Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ИСРО ВА МЕЪРОЖ 
“Исро” сўзи луғатда “кечаси юргизиш”, “сайр қилдириш” маъносини англатади. Исро 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккаи мукаррамадан Байтул мақдисга 
боришларидир. Бу ҳақида оят бор. Мўмин киши исрога имон келтиради. Исрони инкор қилган одам 
кофир бўлади. 
“Меърож” сўзи луғатда “тепага кўтарилиш” мазмунини ифодалайди. Меърож Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйғоқликларида таналари билан осмонга, ундан Аллоҳ хоҳлаган жойга 
чиқишларидир. Меърож ҳижратдан бир ярим йил аввал содир бўлган. Меърождан сўнг мусулмонларга 
бир кунда беш маҳал намоз ўқиш фарз қилинган. 
Аллоҳ таоло айтади: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Ўз бандасини кечаси Масжидул ҳаромдан Масжидул ақсога сайр қилдирган Зот покдир”
(“Исро” сураси, 1-оят).
“Ўз бандаси”дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. 
“Масжидул ҳаром” Маккаи мукаррама шаҳрини билдиради. 
“Масжидул ақсо” эса Шомдаги Байтул мақдисдир. “Масжидул ақсо” узоқдаги, четдаги масжид 
(яъни, ибодатхона, саждагоҳ) дегани. Ўша пайтда Байтул мақдис Маккаи мукаррамага нисбатан узоқда 
бўлгани учун уни “Масжидул ақсо” дейилган. 
Бу оятга кўра, Исро ҳодисаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғоқ ҳолларида, жисмлари 
билан бўлган. Зеро, банда тана ва руҳдан иборат. 


90 
Исро ҳодисаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг қийин дамларда содир бўлди. 
Чунки айнан ўша вақтда оз сонли мусулмонларга нисбатан мушриклар озори янада кучайган, 
мусулмонларни диндан қайтариш йўлидаги чиранишлари авжига чиққанди. Устига-устак, Расулуллоҳни 
мушриклар тазйиқидан ҳимоя қиладиган у зотнинг амакилари Абу Толиб, севикли завжалари Хадижа 
бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо вафот этганди. Шундай оғир паллада исро ва меърож ҳодисаси бўлди. 
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечаси бир зумда Маккадан Байтул 
мақдисга олиб борди. У ердан меърожга олиб чиқди. Бу, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга, мўмин-
мусулмонларга катта тасалли берди, тушкун кайфиятни сўндириб, қалбларида умид учқунларини 
уйғотди. 
Меърож ҳақлиги, уйғоқликда руҳ ва тана билан бўлгани, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар 
бир осмонда маълум пайғамбарлар билан учрашганлари ҳақида ҳадислар келтирилган. 
Муҳаддислар ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозидан 
сўнг Умму Ҳонеъ бинти Абу Толибнинг уйида ухлаб ётганларида исро ҳодисаси бошланган. Расулуллоҳ 
ўша кеча “буроқ” номли уловга миниб, Байтул мақдисга борганлар. Кейин у ердаги катта харсангтош 
устида турганларида меърожга кўтарилганлар. 
Меърожда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Жаброил алайҳиссалом ҳам бирга 
бўлган. Ҳар осмонга етганида Жаброил эшикни очишни сўрарди. Қўриқчи фаришталар: “Ким бу?” деб 
савол берарди. Ваҳий фариштаси: “Жаброил”, деб айтарди. Улар: “Ёнингдаги ким?” деб сўрашарди. 
Жаброил алайҳиссалом: “Муҳаммад”, деб айтарди. Қўриқчи фаришталар: “У Пайғамбар этиб 
юборилдими?” деб сўрашарди. Жаброил: “Ҳа”, деса, улар: “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” 
деб эшикни очишарди. Келинг, исро ва меърож ҳақидаги ривоятни бир бошидан кўриб чиқамиз. 
Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен 
байтнинг олдида уйқу билан уйғоқлик орасида, икки киши ўртасида эдим. Менга бир жом келтирилди. У 
ҳикмат ва имонга тўла эди. Сўнг томоқ пастидан қорин пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви 
билан ювилди, ҳикмат ва имонга тўлдирилди. Менга хачирдан кичикроқ, эшакдан каттароқ оқ улов – 
Буроқ келтирилди. Жаброил билан жўнаб кетдим. Дунё осмонига етиб бордик. “Ким?” дейилди. 
“Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У Пайғамбар этиб юборилдими?” 
дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” дейилди. Кейин Одамнинг олдига 
бориб салом бердим. “Хуш келибсан, ўғил ва пайғамбар!” деди. 
Бошқа ривоятда айтилади: “Дунё осмонига кўтарилсак, бир киши турибди. Унинг ўнг томонида 
одамлар қораси, чап томонида ҳам одамлар қораси кўринмоқда. У қачон ўнг томонига қараса, кулади, 
чап томонига қараса, йиғлайди. “Солиҳ набий, солиҳ ўғил хуш келибди!” деди у. “Эй Жаброил, бу ким?” 
дедим. “Бу Одамдир. Ўнг ва чап томонидаги қоралар унинг болалари руҳларидир. Ўнг томондагилар 
жаннат аҳли, чап томондагилар дўзах аҳлидир. У қачон ўнг томонига қараса, кулади, чап томонига 
қараса, йиғлайди”, деди. Кейин иккинчи осмонга келдик. “Ким?” дейилди. “Жаброил”, деди. “Сен билан 
ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У пайғамбар этиб юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш 
келибди. Қандай яхши келувчи келди!” дейилди. Кейин Исо ва Яҳёнинг олдига бориб салом бердим. 
Улар: “Хуш келибсан, биродар ва пайғамбар”, дейишди. Сўнг учинчи осмонга келдик. “Ким?” дейилди. 
“Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У пайғамбар этиб юборилдими?” 
дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” дейилди. Кейин Юсуфнинг олдига 
бориб салом бердим. У: “Хуш келибсан, биродар ва пайғамбар!” деди. Сўнг тўртинчи осмонга келдик. 
“Ким?” дейилди. “Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У пайғамбар этиб 
юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” дейилди. Кейин 
Идриснинг олдига бориб салом бердим. У: “Хуш келибсан, биродар ва пайғамбар!” деди. Кейин бешинчи 
осмонга келдик. “Ким?” дейилди. “Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. 
“У пайғамбар этиб юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” 
дейилди. Кейин Ҳоруннинг олдига бориб салом бердим. “Хуш келибсан, биродар ва пайғамбар”, деди. 
Кейин олтинчи осмонга келдик. “Ким?” дейилди. “Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. 
“Муҳаммад”, деди. “У пайғамбар этиб юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши 
келувчи келди!” дейилди. Кейин Мусонинг олдига бориб салом бердим. У: “Хуш келибсан, биродар ва 
пайғамбар”, деди. Унинг олдидан ўтиб кетаётсам, йиғлади. Шунда унга: “Нега йиғлаяпсан?” дейилди. У: 
“Эй Раббим, мана бу йигит мендан кейин юборилган бўлса ҳам унинг умматидан жаннатга кирадиганлар 


91 
менинг умматимдан жаннатга кирадиганлардан кўпдир”, деди. Кейин еттинчи осмонга келдик. “Ким?” 
дейилди. “Жаброил”, деди. “Сен билан ким бор?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У пайғамбар этиб 
юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибди. Қандай яхши келувчи келди!” дейилди. Кейин 
Иброҳимнинг олдига бориб салом бердим. У: “Хуш келибсан, ўғил ва пайғамбар!” деди. Шунда менга 
Байтул маъмур кўтарилди. Жаброилдан сўрадим. У: “Бу Байтул маъмурдир. Ҳар куни унда 70.000 
фаришта намоз ўқийди. Қачон чиқсалар, унга қайтиб келмайдилар. Уларнинг охири кўринмайди”, деди. 
Менга Сидратул мунтаҳо кўтарилди. Қарасам, унинг меваси худди Ҳажарнинг мешидек келади. Унинг 
барглари эса фил қулоғидек. Унинг остида тўрт дарё бор. Икки дарё ботин. Икки дарё зоҳирдир. 
Жаброилдан сўрадим. Шунда у: “Икки ботини жаннатдадир. Икки зоҳири Нил ва Фуротдир”, деди. 
Бошқа ривоятда қуйидагилар айтилган: “Сўнг мени юқорига, қаламлар шитирлашини эшитсам 
бўладиган жойга олиб чиқилди. Кейин менга эллик (маҳал) намоз фарз қилинди. Кейин Мусонинг олдига 
етиб бордим. Шунда у: “Нима қилдинг?” деди. “Менга эллик (маҳал) намоз фарз қилинди”, дедим. “Мен 
сендан кўра одамларни яхшироқ биламан. Бани Исроилни жуда кўп муолажа қилганман. Умматинг тоқат 
қила олмайди. Раббинг олдига қайтиб, енгиллик сўра”, деди. Мен Ун(инг ҳузури)га қайтиб бориб 
сўрадим. Қирқта қилинди. Кейин (Мусо билан) яна шунга ўхшаш (савол-жавоб) бўлди. Сўнг ўттизта 
бўлди. Кейин яна шунга ўхшаш (савол-жавоб) бўлди. Сўнг йигирмата бўлди. Кейин яна шунга ўхшаш 
(савол-жавоб) бўлди. Сўнг ўнта бўлди. Кейин Мусонинг олдига келдим. Шунда у яна аввалгисига ўхшаш 
гап айтди. (Аллоҳ) бешта қилди. Кейин Мусонинг олдига келдим. Бас, у: “Нима қилдинг?” деди. “Уни 
бешта қилди”, дедим. У яна аввалгига ўхшаш гап айтди. Мен: “Раббимдан уяламан”, дедим. Шунда: 
“Мен фарзимни жорий этдим, бандаларимга енгил қилдим. Бир яхшилик мукофотини ўн қилиб бераман”, 
деб нидо қилинди” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Имом Муслим келтирган ривоятда: “Токи, “Эй Муҳаммад, булар бир кеча-кундузда беш намоздир. 
Ҳар бир намозга ўнта. Ҳаммаси элликта”, дегунича Раббим таборака ва таоло билан Мусо алайҳиссалом 
ораларида бориб келавердим”, дейилган. 
“Буроқ” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам исро кечаси минган уловдир. 
“Байтул маъмур” обод уй дегани. Байтул маъмур еттинчи осмондаги, Каъбатуллоҳнинг қоқ 
тепасидаги масжиддир. Агар қуласа, Каъба устига тушади. Унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз 
ўқийди. Фаришталар кўплигидан бир марта кириб чиққани қайтиб кира олмайди. Ерда Каъбатуллоҳ 
атрофида тавоф қилинса, осмонда Байтул маъмур фаришталар томонидан тавоф қилинади. Бошқа 
ривоятларда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам боболари Иброҳим алайҳиссалом 
Байтул маъмурга суяниб ўтирганини кўрганлар. 
“Сидратул мунтаҳо” тугаш дарахти дегани. Нима учун тугаш дарахти дейилади? Чунки осмонда 
фаришталар ўша дарахт олдигагина бора олишади, ундан нариги томонда нима борлигини билишмайди. 
Сидратул мунтаҳонинг у ёғида нима борлигини фақат Аллоҳ таоло билади. Сидратул мунтаҳо олдида 
маъво жаннати бор. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърож кечаси Аллоҳнинг қудратига далолат 
қиладиган улкан мўъжизаларни, жумладан, жаннатни, жаҳаннамни, Байтул маъмурни, ўтган 
пайғамбарларни, ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссаломни асл ҳолида кўрганлар. Ўшанда беш вақт 
намоз фарз қилинган. 
Ғайбга тегишли нарсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатилиши ҳикмати кўп. 
Агар Пайғамбаримиз алайҳиссалом даъват қилаётган нарсаларини ўз кўзлари билан кўриб, қалблари ила 
тасдиқлаб олсалар, Динга чақириш, одамларга етказиш осон кечади. Бу билан мўминлар қалби таскин 
топади. 
Шуни ҳам айтиш лозим: исро воқеаси билан кишилар имони синовдан ўтди. Ҳар бир нарсага 
моддий мўъжиза талаб қилиб турган мушриклар учун бу воқеа ортиқча гап-сўзлар учун турки берган 
бўлса, мўмин-мусулмонман деб юрганлар имони имтиҳон қилинди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърождан қайтгач, бўлган воқеани амакиларининг қизи 
Умму Ҳонеъга айтиб бердилар. Кейин масжидга чиқмоқчи бўлиб ўринларидан турдилар. Умму Ҳонеъ у 
кишининг кийимларига ёпишиб олди. Пайғамбаримиз: “Сенга нима бўлди?” деб сўрадилар. Умму Ҳонеъ: 
“Агар бу хабарни уларга айтсангиз, қавмингиз сизни ёлғончига чиқаришидан қўрқаман”, деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёлғончига чиқарса ҳам майли”, дедилар. 


92 
У зот бориб Абу Жаҳлнинг олдига ўтирдилар, исро хабарини унга етказдилар. Шунда Абу Жаҳл: 
“Эй Бани Каъб ибн Луай жамоаси, келинглар!” деб бақирди. Сўнг уларга эшитган гапини айтиб берди. 
Улар таажжубга тушишди: бири қарсак чалса, бошқаси бошини ушлаб ҳайронлигини билдирди. 
Исро хабарини эшитиб, айрим мусулмонлар диндан қайтди. Бир гуруҳ одамлар Абу Бакр 
розияллоҳу анҳу олдига югуриб боришди. У киши хабарни эшитганидан кейин: “У зот шу гапларни 
айтдиларми?” деб сўради. Улар: “Ҳа”, дейишди. Шунда Абу Бакр: “Агар у зот айтган бўлсалар, тўғри 
айтибдилар. Мен бунга гувоҳлик бераман”, деди. Одамлар: “Шомга бир кечада бориб, яна Маккага тонг 
отмасидан қайтиб келишига ишонасанми?” дейишди. Абу Бакр: “Мен у кишининг бундан ажиброқ 
гапларини ҳам тасдиқлайман. Осмондан хабар айтишини ҳам тасдиқлайман”, деди. Шундан кейин Абу 
Бакр “Сиддиқ” (яъни, ўта ростгўй, тасдиқловчи) деб атала бошлади. 
Хуллас, Аллоҳ таоло исро ва меърож орқали Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
пайғамбарлар жамоасининг аъзоси, самовий таълимотни етказиб, бандаларни икки дунё саодатига 
бошлайдиган сўнгги пайғамбар эканларини эълон қилди. Шу билан бирга, мазкур воқеа Набий 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳзунликдан чиқишларига туртки бўлди. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish