51
юра қолинглар”,
(деб)
бир-бирларини чақирдилар. Сўнг: “Бугун у
(вақтда)
устларингизга бирон
мискин кириб қолмасин-да,
(дейишиб)
бир-бирларига пичирлаган ҳолда жўнаб кетдилар. Улар ѐмон
ният билан қодир бўлган ҳолларида тонг саҳарлаб бордилар. Қачон уни кўришгач,
(аввал)
: “Шак-
шубҳасиз, биз йўлдан адашиб қолдик”, дедилар.
(Сўнг:)
“Йўқ, биз маҳрум бўлибмиз!” дедилар.
(Шунда)
уларнинг энг адолатлиси: “Мен сизларга тасбеҳ айтмайсизларми, демаганмидим?” деганди, улар:
“Эй Раббимиз,
(Сен ҳар қандай нуқсондан)
Поксан. Албатта, биз зулм қилувчи бўлдик”, дедилар. Сўнг
бир-бирларига боқиб, маломат қила бошлашди. Улар дедилар: “Эй, ўлим бўлсин бизга! Ҳақиқатан,
биз ҳаддан ошувчи бўлдик. Шояд Парвардигоримиз бизга ундан ҳам яхшироғини алмаштириб берса.
Биз Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат қилувчимиз”. Мана шундай азоб бор. Агар билсалар, охират
азоби янада каттароқдир. Албатта, тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида
(ноз-)
неъмат
боғлари бор”
(“Қалам” сураси, 17-34-оятлар).
Қадимда бир солиҳ киши ўтганди. Унинг ҳосилдор боғи бор эди. Ҳосил йиғиб олинадиган пайт
келганида ҳалиги
киши бева-бечораларни, камбағалларни чақириб, улушларини берарди. Бу билан мол
ҳақини адо этарди. Ўша солиҳ
киши вафот этгач, боғ унинг ўғилларига мерос бўлиб қолди. Аммо ака-
укалар солиҳ отага муносиб ўринбосар бўла олишмади, бахиллик қилишди, камбағалларга ҳосилдан улуш
ажратмасликни ўйлашди. Одатга кўра, ҳосилни йиғиш бошланганда меваларни тезроқ
узиб олиш пайида
бўлишди. Шу мақсадда эртаси куни тонгдаѐқ ҳосилни териб олишга қасам ичишди, ўзаро келишиб олишди.
Оталари шунча йилдан бери қилиб келган эзгу ишни жинлари суймайди. Тунда ҳаммалари ухлаб
ѐтганларида боғ устидан Аллоҳ таоло юборган нарса бир айланди-ю, боғ мевалари худди узиб олингандек
шип-шийдам бўлиб қолди. Эрта тонгда ака-укалар бир-бирларини чақириб:
– Агар ҳосилни териб олмоқчи бўлсангиз, экинзорингизга тезроқ бора қолинг! – деб хитоб қилишди.
Улар боғ томон ҳовлиқиб
келар эканлар, биров эшитиб қолмаслиги учун пичирлаб гаплашиб, бир-
бирларига:
– Бугун боғингизга биронта мискинни йўлатманг! – деб уқтиришди. Уларнинг асосий мақсади
мискинларни боққа йўлатмаслик эди.
Ака-укалар боққа яқинлашиб қарасалар, серҳосил боғдан асар ҳам қолмабди. Буни кўриб аввалига:
– Биз йўлдан адашибмиз, бошқа боққа кириб қолибмиз, – дейишди. Лекин бир оз ўтиб, кўрган боғ
ўзлариникилигига амин бўлишгач:
– Биз боғимиздан айрилибмиз! – деб нола чекишди. Шунда ака-укалар ичидаги энг ақллиси уларга
қарата:
– Мен сизларга “Аллоҳга шукр қилинг, Унга тасбеҳлар айтинг, У Зотдан мағфират сўранг”,
демаганмидим?! – деди. Шунда улар қилмишларига пушаймон бўлиб:
–
Парвардигоро, Ўзинг нуқсон-камчиликлардан Поксан! Биз мискинлар ҳақини ман этиш билан
ўзимизга зулм қилдик, – дейишди. Шундан сўнг бир-бирларини маломат қилишга тушишди,
айбни бир-
бирига тўнкай бошлашди. Ахири барчалари хатони тан олиб:
– Биз исѐн қилдик, туғѐнга кетдик. Оқибатда бошимизга шундай кўргилик тушди. Энди
гуноҳларимизни тан олиб, тавба қилганимиздан сўнг шояд Раббимиз бизга бундан ҳам яхшироқ боғни ато
этса. Зеро, биз Аллоҳга рағбат қилувчимиз, Унинг мағфиратидан умидвормиз! – дейишди.
Шундан сўнг Аллоҳ бандаларга хитобан айтади:
– Менинг амримга хилоф иш тутган, бахиллик қилган, мискинлар ҳақини
поймол этган нобакор
кимсалар жазоси шу! Аммо охират азоби дунѐникидан қаттиқроқдир. Бироқ буюрганларимни бажарган,
ҳаром ишлардан тийилган тақводорлар учун жаннатлар бор. Улар у ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган,
инсон хаѐлига келмаган турли неъматлар билан сийланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: