Ўзини ўзи англаш муаммосининг психологик талқини



Download 63,5 Kb.
bet1/3
Sana06.06.2022
Hajmi63,5 Kb.
#640920
  1   2   3
Bog'liq
Uz-uzini anglas MEN 8-mavzu


ЎЗИНИ ЎЗИ АНГЛАШ МУАММОСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Ўзини-ўзи англаш соф ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг мазмун-моҳияти шахсни ўраб турган жамият нормаларига, шу жамиятда қабул қилинган ва эъзозланадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Кенг маънодаги йирик ижтимоий жамоалар эталон ролини ўйнаши оқибатида шаклланадиган ўзини-ўзи англаш - ўз-ўзини баҳолашнинг юксак даражаси ҳисобланади.
Ўзини-ўзи англашнинг шаклланиши жамиятнинг онгли аъзосини тарбиялашнинг зарур шартларидан биридир.
Ўзини-ўзи англаш соҳаси, яъни, «Мен» образининг йил сайин ўзгариб бориши жараёни бўлиб, аввал ўзини бошқалардан фарқлилигини, ўзича мустақил ҳаракат қилиш, мустақил фикр юрита олиш қобилиятини англаш, сўнгра эса, ўз-ўзини баҳолаш, англаш назорат қилиш хусусиятлари ривожланадики, улар хам фаол шахс психологиясининг таркибий қисмлари саналади. Ўзини-ўзи англаш – индивиднинг ўзи ҳақида нисбатан барқарор англанган тасуввурлари тизими бўлиб, унинг асосида индивид одамлар билан ўзаро муносабатини ўрганади.
Ўз ўзини англаш - бу биринчи навбатда инсон ўзини ўзи англашига туртки бўлувчи жараёнлар тизимидир. Шунингдек, ўзликни анлашни ўзлик ҳақида тасаввурлар, “Мен образи” ёки “Мен концепсияси” деб ҳам аташ мумкин. Инсон онг ёрдамида ўз ўзини англайди ва бу жараёнда бир қатор ички воситалар тизими (тасаввурлар, образлар, тушунчалар ва ҳ.к.)дан фойдаланади. Булар орасида инсоннинг ўз ўзи ҳақидаги тасаввурлари – ўз шахсий сифатлари, қобилиятлари ва мотивлари катта аҳамиятга эга. Ўзлик ҳақидаги тассаввурлар бир томондан ўзликни англаш жараёнининг маҳсули, иккинчи томондан эса бу жараённинг кечиши учун зарур шароит, восита ҳисобланади.
“Мен образининг” икки томони (аспекти) мавжуд бўлиб, булар: ўз ўзини билиш (англаш) ва ўз ўзига муносабат билдириш (ўз ўзига баҳо бериш)дир. Инсон ўз ҳаёти давомида ўзи ҳақидаги билимларга, турли хил маълумотларга эга бўлиб боради. Шу билимлар унинг ўз-ўзи ҳақидаги тасаввурлари яъни “Мен консепсияси”нинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бироқ ўз ўзи ҳақидаги билимлар, табиийки, унга бефарқ эмас: билимларда намоён бўлувчи эмоциялар, баҳолар ва шу кабилар ўз ўзига муносабатнинг баланд ёки паст бўлишини таминлаб беради. Инсоннинг ўзи ҳақидаги билимлари ва ўз ўзига муносабати ҳар доим ҳам онгли равишда мавжуд бўлмаслиги мумкин. “Мен образининг” баъзи қисмлари онг ости соҳасида бўлиб, инсон буни тўлиқ онгли равишда англамаслиги ҳам мумкин.
Ўз ўзини англашнинг шаклланишидаги бу икки жиҳат яъни ўз ўзини билиш ва ўз ўзига муносабат билдириш ҳамда уларнинг онглилик ёки онгсизлик даражаси бу борадаги бир қанча тадқиқотларнинг методологик муаммоларини ечишга ёрдам беради. (Ядов В.А. 1975.)
Ижтимоий индивид даражасида инсоннинг активлиги бошқа эҳтиёж яъни жамиятнинг бир қисми бўлиш истаги, жамият томонидан тан олиниш ҳисси билан боғлиқдир. Бу активлик индивид томонидан ўзлаштирилган ижтимоий нормалар, қоидалар, анъаналар ва ҳ.к.лар орқали бошқарилиб турилади. Ўзини ўзи англаш инсонга бу активликлар қаторида мўлжал олишга ёрдам беради ( ўзида бирлашган жинсий, ёш, этник, фуқаролик, ижтимоий-ролли идентикликни шаклланиши ҳисобига). Бу фарқлар ҳисобига субъект ўзини эталонлар билан, бу эталонлар орқали эса ўзини бошқа одамлар билан солиштиришга ҳаракат қилади. Инсон учун зарур бўлган -жамиятда тан олиниш ҳисси унинг ўз ўзига бўлган муносабатида акс этади яъни бу ўзгаларнинг шу шахсга бўлган муносабатларини (бошқалар томонидан тан олиниш ёки рад этилиш) шахс ички оламига кўчишидир
Шахс даражасида субектнинг активлиги биринчи навбатда ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш эҳтиёжи (меҳнатда, севгида, спортда ва ҳ.к.) ва ўз шахсий қобилиятлари, имкониятлари, мотивларини рўёбга чиқариш орқали намоён бўлади. Шунинг учун ўз ўзини англашда етакчи ўринни диференциаллашган, шаклланаётган “Мен концепсияси” эгаллай бошлайди. Ўз ўзига муносабат билдиришнинг асоси ўз ўзини такомиллаштириш эҳтиёжи бўлиб қолади; ўз ўзини англаш ўзининг шахсий сифатлари ва хислатлари ҳамда ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳисси билан асосланувчи мотивларга нисбатан баҳолана бошлайди.
Факторли анализ натижаларига кўра ўз ўзига муносабат билдириш жуда мураккаб жараён бўлиб у ўзига нисбатан ва ўзига қарши бўлган долзарб умумий ҳислар, ёки бундан ҳам хусусий жиҳатлар: ўзи ҳақида қизиқиш ёки ўз ўзига қизиқиш, ўз ўзига яқинлик, ўзгалар муносабати кутилмасидан иборатдир.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики ўз ўзини англаш муаммоси ҳар бир замон ва ҳар бир йўналиш учун ўзига хос мураккаб ва қизиқарили мавзудир. Шу сабабли бу мавзуни ўрганиш муҳим ва долзарблик касб этиши аниқдир.

2. ЎЗИНИ ЎЗИ АНГЛАШ ВА ИЖТИМОИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ.


Ҳар биримизнинг жамиятдаги ўрнимиз, унинг қачон ва қандай шароитларда пайдо бўлгани, жамиятга қўшилиб яшашимизнинг психологик механизмлари жараёни психологияда ижтимоийлашув деб юритилади.
Демак, ижтимоийлашув - инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт - фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёнидир. Содда тил билан айтганда, ижтимоийлашув - ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, талаблари, кутишлари ва таъсирини қабул қилган ҳолда, ҳар бир ҳаракати ва муомаласида уни кўрсатиши ва керак бўлса, шу ижтимоий тажрибаси билан ўз навбатида ўзгаларга таъсирини ўтказа олиши жараёнидир.
Ижтимоийлашув энг аввало одамлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликда турли фаолиятни амалга ошириш жараёнини назарда тутади. Ташқаридан шахсга кўрсатилаётган таъсир оддий, механик тарзда ўзлаштирилмай, у ҳар бир шахснинг ички руҳияти, дунёни акс эттириш хусусиятлари нуқтаи назаридан турлича субъектив тарзда идрок этилади. Шунинг учун ҳам бир хил ижтимоий муҳит ва бир хил таъсирлар одамлар томонидан турлича ҳаракатларни келтириб чиқаради.

Download 63,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish