Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“ (Ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан олдин зарур озуқа билан)  таъминланиб олинг! Албатта, энг



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi


(Ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан олдин зарур озуқа билан)
 таъминланиб олинг! Албатта, энг 
яхши озуқа 
(яъни, ўзингиз билан бирга бўлиши лозим энг яхши нарса)
 тақводир. Мендан қўрқинг, эй 
ақл эгалари!”
(“Бақара” сураси, 197-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яманликлар ҳаж қилишга ўзлари 
билан зарур озуқа олмай келишарди, “Биз (Аллоҳга) таваккул қиламиз”, дейишарди. Маккага етиб 
келганларидан кейин одамлардан нарса сўрашарди, тиланчилик қилишарди. Шунда Аллоҳ таоло “(Ҳаж 
қилиш учун йўлга тушишдан олдин зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Албатта, энг яхши озуқа 
тақводир” оятини нозил қилган” (Бухорий, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривояти). 
Ибн Абу Ҳотим – Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан – келтирган бошқа ривоятда: “Биз Аллоҳнинг 
уйини ҳаж қиламиз-у, У Зот бизни оч қўярмиди?!” жумласи зиёда қилинган
60

Ҳаж қилишга кетаётган одам биринчи навбатда Аллоҳга таваккул қилади, У Зотдан мадад сўрайди, 
“Сафаримни бехатар қил, Ўз паноҳингда асра!” деб дуо қилади. Шу билан бирга моддий эҳтиёжларини 
қондириш учун керакли нарсалар ҳам олади. Токи сафарда одамларга ялиниб юрмасин. Чунки узоқ йўл 
юрганда одам нимагадир эҳтиёж сезади. Ўша нарсаларни қондириш учун пул, озиқ-овқат, анжомлар 
керак бўлади. 
Оят давомида дунёда сафарга чиқишдан олдин зарур нарсаларни олишдан кўра охират сафари 
олдидан тақво билан зийнатланиш муҳимлигига ишора қилинмоқда. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва салламдан: “Туямни боғлаб таваккул қилайми ёки қўйиб юбориб таваккул қилайми?” деб сўраганида у 
зот: “Аввал уни боғла. Кейин таваккул қил”, деб айтганлар (Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти. 
Ривоят санади ҳасан). 
Муовия ибн Қурра айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтатуриб: “Сизлар 
кимсиз?” деб сўради. Улар: “Таваккул қилгувчилармиз”, дейишди. Шунда (Умар ибн Хаттоб): “Сизлар 
таъаккул қилувчисизлар (яъни, тайёр нарсани еб ётадиган текинхўрсизлар). Зеро, (Аллоҳга) таваккул 
қилган киши аввал ерга уруғ сепади. Кейин Раббига таваккул қилади”, деди” (Ҳаким Термизий 
“Наводирул усул”да ривоят қилган). 
Хуллас, мўмин киши ризқ талабида, тирикчилик йўлида бор имкониятини ишга солади, Ёлғиз 
Аллоҳга таваккул қилади. Аммо, у фақат ҳаракат қилгани учун ризқлантирилмайди, касбига суяниб 
қолмайди. Зеро, ризқ Ёлғиз Аллоҳ таоло тарафидан берилади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish