Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Йўқ! У Қуръони мажиддир. Лавҳул маҳфуздадир”



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Йўқ! У Қуръони мажиддир. Лавҳул маҳфуздадир”
(“Буруж” сураси, 21-22-оятлар). 
Яъни: Йўқ! Улар даъво қилаётганидек, Қуръон шеър, коҳинлик ёки сеҳр эмас, балки Аллоҳ 
томонидан нозил қилинган, шаъни улуғ илоҳий Китобдир. Қуръоннинг маънолари кенг, хайр-баракаси 
кўп. 
Қуръон Аллоҳ ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда бўлиб, у ҳар қандай ўзгаришдан, қўшимча қўшишдан, 
қисқартиришдан холидир. У жин-шайтонлардан сақланган. Бу, Қуръон шаъни улуғлиги, Аллоҳ 
даргоҳида қадри баландлигини кўрсатади. 
Қалам ҳақида бир қанча ривоятлар келтирилган. Жумладан, Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта, Аллоҳ биринчи яратган нарса 
қаламдир. Бас, унга: “Ёз”, деди. У: “Эй Раббим, нимани ёзай”, деб сўради. Шунда (Аллоҳ): “Қиёматгача 
бўладиган ҳар бир нарса тақдирини ёз”, деди” (Абу Довуд ривояти. Ривоят санади ҳасан). 
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўғлига қараб: “Эй ўғлим! Бошингга тушадиган нарса сени четлаб 
ўтмаслигини, сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча имон ҳақиқати таъмини 
тотмайсан”, деб туриб юқоридаги ҳадисни айтган. Кейин: “Эй ўғлим! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам: “Ким мана шундан бошқа (эътиқод)да ўлса, мендан эмас”, деб айтганларини эшитганман”, 
деган (Абу Довуд “Сунан”да нақл қилган). 
Яъни, Аллоҳ тақдир қилган нарсадан қочиб-қутулиш имкони йўқ. Аллоҳ банда пешонасига бир 
ишни ёздими, у шак-шубҳасиз бўлади. Агар У Зот бирон нарса етмаслигини ёзган бўлса, банда минг 
чирансаям унга ҳеч қачон эриша олмайди. 
Аллоҳ таоло Лавҳул маҳфузда ёзган иш бўлишига борлиқдаги ҳамма мавжудотлар қарши чиқсаям 
қўлидан ҳеч нарса келмайди. Шунингдек, Аллоҳ Лавҳга ёзмаган нарсани бўлдиришга уринсаям бу 


95 
ишнинг уддасидан чиқа олмайди. Чунки тақдир қалами қиёматгача бўладиган, бўлмайдиган ҳар бир 
нарсани ёзиб қўйган. Унинг сиёҳи қуриб бўлган. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ортларидан кетаётгандим, у зот: “Эй бола, мен сенга бир неча (манфаатли) сўзларни ўргатаман: 
Аллоҳ(нинг ҳудудлари)ни сақла. Шунда У Зот сени сақлайди. Аллоҳ(нинг ҳақлари)ни сақла. Шунда Уни 
қаршингда топасан. Агар сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам истасанг, Аллоҳдан ёрдам сўра. 
Шуни бил: агар уммат (бир жойга) тўпланиб, сенга манфаат етказмоқчи бўлса, фақат Аллоҳ сенга (тақдир 
қилиб) ёзиб қўйган даражада манфаат етказа олади. Агар улар йиғилиб, сенга зиён етказмоқчи бўлса, 
фақат Аллоҳ сенга ёзган даражада зарар етказа олади. Қаламлар кўтарилди, саҳифалар қуриди”, дедилар” 
(Термизий, Аҳмад, Ҳоким ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Аллоҳ тақдир қилган нарса бўлмай қолишининг иложи йўқ. Агар мусибат бандани четлаб ўтса, 
Аллоҳ уни сақласа, ҳеч ким унга мусибат етказа олмайди. Банда бошига тушадиган мусибатларни ҳеч 
ким арита олмайди, уни балодан сақлаб қола олмайди. Чунки Аллоҳнинг ҳукмини қайтарувчи йўқ. Аллоҳ 
нимани тақдир қилса, бўлади. Нимани тақдир қилмаса, бўлмайди. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish