Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ҚИЁМАТ КУНИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ҚИЁМАТ КУНИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ? 
“Қиёмат” сўзи тик туриш маъносини англатади. Ўша куни ҳамма тирилиб, қабридан чиқиб келади. 
Бу дунё аввалда йўқ эди. Бир кун яна йўқ бўлиб кетади. Ўша кун дунёнинг охирги куни бўлади. Шунинг 
учун уни “охират куни” дейилади. Қиёматнинг турли номлари бор. Жумладан, охирги кун, ҳисоб куни, 
маҳшар куни, учрашув куни ва ҳоказо. 
Вақти-соати етганда Аллоҳнинг амри билан қиёмат қоим бўлади. Ўшанда борлиқдаги ҳаёт тугайди, 
унинг ҳозирги низоми бузилади, ҳамма нарса остин-устин бўлиб кетади. 
Нима учун қиёмат бўлади? Чунки, Аллоҳ имон-эътиқодли, солиҳ амаллар қилган инсонларга 
қиёматда мукофот бераман, ёмонлик қилганларни жазолайман, деган. У Зот ўша ваъдасини бажариш 
учун қиёматни келтиради. 
Кунлардан бир куни куёш шарқдан эмас, ғарб томондан чиқади. Ана шунда қиёмат бошланади: 
“Исрофил” деган фаришта сур чалганида дунёдаги ҳамма тирик жон ўлади. Кейин Исрофил фаришта 
сурни яна бир марта чалади. Шунда дунёнинг аввалидан бошлаб, то қиёматгача яшаб ўтган жами 
одамлар, жинлар, ҳайвонлар қайта тирилади. Баданлари йўқ бўлиб кетганларга Аллоҳ янгидан тана 
яратади. Фаришталар ҳамма инсонларни битта ерга тўплайди. Маҳшар майдони Аллоҳнинг нури билан 
ёп-ёруғ бўлади. У кунда фақат Аллоҳнинг нури бўлади. Энди ҳамма нарса ҳисоб-китобга тайёр бўлди... 
Қиёмат куни осмон ёрилиб, юлдузлар тўкилиб кетади. Тоғлар майда-майда зарра бўлиб, ҳавода 
учиб юради. Қуёш кўкдан пастга туширилиб, ерга яқин қилиб қўйилади. Иссиқдан дарё, денгиздаги 
сувлар қайнайди. Қиёмат жуда қийин кун бўлади. У кунда ёш болалар ҳам қаттиқ қўрқиб кетишади. 
Уларга ота-оналари қарамай қўяди. Ҳамма ўзининг жонини ўйлаб қолади. Аммо болалик чоғидан бошлаб 
Раббига ибодат қилганларга Аллоҳ Арш остидан соя беради. 


111 
Фаришталар бу дунёда ёзиб юрган амал китоблари қиёматда келтирилади. Аллоҳ таоло адолатли 
ҳукм чиқаради, ҳеч кимга зулм қилинмайди. Жаннатий одамнинг китоби ўнг ёки олд томонидан, дўзахий 
одамники эса чап ёки орқа томондан берилади. Амал китобида инсоннинг ҳаётда қилган ҳамма ишлари 
ёзилган бўлади. Аллоҳнинг Ўзи ҳаммани сўроқ қилади. 
Қиёматда 
пайғамбарлар 
келтирилади. 
Улар 
умматларига 
Аллоҳнинг 
буйруқларини, 
қайтариқларини, ҳукмларини етказганлари ҳақида гувоҳлик беришади. Бирон киши: “Мен билмай 
қолибман. Шариат ҳукмларидан хабарим йўқ эди”, деб баҳона қила олмайди. Шунингдек, ҳар бир банда 
амалига гувоҳ бўлганлар, жумладан, котиб фаришталар ҳам ҳозир бўлишади. Улар банда қачон, қаерда, 
қай тарзда нима иш қилган бўлса, ҳаммасига гувоҳлик беришади. Бунда ўта аниқлик билан иш тутилади, 
чалкашиш, адашиш, ноҳақлик бўлмайди. 
Охират куни одамлар савоблари, гуноҳлари тарозига солиб тортилади. Тарозининг бир палласига 
савоблар, иккинчи палласига гуноҳлар қўйилади. Баъзи одамларнинг савоблари оғир келади. 
Баъзиларнинг гуноҳлари оғир келади. Кимнингдир ҳеч қандай савоби бўлмайди. 
Ўша куни одамлар бир-бирларида қолиб кетган ҳақларини оладилар. Бу дунёда кимнинг бошқа 
бировда ҳақи қолган бўлса, унга ўша одамнинг савобидан олиб берилади. Агар бўйнидаги ҳақлар адо 
этилмасидан олдин савоблари тугаб қолса, ҳақдорлар гуноҳи золимнинг бўйнига юкланади. 
Қиёмат куни ҳамма одамлар сирот кўпригидан ўтади. Сирот кўприги қилдан ингичка, қиличдан 
ўткирдир. У дўзах устига тортилади. Кофирлар, мунофиқлар, гуноҳкор мусулмонлар сиротдан ўтолмай 
дўзахга қулайди. Солиҳ мусулмонлар сиротдан эсон-омон ўтиб, жаннатга киришади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish