143
нарсалар, унинг оиласи, ўқиши, хуллас бир кишидан бошқа ҳамма нарса
ҳақида гаплашдик.
Карлайл тунлари Итакада ишласа, кундузлари Корнелледа дарс бераркан.
Эсми эса тарихий ёдгорлик ҳисобланган ўн еттинчи асрда қурилган ўрмон
четидаги уйни таъмирлаш билан банд. Эммет билан Розали навбатдаги
асал ойини ўтказиш учун Европа бўйлаб саёҳатга чиқишибди. Жаспер эса
Корнеллега ўқишга кириб, бу гал фалсафани ўрганаётган экан. Элис эса
ўз ҳаётига доир шахсий текширувини ўтказибди. У мен ўтган йил баҳорда
тўсатдан билиб қолган маълумотларимга аниқлик киритибди. У ўзи
умуман эслолмайдиган, одам ҳолатидаги умрининг сўнгги
йилларини
ўтказган бошпанасини қидириб топибди.
― Исмим Мэри Элис Брэндон бўлган экан, — гап бошлади у хотиржам.
— Синтия исмли синглим ҳам бўлган. Унинг қизи, яъни жияним ҳали ҳам
ҳаёт бўлиб, Билоксида яшаркан.
― Сени нега у ерга... жойлаштиришганини аниқладингми? Ота-она ўз
фарзандини жиннихонага топшириши мумкинлигини тасаввур қила
олмасдим.
Келажакни кўра олса нима бўлибди?
У бош силтади.
― Улар ҳақида жуда кам маълумот топдим. Микроплёнкадаги барча эски
газеталарни ўқиб чиқдим.
Оиламиз кам тилга олинган экан, улар
жамиятнинг кенг ёритиладиган қисмига киришмаган. Фақат ота-онамнинг
ва Синтиянинг тўйи ҳақдаги маълумотларни топдим.
У қариндошларининг исмини иккиланиб тилга олди.
― Менинг туғилганим ва... ўлганим ҳақда ҳам ёзилган экан. Ўзимнинг
қабримни ҳам топдим. Клиниканинг архивидаги ҳужжатларни
текширдим, у ердаги сана билан қабрим устидаги тошда битилган сана
бир хил экан...
Нима дейишни билмай, жим бўлдим, бир зумлик сукунатдан сўнг Элис
бетараф мавзуга ўтди.
Калленлар яна бирга экан, фақат таътилларни Деналида Танянинг оиласи
билан ўтказишларини айтмаганда. Мен унинг ҳар бир сўзини, ҳатто
арзимас янгиликларини ҳам жон қулоғим билан тинглардим. У
мени
қизиқтирган одам ҳақида умуман оғиз очмади,
бунинг учун ундан
миннатдор бўлдим. Ўзим тегишли бўлишни жуда истаган оила ҳақидаги
воқеаларни эшитишнинг ўзи кифоя эди мен учун. Дадам қоронғу
тушганда қайтиб келди, кўринишидан олдингидан ҳам баттар тушкун
кайфиятда эканлиги кўриниб турарди. Эрталаб Гаррини кўмиш
маросимига бориши лозим эди. Мен яна Элиснинг ёнида қолдим.
Эрталаб тонг отмасдан кийиниб зинадан тушиб келаётган дадамни таний
олмай қолдим. У
полиция формасини ечиб, урфдан қолган қора
костюмини кийиб, катта галстугини тақиб олганди. Дадам бизни уйғотиб
юбормаслик учун оёқ учида юриб эшикка йўналди. Мен ўзимни уйқуга
солиб, дадам кетгунча кутдим. Элис ҳам ухлагандек ётаверди. Дадам
Do'stlaringiz bilan baham: