159
– Келиб муҳтожлигини, бола-чақаси борлигини айтиб зорланганди, кўнгилчанлик қилиб яна қўйиб
юбордим.
– У сени алдаган. (Эҳтиёт бўл,) яна қайтиб келади.
Мен уни тағин пойладим. Ҳалиги киши келиб, таомдан ола бошлаган заҳоти шартта ушлаб:
– Энди сени Расулуллоҳ олдиларига олиб бормасам бўлмайди. Бу учинчиси. “Бошқа қайтиб
келмайман”, деб сўз бериб, барибир яна келдинг! – дедим. Шунда у:
– Мени қўйиб юборсанг, сенга фойдали калималарни ўргатаман, – деди.
– Улар қандай калималар экан?
– Агар тўшагингга ётсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойювм”ни
охиригача ўқи. Шунда Аллоҳ томонидан сен учун бир ҳимоячи (фаришта) тушади, шайтон тонггача
(сенга) яқин кела олмайди.
Мен уни қўйиб юбордим. Кун ёришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Кеча асиринг нима қилди?
– Ё Расулуллоҳ, фойдали калималарни ўргатишни ваъда қилганди, қўйиб юбордим.
– У қайси калималар экан?
– У менга: “Агар тўшагингга ётсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл
қойювм”ни бошидан охиригача ўқи. Шунда сенга Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи (фаришта) тушади,
шайтон тонггача сенга яқинлашмайди”, деб айтди.
– У ёлғончи бўлсаям, (бу сафар) рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кечадан бери ким билан
гаплашаётганингни биласанми?
– Йўқ.
– Ўша (сенга одам шаклида кўринган аслида) шайтон эди (Бухорий ривояти).
“Оятул курсий”ни фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин ўқилса, Аллоҳнинг
изни билан бандага
жин ҳам, шайтон ҳам зарар етказа олмайди. Уйқудан олдин “Оятул курсий”ни ўқиган банда безовта
бўлмайди, тинч ухлайди.
5. “Бақара” сурасининг охири икки оятини ўқиш.
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ осмонлар ва ерни яратмасидан икки минг йил аввал бир китоб ёзди, ундан икки оят нозил қилиб,
улар билан “Бақара” сурасини тамомлади. Агар (ўша икки оят) бирон уйда уч кеча (давомида) ўқилса,
(ўша уйга) шайтон яқинлашмайди” (Термизий, Доримий, Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Қайси уйда “Бақара” сурасининг охирги оятлари уч кеча ўқилса, ўша хонадонга шайтон
яқинлашмайди. Шайтонлар ёмонлигидан халос бўлишнинг энг осон, самарали йўли шу.
6. “Фалақ” ва “Нос” сурасини ўқиш.
Ибн Обис Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
унга: “Эй Ибн Обис, сенга паноҳ сўровчилар ўқийдиган энг афзал (суралар)ни ўргатайми?” дедилар. У:
“Ҳа, эй Расулуллоҳ”, деди. У зот: “Қул аувзу бироббил фалақ”, “Қул аувзу бироббин наас”.
Мана шу
икки сура (паноҳ сўраладиган энг яхши суралардир)”, дедилар (Насоий саҳиҳ санад билан ривоят
қилган).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жин
ва инсонлар кўзидан (баъзи дуоларни ўқиб) паноҳ сўрардилар. Муаввизатайн (яъни, “Фалақ” билан “Нос”
сураси) нозил бўлгач, у зот иккисини олиб, бошқасини тарк этдилар” (Термизий, Насоий, Ибн Можа
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Фалақ” ва “Нос” сураси тушишидан олдин баъзи дуоларни ўқиб,
жинлар, инсонлар кўзидан паноҳ сўрардилар. Мазкур икки сура инганидан кейин бошқасини тарк
қилганлар, “Фалақ” ва “Нос” сураси билан паноҳ сўрашни афзал билганлар.
7. Ҳожатхонага кираётганда жинлар ёмонлигидан Аллоҳ паноҳ беришини сўраш.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай
деганлар: “Агар биронталари ҳожатхонага кирса, жин билан одам болалари аврати орасида тўсиқ
(бўладиган) нарса “бисмиллааҳ”, дейишидир” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Мўминлар ҳожатхоанага киришдан олдин “Бисмиллааҳ”, десалар, жинлар одам боласи авратига
назар
сола олмайди, яъни, “Бисмиллааҳ” киши авратини жинлардан тўсиб турадиган парда бўлади.
160
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳожатхонага кирсалар: “Аллоҳумма инний аувзу бика минал хубуси вал хобааис”, деб айтардилар”
(Бухорий, Муслим, Доримий ривояти).
Дуо маъноси: “Эй Аллоҳ! Эркак ва урғочи жинлар ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман!”
Аллоҳ номи зикр қилинмагани учун ҳожатхонада жинлар, шайтонлар бўлади. Шунинг учун
ҳожатхонага киришдан олдин уларнинг ёмонлигидан Аллоҳ асраши сўралади. Акс ҳолда жин ва
шайтонлар бандага зарар етказиши мумкин.
Мазкур ривоятда келган дуо ҳожатхона ташқарисида ўқилади. Ҳожатхона хоҳ очиқ, хоҳ ёпиқ
жойда бўлсин, дуо ўқилаверади. Агар ҳожатхона бино шаклида бўлса, унга киришдан олдин – ташқарида,
агар очиқ жойда бўлса, ҳожат чиқаришга тайёрланаётганда ўқилади.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Бу боғларда жин ва шайтонлар бўлади. Агар сизлардан
биронтангиз унга кирса, “Эй Аллоҳ!
Эркак ва урғочи жинлар (ёмонлиги)дан паноҳ беришингни сўрайман”, десин”, деганлар (Абу Довуд, Ибн
Можа, Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Do'stlaringiz bilan baham: