилишини сезган Ролстон видеомагнитафондан фойдаланиб оиласи, дўстлари билан хайрлашув сўзини айтди ва алвидо деди. Мотивация ва ҳаётга, дўстларга, оилага бўлган муҳаббатни чуқур ҳис этди: ―Шундай қилиб, яна бир бор барчага муҳаббат. Менинг шарафим, севгим, бахтим ва ажойиб ҳаётим, раҳмат, сени севаман.Пайшанба куни ўзининг ҳаёт эканлигига Ролстон ҳайрон бўлди. Ўзида қандайдир илоҳий куч намоён бўлгандек эди.У қаламтарошни олиб ўзи қисилиб қолган қўлини кеса бошлади ва қон йўқотмаслик учун жгут билан билагининг устини қисди. У ўзини офатдан халос этганди. Мотивация истак, ҳоҳишни кучайтирувчи энергия манбаи бўлиб, фаолиятга йўналтиради. Мотивация Ролстонни ҳаётга муҳаббатини кучайтирди, гарчи қўлидан жудо қилиб бўлса ҳам яшашга интилди ва унга эришди. ―Дастлаб руҳан эзилган ўлик сифатида қабрда туриб васият қилардим, аммо, қайда уларни ўрнини ҳаётга муҳаббат эгаллай бошлади. Бу энг ширин лаҳза эди менинг ҳаётимда(Ролстон, 2004).Ролстоннинг очлиги, сувсизлиги ва умидсизлигининг ўрнини ҳаётга муҳаббат, ота бўлиш мотивациянинг асосий лаҳзаси бўлиб энергия билан қувват беради ва кучини йўналтиради.Ушбу бўлимда биз инсон ва табиат тўқнашувида қандай мотивлар юзага келиши ҳақида сўз юритдик. Мотивацион Концепциялар.Психологлар мотивлашган фаолиятга қандай қарайдилар?Келинг, бир қадам ортга ташлаган ҳолда мотивлашган фаолият (хулқ)ни тўртта перспективасини кўриб чиқамиз: Инстинкт назарияси генетик омил асосида фаолият юзага келиши таъкидланади. Drivereduction бу назарияга кўра бизнинг ички ва ташқи кучлар ўзаро боғланади ва фаолиятга йўналтиради, ҳамда рағбатлантиради.Психолог Абраҳамт Маслоу қарашича айрим эҳтиёж бошқа эҳтиёжларга нисбатан устунликка эга бўла олади. Инстинклар ва эволюцион психология.ХХ асрнинг бошида Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси асосида барча ҳатти-ҳаракатларни инстинк сифатида туркумлаштириш модага айланганди.Агарда инсон ўз –ўзини инстинкини бартараф этиши танқид қилинса, ўз-ўзини инстинктини тасдиқлаш билан мақталарди. Бир социолог 500 минг китобдан 5759 инсон инстинктинитахминий рўйхатини тузди. Инсон ҳаракатида ҳам маълум рефлекслар мавжуд бўлиб, у физиологик ва психологик эҳтиёжлар асосида намоён бўлади. Янги дунёга келган мавжудотларнинг она сутига эҳтиёжи, кўкрак безларини топишга интилиши шулар жумласидандир.Инстинкт назарияси тўлақонли инсон мотивациясини ёритиб берганича йўқ. Масалан мотив асосида инсон гени унинг хулқида асосий ўрин эгаллаши.Биз буни инсон эволюцион тараққиёти асосида ривожланишини кўриб ўтганмиз. Инстинктни туркумлаштириш учун ҳар бир хатти-ҳаракатни белгиланган шаблон асосида қараш ва баҳолаш зарурати келиб чиқади. (Тингберген,1951). Бундай ҳатти-ҳаракатарни шаблонлаштириш имкони йўқ. ―Сизларнинг фикрингизча биз ушбумотивация асосида тадқиқот иши бошлашимиз лозимми ёки йўқ? Жонзотлардаги инстинктни эслайлик: эслаймиз, аммо инсон ҳатти-ҳаракатидаги мотиклар маълум шаблон асосида амалга оширилмайди.Аммо инстинкт инсон фаолиятининг мотивини ёритиб бера олмайди. Инсониятнинг эволюцион тараққиёт йўлини психологик жиҳатдан кузатар эканмиз, инстинктни ёритувчи Диск ва рағбатланишформуласи ушбу масалани ёритиб бера олмаслиги ва унинг ўрнини Ғояназарияси эгаллаши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаймиз.Физиологик эҳтиёж – ейиш (овқат), ичиш асосида психологик диск –яъни мотивацион ҳолат юзага келади. Физиологик ҳолат ҳам организмнинг ички эҳтиёжи ва ҳолатини, функционал мувозанатини сақлай туриш асосида юзага келади. Масалан хона температурасинингсовиб кетиши организмнинг мўътадиллигини сақлаш учун иссиқ кийимларни кийишимизни талаб этади ва организм иссиқликни сақлаш эҳтиёжига ўтади.Новвойхонада иссиқ ёпилаётган нонларнин ҳидининг кенг тарқалишинонвойларни нонни кўпроқ истеъмол қилишга ундайди. Демак, ички эҳтиёж асосида маълум йўналишдаги мотивлар юзага келади. Эҳтиёжнингпасайиши (физиологик) янги ахборотни олишга йўналтиради.Касбий мотив ва мотивация муаммоси хориж психологлари томонидан кенгдоирада тадқиқ қилинган. Жумладан, касбий мотивлар борасидаЕ.А.Климов, В.А.Крутецкий,А.Н.Василкова Э.Диси, В.Врум, М.В.Дмитрий ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Шахснинг иш фаолияти билан боғлиқ мотивацияларнигуруҳга ажратиш мумкин; биринчиси - меҳнат фаолияти мотивлари, иккинчиси -касб танлаш мотивлари ва учинчиси-ишжойини танлаш мотивлари. Аниқ фаолият эса барчасини жамланган ҳолда изоҳланади, яъни, бунда меҳнат фаолияти мотивлари, касб танлаш мотивларининг шаклланиши,шунингдек, қолган иккита мотив орқали эса иш жойини танлаш мотивлари ҳам юзага келади.Меҳнат фаолияти мотивлари хилма-хил бўлиб, улар ўзига хос омиллар билан белгиланади. Биринчи гуруҳ омилларига жамоавий характернинг уйғониши билан боғлиқлари киритилиб, бунда жамоага фойда тегишини англаш, бошқа инсонларга ёрдам бериш истаги, меҳнат фаолиятида ижтимоий установканинг зарурлиги ва бошқаларга нисбатан тобеликни ҳоҳламаслик каби мотивлар ҳисобланади. Иккинчи гуруҳ омиллари ўзи ва оиласи учун моддий маблағнинг орттирилиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши учун пул ишлаб топиш мотивларидир. Учинчи гуруҳга ўзини ўзи фаоллаштириш, ривожлантириш, ўзини намоё қили эҳтиёжларининг қондирилиши ва бошқалар киради. Маълумки инсонлар табиатдан бирор-бир фаолият билан шуғулланмасдан туролмайдилар. Инсон нафақат истеъмолчи балки яратувчи бўлиб, яратиш жараёнид у ижоддан илҳом олади.Бу гуруҳга мансуб мотив жамият томонидан эҳтиёжларнинг қондирилиши ва бошқаларнинг ҳурматини қозониш билан боғлиқ. Мактаб ўқувчиларининг меҳнат тарбияси ҳам шу мотив билан боғлиқ равишда шакллантирилади. Меҳнат фаолиятининг умумий мотивлари юқорида айтиб ўтилганидек, аниқ касблар доирасида амалга ошади. Касб танлаш анчагина қийин ва мотивасион жараёндир. Ахир шахснинг тўғри касб танлаши кўпинча инсоннинг ҳаётдан қониқишга ҳамсабаббўлади. Инсоннинг қайси фаолиятини танлаши кўпроқ ташқи омиллар ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши жараёни ҳақида тўхталиши муҳимдир. Бу асосан ташқ ҳолат бақоларига, ўзининг имконият ва қобилиятларига, касб танлашдаги қизиқиш ва мойилликларига боғлиқдир. Ташқи ҳолатини баҳолаш, ижобий таъсир кўрсатадиган омллар, ўзидаишлаб топиладиган пулмиқдори, имтиёз, таклиф этилаётган корхона, муассасанинг яшаш жойига яқин бўлиши, транспот алоқаларнингқулайлиги, иш жойи эстетикаси ва ишлаб чиқаришнинг зарарли томонлари,жамоадаги психологик иқлим, мақтов ва тартибга чақириш кабиларни қамраб олади.Ўз имкониятларини баҳолаш соғломлиги, ишга яроқлилиги, касби бўйича муҳим сифатларга эгалиги билим даражаси, стрессларсиз ишгамойиллиги, юқори шовқинли ишда талаб этилган темп ва хотиржам ритм билан ишлай олиш имконияти кабиларни ўз ичига олади. Қизиқишларга мос равишда танланган иш жойини баҳолаш,айни вақтда ишлаётган муассасаси, корхонадаги имконият тўсиқлари, ишни бошқариш, касбий ўсиш, ташаббуснинг пайдо бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Баъзан қизиқиш бўйича иш жойини танлаш муҳим аҳамият касб этади. Иш жойини ва касбни танлашмотивлари Э.С.Чучунай томонидан классификация қилинган. У касб мотивларини қуйидагиларга ажратади:
1) Доминант (касбга қизиқишнинг устун туриши).
2) Вазият биланбоғлиқ (ҳар доим инсонни қизиқтириб келган шарт шароитларни рўёбга чиқариш).
3) Комформист.
4) Касбиймотивациялар (ўзига яқин ижтимоий оламнинг яъни яқинларини, дўст ва танишларининг маслаҳатлари билан).Касбга йўналтиришда ҳал қилувчи давр ўсмирнинг ўз истаги ёки заруратига кўра, танлаганва унинг меҳнат йўлини белгилайдиган касбгакиришиш давридир. Бу давр шунинг учун ҳам ҳал қилувчики, кишининг меҳнат йўли бўлиши, буйўлд у қанчаликузоқвақт муваффақиятли бора олиши ишлаб чиқаришни ходимла ўртасидаги муомалани энди ўқувчи эмас, балки бошқа ролни малакали ходим ролини қанчалик осон ёки қийин, тезёки секин ўзлаштиришига боғлиқ. Касбий мослашув – бу ёш инсоннинг аста-секин касбий меҳнат шароитига кириш вазифасига кўра эмас, балки унинг психик хусусиятига кўра талаба
ўқувчиликдан малакали ходимга айланишидир. Организмнинг ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат режимига мослашиш тарзида биологик кўникиш элементларини ҳам ўз ичига олган ҳолда касбга кўникиш бир бутунликда ижтимоий кўникишнинг асосий тури ҳисобланади.Касбий мослашув даври одатда учта ўзига хос босқич бўйича борадики, уларнинг ҳар бири касбий таълим педагоглари учун жуда муҳим хусусиятга эга.
1. Касбий мослашишнинг биринчи босқичи таништириш бўлиб, ўзининг
атроф муҳитидагиянги ролини англашидан иборат. У танланган касб бўйича
муайян малака олишга қарорқилгандан бошланади ва ишлаб чиқариш таълимига дастлабки назарий тайёргарлик даврида, ўқувқобилиятлари касб-ҳунар коллежи таянч корхон билан танишишдан бошланади. Касбий мослашишнинг бу биринчи босқичида қабулқилинган қарорнинг тўғрилигини ўсмир ўзи баҳолайди. Касбга, ишлаб чиқариш меҳнати гуруҳларига ва ўқитувчиларига, касб-ҳунар келлежи ва корхонага муносабати вужудга келади. Ўсмир ўз келажагига назар ташлайди ҳамда танлаган касбида қандай жозибали ва қандайдир камчилик томонларини кўради. Соҳалар ҳақидаги ўй- хаёллар барбод бўлади. Ҳамда янги умид ва интилишлар пайдо бўлади. Таъсирчан ўсмирларонгида сабабларнинг қаттиқ кураши кетади. Бу кураш оқибати бошқа бир машғулотга бўлган олдинги интилишлар энгадими ёки янги эгаллаш мавқега мувофиқ янгиинтилишлар туғиладими, буларнинг ҳаммаси биринчи машғулот: муаллим ва яқин келажакда ўқиш ва ишга тўғри келадиган касб ҳунар коллежи ва корхоналарнинг тузилиши улардаги умумий шароитлар уйғотадиган таассуротга боғлиқ бўлади.2. Касбий мослашишнинг иккинчи тайёрлов босқичи –ижтимоий умумий техника ва махсус предметлар ҳамда ўқув хоналарида ишлаб чиқариш таълимини асосли ўрганишдан иборат бўлиб, бу касб ўрганишдир. Бу эрда ҳам танланган меҳнат йўлини баҳолаш давом этади. Атроф муҳитга, таълимга ва ўзлаштирилаётган меҳнатга муносабат ўзгаради. Бироқ ҳал қилувчи нарса таассурот эмас, балки ўқув меҳнатидаги ютуқ ва камчиликлар бўлади. Касбий мослашишнинг анча узоқ ва маъсулиятли бўлган бу босқичида касбини ўзлаштираётган малакали ходим шахсининг даслабки шаклланиши юз беради.
Бу шаклланишнинг муваффақияти ўзининг ўқув меҳнати натижасидан
қаноатланиши ва қаноатланмаслигига боғлиқ ютуқлар қувонтиради ва илҳом беради, янада каттароқ муваффақиятларга ундайди, тасодифий
муваффақиятсизлик янада кўпроқ кучни сафарбар қилишни талаб қилади. Аммо бундай ҳолат тез-тез бўлиб турса, доимий муваффақиятсизлик эса ишдан, ўқишдан ва касбдан ихлосини қайтаради. 3. Ўқув предмети ва ишлаб чиқариш машқларига бўлган қизиқишнинг пайдо бўлиши, кучайиши ёхуд йўқолишини ҳамда касбни ёқтирмайқолишиана шу ютуқ ва муваффақиятсизликларга боғлиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси аввало педагогларга ўқувчиларнинг ютуғи ва муваффақиятсизлиги ўқувчининг руҳий ҳолатига кўра қанчалик эътибор беришларига ҳамда уларнинг қанчалик моҳирлик билан бошқара билишига боғлиқ.4. Касбий мослашишнинг учинчи асосий босқичи ёш инсоннинг корхона ходимлари муҳитига сингишидир. Бу босқич ўқувчи-талаба ўзини ўраб олган ўша жамоанинг аъзоси сифатида ҳис қиладиган аммо улар даражасида малака орттирмаган меҳнат унумдорлиги ва маҳсулоти сифатини таъминлай олмайдиган, баъзан хато ва бепарволикларга йўл қўядиган, ишлаб чиқариш амалиёти даврида бошланади. Расмий жиҳатдан ўзининг тенглиги ва атрофдаги кишилар билан ишлаб чиқариш малакасида тез эмаслиги ҳамда уларнингёш ходимга «темир қанот қушча» деб муносабатда бўлишини англаш унинг бу босқичдаги касбий мослашиш жараёнини фавқулодда мураккаблаштириб қўяди. Буни ижобий ҳал қилиш эса амалиётда корхона ходимлари билан ўзаро муносабати қандай бўлиши касб-ҳунар коллежини тугатгач уларбилан биргаликда қиладиган меҳнатга боғлиқ бўлади. Касб-ҳунарга мослашиш шароитибир нечта таъсир этувчи омиллар натижасида юзага келади. Уларнинг биринчиси ташқи таъсир омиллари бўлиб, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларига мўлжалланган маънавий-тарбиявий ишлар, ижтимоий-тарбиявий меҳнат, оилавий тарбия, жамоатчилик тарбияси каби тармоқлардан иборат. Мактабдаги ва атрофдаги муҳит, ота-онанинг касби-кори, шахснин ички ва ташқи табиати, оилавий касб-ҳунар анъаналаридан ташкил топган ижтимоий педагогик омиллар иккинчи гуруҳ ҳисобланади. Учинчи гуруҳга касб-ҳунарни тўғри танлай олиш, унга нисбатан қизиқиш, малака, иш шароити, меҳнат фаолиятининг самарадорлиги каби ўзига хос омиллар киради. Ана шу омилларни уйғунлаштириш касбга мослашув жараёнига ижобий таъсир этиш баробарида таълим – тарбия тизимига илғор педагогик технологияларни ва иш тажрибаларини жорий қилишни тақозо этади. Бундай педагогик тадқиқотлар ёшларнинг муайян касб-ҳунарни мукаммал ва тез фурсатда эгаллашига ёрдам беради. Бу ҳол ўз навбатида шахс ва жамият манфаатларига хизмат қилади.
Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish