Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Золим-кофир кимсалар учун



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Золим-кофир кимсалар учун 
(қиёматда) 
на бир дўст, на итоат этиладиган 
(яъни, шафоати қабул қилинадиган)
 қўлловчи бўлмайди”,
деб айтган. 
ШАФОАТ ТУРЛАРИ 
Шафоат беш қисмга бўлинади: 
1. Маҳшар даҳшатини енгиллатишни сўраш. 
2. Саволни енгиллатишни, ҳисоб қилмасликни сўраш. 
3. Азоб ҳукмини ижро этмасликни сўраш. 
4. Дўзахдан чиқаришни сўраш. 
5. Даражани сўраш. Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга кирганларни янада 
юқорироқ мартабага кўтариш учун шафоат қилишлари. 
Кимлар ёки нималар шафоат қилади? 
Шафоатчига қараб шафоат ҳар хил бўлади: 
1. Пайғамбарлар алайҳимуссалом умматларини шафоат қилиши. 
2. Фаришталар гуноҳкорларни шафоат қилиши. 
3. Кичик болалар ота-онасини шафоат қилиши. 
Қурра ибн Иёсдан ривоят қилинади: “Бир киши ўғли билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ҳузурларига келди. Пайғамбаримиз унга: “Ўғлингни яхши кўрасанми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. (Вақт 
ўтиб,) ҳалиги киши ўғлидан айрилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фалончига нима 
бўлди?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, унинг ўғли вафот этди”, дейишди. У зот (ўша 
кишига): “Сен жаннат эшикларидан бири олдига борганингда у ерда ўғлинг сени кутиб турганини 
кўришни хоҳлайсанми?” дедилар. Шунда бир киши: “Эй Расулуллоҳ, бу фақат унга хосми ёки бизларга 
ҳам тегишлими?” деб сўради. У зот: “Бу ҳаммангиз учундир”, дедилар” (Насоий ва Аҳмад ривояти. Ибн 
Ҳиббон ва Ҳокимга кўра, ривоят санади саҳиҳ). 
4. Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганлар ўз аҳлидан етмиш кишини шафоат қилиши. 
Миқдом ибн Маъдикариб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят 
қилади: “Аллоҳ наздида шаҳиднинг етти хислати бор: илк дафъада унинг (гуноҳлари) кечирилади, 
жаннатдаги ўрнини кўради, қабр азобидан сақланади, катта қўрқинчдан омонда бўлади, бошига виқор 
тожи кийдирилади (ўша тождаги биргина ёқут дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир), ҳури ийнлардан 


115 
етмиш иккитасига никоҳлаб қўйилади, қариндошларидан етмиш нафарини шафоат қилиш имкони 
берилади” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
5. Қуръон ёдлаган киши оила аъзоларини шафоат қилиши. 
6. Мўминлар бир-бирларини шафоат қилиши. 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “... Шунда Аллоҳ таоло: “Фаришталар шафоат 
қилди. Набийлар шафоат қилди. Мўминлар шафоат қилди. Раҳмлилар раҳмлисидан бошқа ҳеч ким 
қолмади”, дейди. Кейин дўзахдан бир сиқим олади, ҳеч бир яхшилик қилмаганларни ундан чиқаради” 
(Муслим – Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
7. Рўза рўзадорни шафоат қилиши. 
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Рўза ва Қуръон (қиёмат куни) 
бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “(Парвардигорим,) мен уни кундузи таомдан, нафс хоҳишларидан 
тўсганман. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Қуръон айтади: “(Парвардигорим,) мен уни кечаси 
уйқудан қолдирганман. Уни шафоат қилишим учун изн бер”. Шунда (рўза ва Қуръонга бандани) шафоат 
қилиш имкони берилади” (Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ҳадис лафзи Ҳокимга тегишли. Унинг 
ривояти санади саҳиҳ). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish