Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ШАМОЛ ЭСИБ, МЎМИНЛАР ЖОНИНИ ОЛИШИ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ШАМОЛ ЭСИБ, МЎМИНЛАР ЖОНИНИ ОЛИШИ 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Яман томондан 
ипакдан ҳам майин шамол юборади. Бу шамол қалбида зарра мисқолича имони бор кишини 
қолдирмасдан жонини олади” (Муслим – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
“Ипакдан ҳам майин” бирикмаси мўминларга нисбатан мулойим муносабат қилинишига, иззат-
икром бўлишига ишорадир. 
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни эрталаб Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга дажжол ҳақида гапирдилар, уни ёмонлаб, ҳақир эканини айтдилар
фитнаси хатарли бўлишидан огоҳлантирдилар. Биз (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
гапларидан кейин) дажжол Нахл
35
тоифасидан чиқса керак, деб ўйлаб қолдик. Кечқурун Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қайтганимизда у зот юзимиздан мана шу маънони уқдилар. 
– Сизларга нима бўлди, – деб сўрадилар. Биз: 
– Эй Расулуллоҳ, эрталаб дажжол ҳақида гапирдингиз, унинг ҳақирлигини, фитнаси хатарли 
эканини айтдингиз. Биз уни Нахлдан чиқса керак, деб ўйлаб қолдик, – дедик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам: 
– Сизларни ўйлаб дажжол эмас, бошқа нарса мени хавотирга соляпти. Агар (дажжол) мен 
орангиздалигимда чиқса, ўзим қаршингизда туриб ҳужжат келтирувчи бўламан. Агар мен йўқлигимда 
чиқса, унда ҳар ким ўзига-ўзи ҳужжат келтирувчи бўлади. Барча мусулмонлар устида Аллоҳ халифамдир. 
(Дажжол) сочи жингалак, кўзи сўнук бир ёш. Мен уни Абдулъуззо ибн Қатанга ўхшатаман. Қайси 
бирингиз дажжолга етса, унга “Каҳф” сурасининг аввалги оятларини ўқисин. Дажжол Шом билан Ироқ 
оралиғидаги жойдан чиқади, ўнгу сўлга фасод тарқатишга киришади. Эй Аллоҳнинг бандалари, 
собитқадам бўлинглар! – дедилар. 
– Эй Расулуллоҳ, у ер юзида қанча вақт туради? – деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам дедилар: 
– Қирқ кун. Бир куни йилдек, яна бир куни ойдек, яна бир куни ҳафтадек бўлади. Қолган кунлари 
(одатдаги) кунларингиз кабидир. 
– Эй Расулуллоҳ, ўша йилдек бўладиган кунда бир кунлик намоз бизга кифоями? 
– Йўқ. Унинг миқдорини белгиланглар. 
34
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Зикр аҳлидан сўранг”, 1-китоб. 
35
Нахл – Саудия Арабистонидаги жой номи. “Нахл” машҳур булоқни ҳам билдиради. 


108 
– Эй Расулуллоҳ, дажжолнинг ер юзидаги тезлиги қандай бўлади? 
У худди шамол ҳайдаётган ёмғирдек (булутдек) юради. Бир қавм олдига келиб, даъват қилади. Қавм 
дажжолга имон келтириб, даъватига ижобат этади. Дажжол осмонга буюриб ёмғир ёғдиради, ерга 
буюриб ўсимлик ўстиради. Қавмнинг мол-ҳоллари кечқурун ўтга, елинлари сутга тўлиб қайтади. Сўнг 
дажжол яна бир қавм олдига келади. Бу қавм унинг даъватини қабул қилмайди. Дажжол уларнинг 
олдидан кетади. Қавм бор-будидан айрилган ҳолда тонг оттиради. Уларнинг қўлларидан ҳеч нарса 
келмайди. Дажжол бир хароба ёнидан ўтаётиб унга: “Хазиналарингни чиқар”, деб буюради. Шунда – 
худди арилар ўз бошлиқлари атрофига йиғилганидек – хароба хазиналари унинг олдига тўпланади. Сўнг 
дажжол бир ёш йигитни даъват қилади, уни қилич билан уриб, қоқ иккига бўлиб ташлайди. Кейин 
(бўлакланган йигитни) чақиради. Йигит унга юзланади, юзи ёришиб кулиб юборади. Мана шу пайтда 
Аллоҳ таоло Масиҳ ибн Марямни юборади. Ибн Марям икки сариқ либосда, Дамашқ шарқидаги оқ 
минора ёнига, иккала кафтини икки фаришта қанотига қўйиб тушади. У бошини эгса, (сув томчилари) 
томчилайди. Бошини кўтарганида ундан мисли кумушдек қатралар сочилади. Исонинг нафасини сезган 
кофир ўлмай қолмайди. Унинг нафаси нигоҳи етган жойга етади. Исо ибн Марям дажжолни Луд 
дарвозаси ёнида қувиб етиб ўлдиради. Сўнг Исо алайҳиссалом Аллоҳ (дажжол фитнасидан) сақлаган 
қавм олдига чиқади. Уларнинг юзини масҳ этади (яъни, силайди), жаннатдаги даражалари ҳақида 
сўзлайди. Шунда Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга: “Ҳақиқатан, мен шундай бандаларни чиқардим, ҳеч 
ким уларни ўлдиришга қодир эмас. Бандаларимни Тур тоғига олиб чиқиб кет”, деб ваҳий қилади. Кейин 
Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжужни юборади. Улар ҳар бир тепаликдан бош кўтаришади. Яъжуж ва 
Маъжужнинг аввалидагилар Табария кўли ёнидан ўтаётиб, унинг сувини ичиб қўяди. Охиридагилар кўл 
олдига келиб, “Кўлда сув бор эди”, дейишади. Улар Исо алайҳиссалом билан асҳобларини ўраб олишади. 
Шунда Исо асҳобларига ҳатто ҳўкизнинг боши бугун сизлардаги юз динордан яхшироқ бўлиб қолади. 
Исо ва асҳоблари Аллоҳга илтижо қилишади. Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжуж бўйинларига қурт 
туширади. Тонггача ҳаммалари худди бир кишининг ўлимидек ўлади. Сўнг Исо алайҳиссалом асҳоблари 
билан пастга тушади. Пастликдаги ҳар бир қарич ер (Яъжуж ва Маъжужнинг) бадбўй ҳиди билан тўлган 
бўлади. Исо алайҳиссалом ва асҳоблари яна Аллоҳга ёлворишади. Аллоҳ таоло туя бўйниларидек (катта) 
қушларни юборади. Қушлар Яъжуж ва Маъжуж жасадини кўтариб, Аллоҳ хоҳлаган жойга ташлайди. 
Сўнг Аллоҳ таоло бир ёмғир юборади. Ундан на шаҳар, на қишлоқдаги уй омон қолади. Бу ёмғир ерни 
ойнадек ювиб кетади. Сўнг ерга: “Меваларингни чиқар! Баракаларингни қайтар!” деб буюрилади. Ўша 
куни бир жамоат анор еб, унинг пўстлоғида сояланади. Аллоҳ таоло сутга барака беради. Ҳатто битта туя 
сути бир жамоатга етади. Худди мана шу ҳолатда Аллоҳ таоло хушбўй шамол юборади. Бу шамол уларни 
ўз бағрига олади, Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонлар жонини олади. (Шундан сўнг) ер юзида фақат 
энг ёмон кишилар қолади. Улар одамлар кўз ўнгида худди эшаклардек аёлларига сакрашади (яъни, 
яқинлик қилишади). Ана ўшалар устига қиёмат қоим бўлади” (Муслим ривояти). 
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят 
қилади: “Умматимда дажжол чиқиб қирқ муддат
36
туради (кун, ой ёки йиллигини билмайман). Аллоҳ 
таоло Исо ибн Марямни юборади. У Урва ибн Масъудга ўхшаб кетади. Исо дажжолни излаб топиб 
ўлдиради. Сўнг кишилар етти йил яшайдилар. Мана шу муддатда икки киши ўртасида (ҳам асло) адоват 
бўлмайди. Кейин Аллоҳ таоло Шом томондан салқин шамол юборади. Бу шамол ер юзидаги қалбида 
зарра мисқолича яхшилиги ёки имони бор биронтаям кишини қолдирмасдан жонини олади. Ҳатто 
биронтангиз тоғнинг ўртасига кириб олса, унинг олдига ҳам кириб жонини олади. Ерда яхшиликни 
билмайдиган, ёмонликдан қайтмайдиган кимсалар қолади” (Муслим ва Насоий ривояти). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish