Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


192
― Хўш, ― дедим мен жиддий тортиб. Мени соғ-омон уйимга
қайтаришди, демак, у ҳар дақиқада кетиши мумкин. Шу сабаб уни гап
билан чалғитиб туришим керак. — Уч кун ичида нималар билан банд
бўлдинг?
― Айтарли ҳеч нима, ― деди у ҳушёр тортиб.
― Яхши...
― Нега бирдан ўзгариб қолдинг?
― Агар сени тушимда кўрмаётган бўлсам, унда менга нима деб жавоб
берган бўлардинг?
У хўрсинди.
― Агар ҳаммасини айтиб берсам даҳшатли туш кўрмаётганингга
ишонасанми?
― Даҳшатли туш? — қайта сўрадим ғашим келиб. — Балки, бор гапни
айтсанг, ишонарман.
― Ов қилдим...
― Бошқа иш топа олмадингми? — Бу ухламаётганимни исботлай
олмайди.
У иккиланди, кейин сўзларни танлаб-танлаб гапира бошлади: Мен ўлжа
учун ов қилмадим. Изига тушгандим...
― Кимнинг изига тушдинг? — сўрадим тушунмай.
― Айтишга арзимайди, — деди у, лекин безовталанаётгани, ниманидир
яшираётгани сезилиб турарди.
― Тушунмадим...
У кўзини олиб қочди.
― Мен... ― деди у чуқур хўрсиниб. ― Сендан кечирим сўрашим керак.
Аслида бу гуноҳимни узр билан юва олмайман. Лекин сен билишинг
керак, — у ҳаяжонланганидан тез гапирар, унинг гапи мазмунини
тушиниш учун бор диққатимни жамлашимга тўғри келарди. — Мен
билмагандим, мен кетганимдан кейин юз берган воқеалардан хабарим йўқ
эди... Мен бу ер сен учун хавфсиз деб ўйлагандим. Виктория хаёлимга
ҳам келмаганди. Унинг қайтганини ҳам билмасдим. Тан оламан, уни
буткул унутгандим, аслида унга кўп аҳамият бермагандим, фақат
Жеймсни йўқ қилишни ўйлаганман. Лекин ҳақиқатга кўз юмган эканман,
Виктория Жеймсга қанчалик боғланиб қолгани хаёлимда ҳам йўқ эди.
Энди уни тушуняпман, Виктория Жеймс уни ташлаб кетмаслигига қаттиқ
ишонган. Ўзимга ҳаддан ортиқ бино қўйганим панд берди, унинг
туйғулари жиддийлигини тушуна олмадим. Сени бу ерда ёлғиз, ҳимоясиз
ташлаб кетганимни ҳам оқлаб бўлмайди. Элисга айтган гапларингни ўз
ҳаётингни ҳали ғўр, Викториядан ҳам хавфли турланувчиларга ишониб
топширганингни эшитганимдан сўнг, — Эдвард гапира туриб титраб
кетди. — Илтимос, ишон, ҳеч нарсадан хабарим йўқ эди. Ўзимни
юрагидан жароҳат олгандек ҳис қиляпман, ҳозир ёнимда бўлсангда,
қўлларингдан тутиб турсамда, бахтсизман. Шунда ҳам ўзимни кечира
олмаяпман.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish