Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


муҳожир  Аллоҳ қайтарганларидан узоқда бўлган



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

муҳожир 
Аллоҳ қайтарганларидан узоқда бўлган 
(киши)
дир”
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти). 
Ислом 5 та рукн устига қурилган: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига имон келтириш, намоз ўқиш, 
рўза тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш. Ким шуларни бажарса, мусулмон саналади. Бироқ мусулмонларга 
тили билан озор бермаган, қўлини зарар етказишдан тийган инсон афзал, комил, ҳақиқий мусулмон 
дейилади. 
Тил билан қўл зикр қилиниши фақат шу аъзоларини тийишни англатмайди. Мусулмон одам ҳар 
қандай восита орқали одамларга зиён етказишдан тийилади. Бу ҳадисда энг кўп азият етказадиган икки 
аъзо тилга олинмоқда. Етук мусулмон бўламан, деган одам ҳар бир аъзосини ҳаром ишлардан сақлайди. 
Дин-диёнатини асраш учун, Аллоҳ йўлида бирон жойни тарк этиш “ҳижрат” дейилади. Ҳадисда 
Аллоҳ қайтарган ишлардан, гуноҳ-маъсиятлардан йироқ юриш ҳам муҳожирликка тенглаштирилмоқда. 
Демак, том маънодаги ҳижрат мункар ишлардан йироқ юриш экан. 
َةَرْ يَرُه ِبَِأ ْنَع
ْنَع ُللها َيِضَر
َّلَص ِللها ُلوُسَر َلاَق :َلاَق ُه
ُللها ى
ْيَلَع 
:َمَّلَسَو ِه
 ِنْسُح ْنِم
 ِإ
 َلْس
 ْلا ِم
 َم
 ِءْر
 َل اَم ُهُكْرَ ت 
 
 ِهيِنْعَ ي
.
َر َو
ُها 
تلا
ْر ِم
ِذ
ي
َو ْبا
ُن 
َم
َجا
ْه َو
َأ
َْحْ
ُد 
َو ْبا
ُن 
ِح 
َّب
َنا
َو ْلا
َ ب ْ ي َه
ِق
ي 
َو
اَذَه
َح
. نَسَح ثيِد
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Бефойда 
нарсаларни тарк этиши киши исломи гўзаллигидандир”
(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, 
Байҳақий ривояти. Бу – ҳасан ҳадис). 
Банда тили билан шаҳодат калимасини айтса, намоз ўқиса, рўза тутса, қодир бўлса закотини бериб, 
ҳаж қилса, мусулмон ҳисобланади. Лекин, унинг исломи гўзал бўлиши учун ҳам ташини, ҳам ичини 
ислоҳ қилиши керак. Жумладан, беҳуда нарсалардан йироқ юриш, фақат фойдали ишлар билан банд 
бўлиш кишининг яхши мусулмонлигини кўрсатади. 
Аслида мусулмон одам ҳаётга жиддий қарайди, умрнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билади. Чунки бу 
дунё оқар сувдек тез ўтиб кетади. Эртага қиёматда умрни қандай ўтказгани, нима ишлар қилгани ҳақида 
жавоб бериши бор. Шунинг учун Аллоҳга, охират кунига ишонадиган инсон тан-жонини, куч-қувватини, 
мол-дунёсини, қунт-истеъдодини, олтиндан қиммат вақтини беҳуда ишларга совурмайди, фақат фойдали 
амаллар билан шуғулланади. Имони заифлар эса бекорчи нарсаларга, ўйин-кулгиларга ўч бўлади, нафс 
истагини қондириш учун умрининг ёки пулининг кўп қисмини сарфлаб юборади. Ҳақиқий мўмин, чин 
мусулмон бўламан, деган инсон бу борада ҳам ўзини ислоҳ қилади, хато-камчиликларини тўғрилашга, 
Аллоҳга суюкли банда бўлишга интилади. 


172 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish