Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


139
Бор гапни айтсамми-йўқми, деб ўйланиб қолдим. Агар айтсам, унда кимга
кўпроқ садоқат сақлаган бўламан, Жейкобгами ёки Элисга?
Сир сақлаш жуда оғир. Қолаверса, Жейкобнинг барча гапдан хабари
бўлганидан кейин, Элис ҳам билиб қўйса ёмон бўлмайди деган қарорга
келдим.
― Биласанми... умуман олганда, хуллас, Жейкоб — турланувчи, —
тўғрисини айтиб елкамдан тоғ тушгандек бўлдим. — Агар ҳудудда
вампирлар пайдо бўлса, квилетлар бўрига айланишади. Улар Карлайлни
қадим замонлардан бери танишади.
Элис менга қараб қотиб қолди.
― Итнинг ҳиди қаердан келгани энди тушунарли, — деди кейин.
― Ҳид...
― Ҳа, сендан бадбўй ҳид келяпти. Демак, турланувчи дегин...
― Шунақа. Форксда охирги марта турланувчилар яшаган пайтда сен
Карлайллар оиласи билан бўлмагансан, шекилли?
― Йўқ, уларга дуч келмаганман. Демак энг, яқин дўстинг бўри экан-да?
Мен хижолат тортиб бош силкидим.
― Анча бўлдими?
— Унчалик эмас, у турланувчига айланганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани
йўқ.
У менга тикилиб қолди, кейин:
― Эдвард ҳақ, ― деди. ― Сен хавф-хатарни ўзингга оҳанрабодек
тортасан.
Ахир улардан узоқроқ юришинг керак эди-ку?!
― Улар ёмон эмас, — дедим унинг танқидидан кўнглим оғриб.
― Албатта, токи ўзини назорат қила олмай қолгунича, — пичинг қилди у.
— Қўйсанг-чи, Белла, сенинг ўрнингда бошқа бўлганда биз — вампирлар
шаҳардан кетганидан кейин яхшироқ даврага қўшиларди. Сен эса...
У билан тортишиб ўтирмадим. У ёнимдалигидан бошим кўкка етганди.
― Йўқ, Элис, аслида вампирлар шаҳарни тарк этгани йўқ. Ҳамма муаммо
шунда. Агар турланувчилар бўлмаганида Виктория мени аллақачон тутиб
олган бўларди. Агар Жейк ва дўстлари бўлмаганида Лоран мени ундан
олдин нариги дунёга равона қиларди...
― Виктория... Лоран? — Элиснинг қоп-қора кўзларидан ўт чақнагандек
бўлди.
― Ўзинг билганингдек, хавф-хатар тортиш бўйича биринчиман, — дедим
вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиб.
― Менга ҳозироқ ҳаммасини бир бошидан гапириб бер, — буюрди Элис.
Мен барини бир бошидан гапириб бердим, фақат Эдварднинг товушини
эшитишимни айтмадим. Сувдаги оловни айтганимда Элиснинг кўзлари
ғазабдан ёниб кетди, гапни Гарри амакининг ўлими билан якунладим.
― Демак, бизнинг кетганимиз сенга ҳеч бир яхшилик олиб келмабди-да,
шундайми? Бугун ҳам қизиққонлигим сабаб келдим, аслида
аралашмаслигим керак эди. Кўрқиб кетдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish