Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ҚАБР АЗОБИДАН ХАЛОС БЎЛИШГА САБАБЧИ АМАЛЛАР



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ҚАБР АЗОБИДАН ХАЛОС БЎЛИШГА САБАБЧИ АМАЛЛАР 
Бундай амаллар сирасига қуйидагилар киради: 
1. Шаҳодат калимасини ихлос билан айтиш, Аллоҳни таниш, охират кунига тайёргарлик кўриш. 
2. Фарз ибодатларни вақтида бажариш. Хусусан, беш маҳал намозни кечиктирмасдан, ихлос билан 
адо этиш. 
3. Нопок нарсалардан йироқ юриш, намоз ўқишдан олдин таҳоратни шошилмасдан, маромига 
етказиб қилиш. 
4. Одамларни яхшиликка, солиҳ амалларга чақириш, ёмон ишлардан, гуноҳ-маъсиятлардан 
қайтариш. 
5. Жони, моли билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш. 
6. Қуръонни, жумладан, “Таборак” сурасини кўп қироат қилиш. 
7. Қабр азобидан, фитналаридан, у ердаги машаққатлардан паноҳ беришини сўраб Аллоҳга дуо 
қилиш ва ҳоказо. 
Қуйидаги ҳадиси шарифни ўқисак, имон-эътиқод, ихлос, солиҳ амаллар қабрда қанчалик фойда 
беришини, имонсиз, ҳеч қандай солиҳ амали йўқ одам жуда қийин аҳволда қолишини билиб оламиз. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Маййит 
қабрига қўйилса, (уни кўмганлар) ортларига қайтиб кетаётганларида пойафзаллари овозини эшитади. 
Агар у мўмин бўлса, намоз боши устида, рўза ўнг тарафида, закот чап тарафида, садақа, силаи раҳм, 
яхшилик, одамларга эзгулик қилиш каби солиҳ амаллари икки оёғи томонида бўлади. Унинг олдига бош 
томонидан келинганида намоз: “Мен тарафдан йўл йўқ!” дейди. Кейин маййитнинг ўнг томонидан 
келинади. Шунда рўза: “Мен тарафдан йўл йўқ!” деб айтади. Кейин унинг чап томонидан келинади. 
Закот: “Мен тарафдан йўл йўқ!” дейди. Шундан сўнг маййитнинг икки оёғи томонидан келинади. Садақа, 
силаи раҳм, яхшилик, одамларга эзгулик қилиш каби солиҳ амаллари: “Мен тарафдан йўл йўқ!” деб 
айтади. Шунда (бандага): “Ўтир!” дейилади. У ўтиради. Унга ботишга яқин қолган (ҳолатдаги) қуёш 
кўрсатилади. Кейин ундан: “Қара, орангиздаги мана бу киши ҳақида нима дейсан, унга қандай гувоҳлик 
берасан?” деб сўралади. Шунда у: “Мени (ўз ҳолимга) қўйинглар, намоз ўқиб олай”, дейди. Улар: “Сен 
ҳали (шундай) қиласан. (Аввал) саволимизга жавоб бер. Қара, орангиздаги мана бу киши ҳақида нима 
дейсан, унга қандай гувоҳлик берасан?” дейишади. (Мўмин банда): “(У) Муҳаммаддир. У Аллоҳнинг 
Расули эканига, Аллоҳ даргоҳидан ҳақни келтирганига гувоҳлик бераман”, деб айтади. Шунда унга: 
“Мана шу (эътиқодда) яшадинг, мана шунда ўлдинг, иншааллоҳ, мана шу (эътиқодда) қайта тириласан”, 
дейилади. Сўнг унинг учун жаннат эшикларидан бири очилади. Унга: “Мана шу жаннатдаги ўрнинг, 
Аллоҳ у ерда сен учун тайёрлаб қўйган нарсалардир”, дейилади. Унинг қувончи, шодлиги ортади. Кейин 
унга жаҳаннам эшикларидан бири очилади, “Агар осий-итоатсиз бўлганингда мана бу жаҳаннамдаги 
ўрнинг, Аллоҳ у ерда сен учун тайёрлаб қўйган нарсалар эди”, дейилади. Шунда (мўмин банда) қувончи, 
шодлиги яна зиёда бўлади. Сўнг қабри етмиш зироъ кенгайтирилади, унинг учун (қабрда) нур берилади, 
танаси нимадан бошланган бўлса, ўшанга қайтарилади. Унинг руҳи покиза руҳлар (ёки хушбўй ҳидлар) 
орасида бўлади. (Ўша руҳ) қуш бўлиб жаннат дарахтларида учиб-қўниб юради. Мана шу Аллоҳ 
таолонинг: “Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (яъни, имон 
калимаси) билан собитқадам қилади. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан адаштиради. Аллоҳ Ўзи 
хоҳлаган ишни қилади”, (“Иброҳим”, 27) деган сўзидир. Агар кофирнинг олдига боши томондан келинса, 
(азобдан сақлаб қоладиган) ҳеч нарса топилмайди. Кейин ўнг томонидан келинади. Ҳеч нарса 
топилмайди. Кейин чап тарафидан келинади. Ҳеч нарса топилмайди. Оёқ тарафидан келинганида ҳам 


68 
(солиҳ амаллардан) ҳеч нарса топилмайди. Шунда унга: “Ўтир!” дейилади. У қўрқиб, хавотир билан 
ўтиради. Унга: “Қара, орангиздаги мана бу киши ҳақида нима дейсан, унга қандай гувоҳлик берасан?” 
дейилади. У: “Қайси киши?” деб сўрайди. “Орангиздаги киши”, деб жавоб берилади. “Муҳаммад”, 
дейилмагунича (ҳалиги кофир) у зот исмларини тўғри топа олмайди. У (юқоридаги саволга): 
“Билмайман. Одамлар бир нималар деб юришганини эшитганман. Одамлар нима деса, шуни айтганман”, 
деб жавоб қайтаради. Шунда унга: “Сен мана шу (эътиқодда) яшадинг, шунда ўлдинг. Иншааллоҳ, мана 
шу (ҳолатда) қайта тириласан”, дейилади. Сўнг унинг учун жаҳаннам эшикларидан бири очилади, “Бу 
дўзахдаги ўрнинг, Аллоҳ у ерда сенга тайёрлаб қўйган нарсалардир”, дейилади. Унинг ҳасрат-надомати, 
ғам-ташвиши ортади. Кейин унинг учун жаннат эшикларидан бири очилиб, “Агар (Аллоҳга) итоат 
этганингда мана шу сенинг жойинг, Аллоҳ у ерда сенга тайёрлаб қўйган нарсалар эди”, дейилади. (Бу 
гапни эшитиб,) унинг ҳасрати, ташвиши (баттар) кўпаяди. Шундан кейин қабри торайтирилади, ҳатто 
қовурғалари бир-бирининг ичига кириб кетади. Мана шу Аллоҳ: “Албатта, унинг учун танг – бахтсиз 
ҳаёт бўлади. Биз уни қиёмат куни кўр ҳолида тирилтирамиз” (“Тоҳо”, 124) деб айтган танг ҳаётдир” (Ибн 
Ҳиббон, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади ҳасан). 
Демак, банда тириклигида ўқиган намози, тутган рўзаси, ортиқча молидан берган закоти, бошқа 
савобли амаллари уни қабр азобидан тўсади. Қабрда уюм-уюм тилло, кумушлар, мол-дунё эмас, имон-
эътиқод, солиҳ амаллар фойда беради. Имонсиз кимсалар гўрда ночор аҳволда қолади, уларни ҳеч нарса 
азобдан сақлай олмайди. 
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё бахтсизлигидан, шармандалигидан, охиратдаги танг ҳолатдан 
Ўз паноҳида асрасин, юзимизни доим ёруғ қилсин! 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish