Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“ (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эсланг, Аллоҳ) уларнинг барчаларини



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi


(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эсланг, Аллоҳ)
уларнинг барчаларини 
тўплайдиган Кунда: “Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини 
(адаштирдингиз”, дейди. 
Шунда)
у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: “Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан 
фойдаландик, Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик”, деганларида 
(Аллоҳ)
 


153 
айтади: “Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қоласиз. Магар Аллоҳнинг хоҳиши билангина 
(чиқишингиз мумкин)
. Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат ва билим Соҳибидир”
(“Анъом” сураси, 
128-оят). 
Қиёматда Аллоҳ инсонларни ҳам, жинларни ҳам бир ерга тўплайди. Кофир жинларга: 
– Эй жинлар жамоаси! Сизлар жуда кўп одамларни адаштирдингиз, йўлдан урдингиз. Оқибатда 
уларни жаҳаннамга киргиздингиз, – дейди. Шунда жинларнинг инсонлар орасидаги яқин дўстлари 
Аллоҳга шундай жавоб қилишади: 
– Эй Парвардигор! Биз бир-биримиздан ҳузур топдик: жинлар бизни ботил нарсалар, нафс 
хоҳишлари, шаҳватлар билан йўлдан уриб завқланди. Уларга итоат этишимиз, нафс йўриғига юришимиз 
уларга лаззат бахш этди. Шу кўйи Сен белгилаб қўйган ажалимизга, ўлим вақтига (ёки қайта тирилиш 
кунига) етиб келдик. 
Шунда Аллоҳ таоло уларга дейди: 
– Жаҳаннам сизларнинг ҳам, яқин дўстларингизнинг ҳам жойидир! У ерда абадий қоласиз. Фақат 
Аллоҳ хоҳлаган бандасига (дўзах азобидан) нажот беради. Аллоҳ Ўз тақдирида, шариатида, ҳукмида 
ҳикматли, одамлар қилаётган ҳамма ишларни билиб турувчи Зотдир. 
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ЖИНЛАРГА 
ҚУРЪОН ЎҚИБ БЕРГАНЛАРИ 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Олдимга жинлар даъватчиси келди. Мен бориб уларга Қуръон ўқиб бердим” (Абу Довуд ривояти). 
Жинлар Расулуллоҳдан бир неча марта Қуръон эшитишган. Баъзида Пайғамбаримиз алайҳиссалом 
қироат қилаётганларида жинлар эшитиб турганини сезмаганлар. Баъзан уларнинг элчиси таклифи билан 
бориб, жинларга Қуръон ўқиб берганлар. 
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
саҳобалалар олдига чиқиб, “Ар-Раҳмон” сурасини бошидан охиригача ўқиб бердилар. (Саҳобалар 
қироатни эшитиб) жим тураверишди. Шунда Расулуллоҳ дедилар: “Мен жинлар (билан учрашилган) 
тунда мана шу сурани ўқиб бергандим. Улар сизлардан чиройлироқ жавоб қайтаришди. Ҳар сафар 
“Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!” деган оятга келганимда, улар: 
“Парвардигоро, неъматларингдан биронтасини ёлғонга чиқармаймиз. Ҳамду сано Сенгагина хос!” деб 
айтишди” (Термизий, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ривоят санади ҳасан). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish