1. Иқтисодиёт / Саноат]



Download 194,34 Kb.
Sana13.06.2022
Hajmi194,34 Kb.
#662120
Bog'liq
647 02.08.2019




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Саноат]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги маҳаллий зотларни такомиллаштириш, қуёнлар селекцияси ва генетикаси соҳасида рақобатбардош маҳаллий технологиялар мажмуасининг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, тармоқни келгусида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
қуёнчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини такомиллаштириш ва рақобатбардош маҳаллий технологиялар яратиш, сунъий уруғлантириш ишларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар асосида қуёнчилик тармоғида инновацион технологиялар ва илғор конструкторлик намуналарини амалиётга жорий этиш;
қуёнларнинг сермаҳсул зотлари ва дурагайларини кўпайтириш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган селекция-наслчилик концепциясини ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қуёнларнинг маҳаллий зотларини такомиллаштириш ва наслини яхшилаш бўйича селекцион ва генетик илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда қуёнчилик тармоғини келгусида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилиш ҳамда генетик тадқиқотлар ўтказиш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
таълим, фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялашни, қуёнчилик тармоғининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
3. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
Марказ фаолияти билан боғлиқ харажатлар дастлабки икки йил давомида «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки маблағлари ҳисобидан қопланади.
5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
шартномавий асосда фаолият соҳаси бўйича ишлар бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Марказ ходимларининг малакасини ошириш мақсадида мутахассисларнинг йўналишлар ихтисослигига мувофиқ етакчи халқаро илмий марказларида қайта тайёргарликдан ўтишини ташкил қилсин. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қуёнларнинг янги зотларини олиш учун илмий-генетик тадқиқотларни, илмий-техник дастурларини молиялаштириш учун танлов асосида грантлар ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:
бир ой муддатда Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этсин ҳамда юқори малакали мутахассислар ва илмий к\адрлар билан тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки билан биргаликда икки ой муддатда Марказни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини якунига етказсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмаларига биноан Марказда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визасини расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаларига биноан Марказда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ҳамда муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказнинг буюртмаларига асосан белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун иштирок этувчи хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномалар берилиши (амал қилиш муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (амал қилиш муддатини узайтирилиши)ни таъминласин.
11. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Шалола МФЙ, ЎзЧИТИ кўчасида жойлашган Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 август,
647-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 647-сон қарорига
ИЛОВА
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказининг
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 16 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/647/3509-сон)

Download 194,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish