Ўзр молия вазирининг 15


-§. СОТИШНИНГ СОФ ҚИЙМАТИ



Download 145,5 Kb.
bet5/10
Sana30.04.2022
Hajmi145,5 Kb.
#600531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БХМС 4 янги тахрир

6-§. СОТИШНИНГ СОФ ҚИЙМАТИ
40. Товар-моддий заҳиралар, агар сотишнинг соф қиймати уларнинг таннархидан паст бўлса, сотишнинг соф қиймати бўйича акс эттирилади. Сотишнинг соф қиймати товар-моддий заҳираларнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича белгиланади.
41. Сотишнинг соф қийматини аниқлаш мақсадида товар-моддий заҳираларни қайта баҳолаш - улар қийматини жорий қийматга мувофиқлаштириш мақсадида товар-моддий заҳиралар қийматини вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
42. Товар-моддий заҳиралар уларнинг алоҳида бирликлари таннархини қайта баҳолашни ўтказиш санасида шаклланган ўхшаш баҳоланадиган товар-моддий заҳираларнинг ҳужжат билан тасдиқланган жорий қийматлари бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан қайта баҳоланади.
Қайта баҳолаш ташкилот томонидан мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига (лицензиясига) эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилот (мутахассис-экспертлар)ни жалб этиш орқали амалга оширилади.
43. Товар-моддий заҳиралар бирлигининг жорий қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
а) ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган товар-моддий заҳиралар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;
б) харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭАВда товар-моддий заҳиралар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва товар-моддий заҳираларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади;
в) тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
д) баҳоловчининг товар-моддий заҳиралар тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.
44. Товар-моддий заҳиралар, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган ёки уларни сотишнинг соф қиймати пасайган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Товар-моддий заҳираларнинг қиймати, агар эътироф этилган бутлаш харажатлари, заҳираларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар ёки мўлжалланган сотиш харажатлари ошган бўлса, камайтирилиши мумкин. Товар-моддий заҳираларни сотишнинг соф қийматига қадар таннархдан паст арзонлаштириш амалиёти заҳираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида товар-моддий заҳиралар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун қўлланади.
45. Товар-моддий заҳиралар одатда “моддалар бўйича усул” асосида сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган товар-моддий заҳираларни гуруҳлашдан, яъни: маҳсулотнинг биргина ассортиментига тааллуқли бўлган; худди ўша вазифа ёки пировард ишлатишга эга бўлган; биргина географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки бозорида талаб қилинадиган; маҳсулотнинг ушбу ассортиментида бошқа материаллардан амалда алоҳида баҳоланиши мумкин бўлмаган товар-моддий заҳиралардан фойдаланиш мумкин. Товар-моддий заҳираларни муайян тармоқ ёки биргина географик зонада тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки товар-моддий заҳираларга таснифлашга асосланиб арзонлаштириш тўғри эмас.
46. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бошқа материаллар, агар улардан тайёрланган маҳсулот жорий қийматда сотилса, таннархдан паст қилиб арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар материаллар нархининг тушиши муносабати билан тайёр маҳсулот нархи пасайтирилса, яъни ушбу материаллардан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи мазкур тайёр маҳсулотни сотишнинг соф қийматидан ошса, материаллар қиймати камайтирилиши лозим. Шунга ўхшаш материалларни сотиб олиш харажатлари сотишнинг соф қийматини баҳолашнинг энг ишончлиси бўлиши мумкин.
47. Товар-моддий заҳиралар таннархининг ушбу товар-моддий заҳираларни сотишнинг соф қиймати суммасидан ошадиган суммаси, яъни қайта баҳолаш натижасида товар-моддий заҳираларнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади.
48. Ҳар бир кейинги даврда сотишнинг соф қийматини янгидан қайта баҳолаш ўтказилиши мумкин. Иқтисодий конъюнктуранинг ўзгарганлиги сабабли ташкилотнинг мулкидаги илгари қиймати пасайтирилган товар-моддий заҳирани сотишнинг соф қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики (тиклаш дастлабки ҳисобдан чиқариш миқдорлари билан чекланган), бунда янги баланс қиймати мазкур БҲМСнинг 51-бандида назарда тутилган тартибда ушбу икки қийматнинг энг ками - таннарх ёки қайта кўриб чиқилган сотишнинг соф қийматига қадар келтирилади.



Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish