Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Тоғларни, қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик. Биз



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Тоғларни, қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик. Биз 
шундай қила олувчимиз”
(“Анбиё” сураси, 79-оят). 
Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Довуд алайҳиссалом Забурни жудаям чиройли 
овозда ўқирди. Забурни тиловат қилса, осмонда учиб кетаётган қушлар жойида тўхтаб қолиб унга соме 
бўлар, пурвиқор тоғлар Довуд алайҳиссаломга ижобат этарди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу кечаси Қуръон ўқигаётганини эшитиб: “Бу кишига Довуд 
оиласи найларидан (яъни, чиройли овозидан) берилган экан!” деб айтганлар
10
”. 
“Инжил” сўзи “башорат” маъносини англатади. Исо алайҳиссаломга Инжил берилгани ҳақида 
Қуръонда шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи Исо ибн Марямни 
эргаштирдик, унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи, 
тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик”
(“Моида” сураси, 46-оят). 
Аллоҳ таоло Исо ибн Марямга Инжил китобини туширди. Унда ҳам кишиларни тўғри йўлга 
бошловчи кўрсатмалар, икки дунё йўлини ёритувчи нур бор эди. Инжил ўзидан олдинги Тавротни 
тасдиқловчи, ундаги айрим ҳукмларга ўзгартириш киритувчи китобдир. Бундай илоҳий китоблар фақат 
10
Манба: “Тафсиру ибни касир”. 


37 
тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳатдир. Зеро, тақво бор қалбга ҳидоят киради, мавъиза таъсир 
қилади. Тақводан холи, ғафлат босган қалбларга нур ҳам, ҳидоят ҳам кирмайди. 
Биз мўмин-мусулмонлар Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, пайғамбари эканига, унга Инжил 
китоби берилганига ишонамиз. Исо алайҳиссалом илоҳ эмас, Аллоҳнинг ўғли ҳам эмас. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим: Аллоҳ Исо алайҳиссаломга туширган илоҳий китобнинг асли ҳозир 
йўқ. 
Мўмин одам юқорида зикр этилган китоблар Аллоҳ даргоҳидан туширилганига шак-шубҳасиз 
ишонади. Бу, имоннинг бир қисмидир. Уларга имон келтирамиз, аммо айни кунда мавжуд Инжил ва 
Таврот матнларини тасдиқламаймиз, ёлғонга ҳам чиқармаймиз. Чунки улар асли Аллоҳнинг каломи, 
аммо бандалар томонидан қўшилган қўшимчалар бор. Агар тўлиқ тасдиқласак, одамлар томонидан 
киритилган хато фикрларни тасдиқлаган, ёлғонга чиқарсак, Аллоҳнинг ҳақ ҳукмини ёлғонга чиқарган 
бўлиб қолишимиз мумкин. Шунинг учун Қуръони каримдан аввалги илоҳий китобларга имон 
келтирамиз, уларнинг ҳукмини тасдиқламаймиз, ёлғонга ҳам чиқармаймиз. 
Биз номини билмайдиган илоҳий китобларга ижмолий (умумий тарзда) имон келтирамиз. Сўзимиз 
далили сифатида “Шўро” сурасининг 15-оятини келтирамиз. Аллоҳ таоло: 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish