Ўзр молия вазирининг 15



Download 145,5 Kb.
bet1/10
Sana30.04.2022
Hajmi145,5 Kb.
#600531
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БХМС 4 янги тахрир


ЎзР Молия вазирининг 15.06.2006 й.даги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 17.07.2006 й.да 1595-сон билан рўйхатга олинган


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


4-сонли БҲМС
ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР
(янги таҳрирда)

Муқаддима


1-§. Умумий қоидалар
2-§. Товар-моддий заҳираларни тан олиш
3-§. Харид қилинган товар-моддий заҳираларнинг таннархи
4-§. Ташкилотда ишлаб чиқарилган товар-моддий заҳираларнинг таннархи
5-§. Товар-моддий заҳираларнинг таннархини аниқлаш усуллари
6-§. Сотишнинг соф қиймати
7-§. Товар-моддий заҳираларнинг чиқиб кетиши
8-§. Инвентарь ва хўжалик анжомларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари
9-§. Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
10-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
11-§. Товар-моддий заҳираларни инвентарлаш
12-§. Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олишнинг тизимлари
13-§. Ахборотни очиб бериш

Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.




1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсга (кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий заҳираларнинг бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишини белгилаш ҳисобланади.
2. Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тан олиш пайтини белгилаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш; товар-моддий заҳиралар таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, харажатларни, шу жумладан харажат сифатида товар-моддий заҳиралар қийматини кейинчалик тан олиш; товар-моддий заҳиралар қийматини сотиш (баҳолаш)нинг соф қийматига қадар камайтириш; уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни, шунингдек улар бўйича ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини аниқлаш.
3. Мазкур БҲМС қоидалари пудрат қурилиши бўйича тугалланмаган ишлар, шу жумладан улар билан боғлиқ хизматлар бўйича контрактлар ва молиявий дастакларни ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўлланмайди.
4. Мазкур БҲМСда қўлланиладиган атамалар:
а) товар-моддий заҳиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар;
б) сотишнинг соф қиймати - товар-моддий заҳираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати;
в) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий заҳираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма;
г) бевосита харажатлар - алоҳида турдаги товар-моддий заҳираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари;
д) билвосита харажатлар - бир неча турдаги товар-моддий заҳираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари, улар муайян товар-моддий заҳиралар бирликлари таннархига бевосита киритилмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирликлари таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади;
е) бўлиниш нуқтаси - ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти, бу ерда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг алоҳида турлари аниқ идентификацияланади;
ж) идиш - маҳсулотлар (товарлар)ни сақлаш, ўраб-жойлаш ва ташиш учун ишлатиладиган буюмни ифода этувчи моддий объект.
5. Товар-моддий заҳиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин:
а) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар заҳиралари;
б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар;
в) деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади;
г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси - сотиш учун мўлжалланган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив);
д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин.
6. Инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активлар киритилади:
а) хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
б) қиймати бир бирлик (комплект) учун хизмат муддатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда бўлган буюмлар. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида уларни инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;
в) кўрпа-тўшаклар;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказо);
д) ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;
е) уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, матраплар ва ҳоказо).
7. Товар-моддий заҳиралар бухгалтерия ҳисобининг бирлиги ташкилот томонидан мустақил равишда, ушбу заҳиралар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш ҳамда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш мақсадида белгиланади. Товар-моддий заҳираларнинг хусусиятлари, уларни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тартибига боғлиқ ҳолда товар-моддий заҳираларнинг бирлиги номенклатура рақами, туркум, бир турдаги гуруҳ ва ҳоказо бўлиши мумкин.



Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish