Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


85
ўрмонга уриб, кўздан йўқолди. У қочди! Шу заҳоти бўрилар унинг изидан
тушишди. Бир нафасда сайҳонлик тинчиб қолди. Худди ҳаммасини ер
ютгандек яна бир ўзим қолдим. Бўлиб ўтган воқеаларга ишонгим келмай
ерга тиз чўкканча ўкириб йиғлаб юбордим. Бу ердан тезроқ кетишим
керак! Бўрилар Лоранни тутиб, кейин менинг ёнимга қайтиши мумкин.
Ёки Лоран қайтармикан? Балки қайтмаса-чи?
Оёғимда жон қолмагани учун ўрнимдан тура олмасдим. Ҳозиргина рўй
берган воқеани қандай изоҳлашни билмасдим. Вампирлар бўридан,
умуман ҳеч қандай махлуқдан қўрқиб қочмаслиги керак-ку! Ҳар қандай
ўткир тишли бўри ҳам уни ғажиб ташлай олмайди. Лекин... Нега унда
бўрилар мендек ожиз ўлжанинг ёнидан бепарво ўтиб, танаси совуқ
Лораннинг кетидан кетишди. Бемаънилик.
Амаллаб ўрнимдан турдим ва оёқларим чалишиб ўзимни дарахтлар
орасига урдим. Кейинги соатлар ўта машаққатли бўлди. Сайҳонликни
топганимдан уч баробар узоқ вақт давомида ўрмондан чиқиш учун йўл
қидириб югурдим.
Компасга қараш эсимга тушгунига қадар қоронғу ўрмоннинг ичкарисига
кириб кетгандим. Кейин ҳар дақиқада тўхтаб компасга караб, йўл
аниқлашимга тўғри келди. Кутилмаганда эшитилган шитир-шитирдан
чўчиб тушдим, қуюқ япроқлар орасидан кўзга ташланган шарпа ўрмон
сойкасининг қаттиқ қичқириғидан чўчиб, қарағайга урилиб ағанаб
тушдим. Дарахт шохлари қўлларим, юзимни шилиб юборди. Менинг
шовқинимдан чўчиб сакраган олмахонни кўриб ўтакам ёрилиб,
қичқириб
юбордим. Ниҳоят дарахтлар орасидан йўл кўринди. Кимсасиз ката йўлга
отилиб чиқарканман, пикапим турган жойдан бир мил наридан
чиққанимни тушундим. Машинамга етиб келиб ўтирар эканман бақириб
йиғлаб юбордим...
Уйимга етиб келгунча анча тинчландим. Дадамнинг полиция машинаси
уй йўлагида турарди. Уйга етиб келганимдан сўнг кеч бўлиб қолганини
сезибман.
Ғира-шира қоронғулик ортидан зулмат бостириб келарди.
― Белла? - деди дадам уйга кириб улгуришим биланоқ ғазаб билан
остонада пайдо бўларкан. ― Қаерда эдинг?
Тўғрисини айтиш керак, чунки дадам дугоналаримга қўнғироқ қилиб
улгурган бўлса керак.
― Сайрга чиққандим, — тўғрисини тан олдим.
Дадамнинг кўзи ғазабдан қисилиб кетди.
― “Жессика билан дарс қиламан” дегандинг-ку! Сенга ўрмонга борма,
демаганмидим?
― Айтгандингиз, дада. Хавотир олманг, бошқа қайтарилмайди, ― дедим
дадамнинг ғазабидан чўчиб. Дадам менга бошдан-оёқ ҳайрон бўлиб
тикилди.
Шундагина бир неча марта йиқилганимни, усти-бошим лой-тупроқлигини
эслаб чўчиб тушдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish